10 июль куни Sothebyʼs аукционида француз кинематографияси тимсоли Жейн Биркинга тегишли бўлган Hermes Birkin оригинал сумкаси сотилади. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.

Дастлаб Hermes Birkin Манҳеттендаги кимошди савдо уйида намойиш этилади, кейин эса Парижга олиб борилади. Сумка Paris Fashion Iconsʼда сотилади.
Афсонавий аксессуар 1984 йилда Birkin учун махсус ишлаб чиқарилган. Актриса шарафига номланган айнан шу сумка бошқа барча Birkinʼларнинг прототипига айланди.

Ушбу сумканинг яратилиши ҳикояси мода тарихига кирди. Актриса Париждан Лондонга Air France самолётида учаётганда, унинг ёнидаги ўриндиқдаги инсон ўша пайтда Hermes раҳбари бўлган Жан-Луи Дюма бўлиб чиқди. Биркин сумкалар ўрнига шахсий нарсаларини олиб юриш учун оддий саватдан фойдаланишни афзал кўрарди. Бир пайт у ўз ўриндиғига ўтираётганида сават ичидаги нарсалари тўкилиб кетди. Шу аснода актриса ва Hermes раҳбари танишиб қолишди ва суҳбат давомида унга керакли нарсаларнинг ҳаммаси сиғадиган сумка керак, деган қарорга келишди. Шундай қилиб ҳозирга қадар энг машҳур сумка дизайни парвоз пайтида яратилди.

“Шубҳасиз, бу ўзига хос ягона нусха бўлиб, бошқа Birkinʼларга умуман ўхшамайди. Биз мунтазам равишда кимошди савдоларида Birkin сумкалари билан савдо рекордларини янгилаб келмоқдамиз. Биз бу буюм малика Диананинг свитери ёки NBA майкаси каби ўзига хосликни кўрсатишини тахмин қилмоқдамиз”, дейди Sothebyʼs сумкалар ва мода йўналиши раҳбари Морган Ҳалими.
Birkin нархи потенциал харидорларга “хусусий тартибда” айтилади, деди Ҳалими. Унинг фикрича, сумка янги рекордни янгилаши мумкин.
Асл сумка ҳозирда сотувда бўлган замонавий Birkinʼлардан бир оз фарқ қилади. Унинг ўлчами каттароқ бўлиб, олинмайдиган тасмаси ва бошқа ишлаб чиқарувчининг ички чақмоғи бор. Сумка тўпламида актриса ташқарида осиб қўйган тирноқ қисқичлари ҳам бор.

Актрисанинг ҳаммаси бўлиб бешта Birkin сумкаси бор эди. У ўзининг Birkinʼларини авайламаслиги, шунингдек, уларни стикерлар ва безаклар ила қоплаши билан машҳур эди.
Жейн Биркин 1946 йил 14 декабрда Лондонда туғилган. Унинг карьераси Микеланжело Антонионинг “Суратга олишга қизиқиш” ва Жек Смитнинг “Калейдоскоп” фильмларида рол ўйнаганидан кейин ўсди. Кейинчалик у 80 дан ортиқ фильмларда рол ўйнади ва 20 та мусиқий альбом чиқарди. Актриса 2023 йилда 76 ёшида вафот этди.

Изоҳ (0)