Бразилияда 20 июнь куни ҳаво шарининг қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Бразилиянинг Праиа Гранде шаҳридан учган шар бортида 21 киши бўлгани айтилган. 13 киши, жумладан, учувчи омон қолган, ҳеч ким бедарак йўқолмаган, деб хабар берди штат ҳукумати матбуот хизмати. Қўшимча қилинишича, ҳаво шари соғлиқни сақлаш маркази яқинида қулаган.
“Омон қолганлардан бири бўлган учувчининг сўзларига кўра, шар ичида ёнғин бошланган. Шунинг учун у шарни пастга тушира бошлаган. Кейин эса у одамларга сакрашни буюрган. Баъзилар сакрашга улгурмай қолган. Сўнг шар мувозанатни йўқотиб, ерга қулаган”, деди Праиа Гранде полиция бўлими ходими.
Штат ҳукумати матбуот хизмати тирик қолган 13 киши яқиндаги шифохонага етказилганини билдирган.
Изоҳ (0)