Польша ҳудудида Россиянинг метеорологик ҳаво шари аниқланди. Бу ҳақда RFM24 хабар берди.
Ҳаво шари 5 январь куни Вармин-Мазур воеводалигидаги Простка шаҳри яқинидаги ўрмондан топилган. Ўрмон хўжалиги ходимлари шар ҳақида полицияга хабар берган. Польшада топилган иссиқ ҳаво шари дастлаб ҳароратни ўлчаш учун ишлатиладиган метеорологик асбоб сифатида аниқланган.
Шарда кирилл ёзувлари қайд этилган, у Россиядан, хусусан, Калининград вилоятидан учиб келган бўлиши мумкин.
Ўтган йили Вармин-Мазур воеводалигида бир нечта шунга ўхшаш объектлар аниқланганди. Ҳолатлардан бирида шар Польшанинг ҳаво бўшлиғида беш соат турган ва шундан сўнг Калининградга қайтиб кетган.
Изоҳ (0)