• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳисобга олинмаган деҳқон меҳнати, ерларнинг камлиги ва деградация: гўшт нархига таъсир қилган сабаб ва омиллар

    Статистика агентлиги таҳлилига қараганда, гўшт нархлари январдан бери ҳар ой ошиб бормоқда. Март ойида Ўзбекистондаги гўшт нархи МДҲ давлатларига нисбатан қимматлаган. Марказий банк сўровларида ҳам аҳоли томонидан гўшт қимматлашгани кузатилган.

    Ўзбекистонда гўшт нархининг ошиб боришига олиб келувчи сабаб ва омиллар юзасидан ветеринария фанлари доктори, профессор Қурбон Норбоев “Дарё”га изоҳ берди.

    Qurbon Norboyev
    Қурбон Норбоев
    Фото: “Дарё”

    Дунё бўйлаб гўшт нархи ошмоқда

    Ўзбекистондаги қишлоқлар, туманлар, вилоят марказларидаги гўшт нархи билан қизиқдик. Бизда гўшт нархи ҳозир қишлоқларда асосан деҳқон фермер хўжаликлар томонидан 92-95 минг сўмга нархлаб, қассобга берилади. Чорвачилик туманларида қассоб гўштни 100 минг сўмдан нархлаяпти, суғориладиган, деҳқончилик қилинадиган туманларда эса максимум 105-110 минг сўмдан сотиляпти. Вилоят марказларида гўшт нархи 120 минг сўмдан, лаҳм гўшт, суйакциз гўшт фақат Тошкент шаҳрида 130-140 минг сўмгача сотиляпти.

    Фото: “Дарё”

    Гўшт нархи қиммат деб бўлмайди. Чунки қўшни республикаларимизда мол гўштининг нархи 160-170-180 минг сўмгача сотиляпти. Россия Федерациясининг Москвада шаҳрида 1 килограмм гўштнинг нархи 200-250 минг сўмгача сотиляпти. Умуман олганда, дунёда гўштнинг нархи 2025 йил ҳисобига бирмунча кўтарилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAOнинг маълумотига қараганда, дунёда 2025 йилнинг февралдан бери ҳозиргача гўшт нархи 18 фоизга ошган.

    Ўзбекистонда гўшт ишлаб чиқариш ўсиб боряпти. Мана мисол учун, 2022 йилда тирик вазн ҳисобида 2,7 миллион тоннани ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу рақам 2,8 миллион тоннани ташкил этган. 2024 йилда эса 2,9 миллион тоннани ташкил этган. Демак, ўсиш тенденцияси мавжуд.

    Фото: “Дарё”

    Мол боши учун ажратилган ер майдонлари кам

    Ўзбекистон ички бозорида ишлатиладиган гўштнинг асосий қисмини деҳқон хўжаликларида, фермер хўжаликларида етиштиряпти. Соҳа мутахассиси сифатида гўшт нархининг ошишига қуйидаги омиллар таъсир этяпти деб ҳисоблайман. Шулардан биринчиси, мол боши учун ажратилган ер майдонининг камлиги. Аслида суғориладиган деҳқончилик қиладиган ҳудудлардан бир шартли бош мол учун 0,3 гектар ер ажратилиши керак. Ўзбекистонда мана шу кўрсаткич 0,19 ни ташкил этади. 0,11 гектар ер етишмаяпти, яъни 34,5 фоиз ер етишмаяпти. Албатта, бу кўрсаткични жойларда ҳокимлар имкониятини топадиган бўлса, шу ерни ажратиб бериш керак бўлади.

    Тарихда бўлмаган емиш нархи

    Ажратилган ердан тўғри фойдаланиш, уларда демак чорва экинларини тўғри жойлаштириш. Беда, пахта, алмашлаб экишни жорий қилиш, тритикале, рапс каби экинларни экиш, шу учун чорва озуқасини, демак уни тўйимлилигини ошириш учун хизмат қиладиган соҳа бўлади. Ўзбекистонда ҳозир 1 килограмм буғдой кепаги 3000-3300 сўмни ташкил этади. 1 килограмм пахта шроти 6000-6500 сўм. 1 килограмм пахта шелухаси тарихда бўлмаган 5000 сўмни ташкил этади.

    Деҳқонлар меҳнати ҳисобга олинганича йўқ

    Тирик вазнда 1 килограмм натижа олиш учун, 11,5-12 озиқ бирлиги талаб этилади. Агар шу озиқ бирлигини ҳисобини берадиган озуқаларни рўйхат қилиб, уларнинг нархини белгилайдиган бўлсак, бу 80-85 минг сўмга бориб етяпти. Демак, бу ярим килограмм гўшт ҳисоби. Аслида 1 килограмм гўштнинг нархи бу ҳисобда 160-170 минг сўмга тушади.

    Қишлоқ жойларда мол боқиб етиштирувчилар ҳали ўзининг меҳнатини гўшт устига қўяётгани йўқ. Олти ой мол боқадими, бир йил мол боқадими — бу ҳисобга олинмаяпти.

    Дэградацияга учраётган ерлар

    Ўзбекистонда 16,5 миллион гектар яйлов бор. Унинг ҳам 40 фоизи деградацияга учраган. Қозоғистонда яйловлар эса 124 миллион гектар. Ҳосилдорлиги бизга нисбатан анча баланд. Қозоғистонда яйловларнинг ҳосилдорлиги 7-8 центнерни ташкил этади. Ўзбекистонда эса яйловларнинг ҳосилдорлиги 2 центнер атрофида. Бу томондан ҳам бизда гўшт ишлаб чиқариш учун анча қийинчилик бор.

    Фото: “Дарё”

    Гўштга бўлган талаб ошди.

    Барча супермаркетларда, расталарда, гўшт дўконларида гўшт етарли миқдорда. Халқимизнинг талаби ошганлиги бу халқнинг фаровонлигини ошганлигини далолати бу.

    Нархга электр энергияси ҳам таъсир қилган

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган баёнотига кўра, гўшт нархи ошиши глобал миқёсда кузатилаётганини қайд этган. Бу дунёда гўшт ишлаб чиқариш ҳажми секинлашаётгани, йирик импортчи давлатларда талаб юқорилиги ва озуқа хом ашёси ва транспорт харажатлари ортиши билан боғлиқ.

    Баёнотда 2025 йил I чорагида гўшт нархига таъсир қилувчи ем—озуқа, электр энергияси ва ёқилғи–мойлаш материаллари қимматлашгани келтирилган.

    Маълумот учун, Ўзбекистон ўртача 4 доллардан гўшт импорт қилмоқда. Импортнинг жуда катта қисми Беларусь ва Қозоғистон ҳисобига тўғри келади.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўрганишларига (13 июнь санаси билан) кўра, Тошкент шаҳридаги бозорларда мол гўштининг улгуржи нархи 73 минг сўмдан 95 минг сўмгача, қўй гўшти эса 83 минг сўмдан 98 минг сўмгача ташкил этмоқда.

    13 июн, 19:45   Изоҳ (0)   2485
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #гўшт нархи#гўшт#Мол#чорва#қўй#лаҳм

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40

    Европа мамлакатлари Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин — Bloomberg

    Дунё | 5 июл, 16:10

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    Дунё | 5 июл, 15:22

    Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

    Дунё | 5 июл, 14:47

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.