Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоасига қарши ўйин ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА Маркетинг ва медиа бўлими бошлиғи, шарҳловчи Даврон Файзиев изоҳ берди.

Таъкидланишича, ҳозирча Аргентина билан ўйин ўтказилиши аниқ эмас.
ЎФА октябрь ойи учун бир қанча вариантларни ўрганиб чиқмоқда. Уларнинг орасида кучли терма жамоалар бор. Шу жумладан Аргентина ҳам.
“Ҳозирча ҳеч қандай расмий келишув йўқ. Кутайликчи”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)