• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Марказий Осиё

    “Афғонлар биз билан уришмаслик учун сувдан ричаг сифатида фойдаланяпти” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    “‘Толибон’ билан уришиб бўлмайди, келишиш керак”, дейди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ “Ватандош TV” клубининг Қўштепа каналига оид мулоқотида.

    Жорий йил 14 май куни клубда Афғонистон қураётган Қўштепа канали тўғрисида суҳбатлашилди. Маълумотларга кўра, канал Амударё сувининг бешдан бир қисмини “тортиб олади”. Бу ҳолат дарё сувидан фойдаланувчи мамлакатлар ўртасида низо келтириб чиқариши мумкин.

    Кеча, 12 июнь куни мазкур мулоқотдан видеопарча эълон қилинди. Унда сиёсатшунос Ҳамид Содиқ фикрлари ўрин олган.

    Либерал тафаккур ҳақида

    Ҳамид Содиқ фикрича, либерал қарашдагилар учун мамлакатда институтлар муҳим. Агар у бўлмаса, субъект ҳам бўлмайди.

    “Либералларда сиёсий институтлар биринчи ўринда туради. Улар ‘агар бизнинг кўринишимизда бўлмасанг, сен билан уришамиз’, дейди. Шунинг учун ҳам Фарҳод ака ва бу ердаги бошқа сиёсий фикрлар билдираётганлар ‘агар ечим бўлмаса, уришамиз’, деяпти (сиёсатшунос Фарҳод Толипов Амударёдан сув олишга афғонларнинг ҳақи йўқлиги, тинчлик учун урушга тайёр туриш кераклигини айтганди— таҳр.).

    Уруша олмайсизлар. ‘Толибон’ билан уришиб бўлмайди. Либерал қарашда уруш энг ёмон нарса. Уруш энг охирги чора. Ким билан уришиш мумкин? ‘Урушдан ҳам ёмонроқ нарсани олиб келса, уришиш мумкин’, дейди либерал давлат. Ва сув масаласида уришиш мумкин. Шунинг учун мана шунақа конструкт шакллантириляпти. Истеъмол муҳимми ёки институтлар муҳимми, деган конструктда фикрлайдиган бўлсак, мен истеъмол муҳим, деган бўлардим”, деди таҳлилчи.

    Ҳамид Содиқ

    “Либераллар афғонларни ўлдирди”

    Ҳамид Содиқ фикрини давом эттириб, Афғонистоннинг 40 миллион аҳолиси борлигини унутмаслик зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, сиёсатшунос инсон ҳуқуқлари байроқдорлари қуролсиз аҳолини ўлдирганини айтди.

    “Бутун дунёнинг либерал маркази бўлган АҚШ инсон ҳуқуқларининг энг катта ‘байроқдори’. Яна бир жиҳатини айтаман, лекин бу пул билан таъминланаётганларнинг эсидан чиқади. 2001–2021 йиллар. 20 йил. 100 нафар ҳарбий, 46 319 нафар маҳаллий аҳоли, яъни қурол кўтармаганлар. Шуларнинг учдан икки қисми аёллар билан болалар эди. Уларни либераллар, инсон ҳуқуқлари бўйича гапираётганлар ўлдирди. Нима учун либераллар ўлдирса, биз инсон ҳуқуқлари ҳақида эшитмаймиз? 46 мингдан ортиқ одамни Европа ва Американинг аскарлари ўлдирди. Тушуняпсизми? Нима учун унутасиз”, дея савол қўйди эксперт.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    “Ақлга сиғмайдиган иш қилинган”

    Ҳамид Содиқ ўзбеклар афғонлар билан икки марта уришганини эслади. Сиёсатшунос сўзларига кўра, бу ақлга сиғмайдиган ҳодисалар бўлган.

    “Биринчиси, СССР келган пайтда ‘Толибон’: ‘ўртоқлар, бизлар мусулмон давлатларимиз. Бир-биримиз билан уришмайлик. Душманлар билан қўшилиб кирманглар’, деб айтди. Ўша пайтда аҳволимиз оғир эди. Чунки мустамлака эдик. Кирдик ва афғонлар билан уришдик.

    Иккинчисида мустақил эдик. Афғонлар мана худди иккинчи спикеримиз сингари: ‘ўртоқлар, бу ақлга сиғмайдиган нарса’, деди. ‘Бизларга уруш билан киришингиз, яъни душманларимизга ерингизни бериб туришингиз, ақлга сиғмайдиган иш’, дейишди. Ақлга сиғмайдиган ишни биринчи биз қилдик.

    Афғонлар ҳали бизларга мутлақо таҳдид қилган эмас. Агар фактик, реал нуқтайи назардан қарайдиган бўлсак, биз тескариси, афғонларга икки марта уруш билан кирганмиз. Умар ёки Охунзода сўзи билан бошланса, бизлар учун одам эмас, улар ҳеч нарсани тушунмайди, деб ўйлаймиз. Лекин ҳозирги ҳукумат тўғри йўлдан боряпти. Мирзиёевни мен мутлақо қўллайдиган йўналишларидан бири — бу Афғонистон масаласи. Кўп масалаларда очиқ танқид қиламан, лекин Афғонистон масаласида биз улар билан келишишимиз керак”, деди мутахассис.

    “Афғонлар битимларга амал қиляпти”

    Ҳамид Содиқ 2016 йилдан бери Афғонистон битимларга амал қилиб келаётганини таъкидлади.

    “Тўғри, битимга эришиш қийин. Лекин нима битим қилган бўлсак, улар амал қилиб келмоқда. Яъни уларни ъбутунлай манқурт, ҳеч нарсани тушунмайдиган халқъ, деб ўйлаш керак эмас. Ҳа, қийин бўлади, лекин битимларга эришишимиз керак. Улар сувдан фойдаланиши лозим.

    Яна бир жиҳатни унутмайлик: уруш афғонларнинг қон-қонигача, маданиятигача сингиб кетган. Уларнинг иқтисоди ҳам, сиёсати ҳам — уруш. Қўшиқлари ҳам уруш, кинолари ҳам уруш. Чунки шунақа давлат. Қаранг, афғонлар биз билан уришмаслик учун ундан сал яхшироқ нарсани қўллаяпти — сув билан ричаг қиляпти. Бу балки нотўғридир. Лекин шунинг атрофида маълум бир деҳқончилик билан боғлиқ инфраструктура яратилса, улар бизлар билан уришмаслиги мумкин. Мен биламан, либерал тафаккурдаги одамларга жуда ҳам қийин бўлади. Чунки улар афғонларни субъект деб тан олмайди”, деди эксперт.

    Маълумот учун, Қўштепа узунлиги 285 километрли, эни 100 метрли, чуқурлиги ўртача 8 метр бўладиган йирик канал. Унинг қурилиши келгуси тўрт йил ичида якунланиши кутилмоқда. Аввалроқ гидролог Собир Қодиров ХХ асрда нефть учун кураш авж олган бўлса, XXI асрда бу кураш сув учун бўлмоқда.

    13 июн, 16:33   Изоҳ (0)   6187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳамид Содиқ#Афғонистон#«Толибон»#Қўштепа канали#Амударё#сув

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўйлама, фақат ўйна!”: тирания, уйғониш ва Монтескиэнинг “Қонунлар руҳи” асари ҳақида

    27.05.2024, 17:25

    Тошкентнинг кўплаб ҳудудларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади (рўйхат)

    04.09.2024, 19:38

    Ўзбекистонда ислом молияси жорий этилса, замонавий банклар “синиши” мумкинми?

    14.09.2024, 19:25

    “Ҳаттоки давлат бюджети ҳам коррупция билан ижро этилади”. Ўзбекистонда порахўрлик ва таниш-билишчилик қачон йўқолади?

    04.10.2024, 11:30

    Тошкентда ташкил этиладиган пулли тўхташ жойларининг ягона бошқарувчиси бўлиши кутилмоқда

    14.11.2024, 08:35

    Президентнинг Олий Мажлис Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди

    16.11.2024, 13:55

    Ўзбекистонда янгидан шаклланган Сенат таркиби маълум қилинди 

    17.11.2024, 10:49

    Ислом ва демократия: тафовутлар, анъаналар, қадриятлар ҳамда ҳокимият принциплари ҳақида

    12.12.2024, 18:15

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари учун қайта савдо ўтказилди

    19.12.2024, 12:00

    Тошкент инвест компанияси “Пулли тўхташ жойлари” дастурини яратиш учун қарийб 8 млрд сўм маблағ сарфлайди

    3 январ, 12:21

    “Учинчи жаҳон уруши аломатлари бор” — Ҳамид Содиқ дунё депрессив ҳолатдалигини айтди

    7 май, 12:24
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядро дастури ҳақида нималарни билиш муҳим?

    Дунё | 14 июн, 12:03

    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

    Реклама | 14 июн, 12:00

    Шоҳрух Хон ва Рани Мукержи биргаликда янги “Қирол” фильмида суратга тушади

    Кино | 14 июн, 11:55

    Moody’s Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди

    Ўзбекистон | 14 июн, 11:35

    Эрон олий раҳбари Исроилнинг зарбаларини уруш эълони деб атади

    Дунё | 14 июн, 11:15

    Нима учун автомобилда кўнгил айнийди ва бунга қандай чора бор?

    Лайфстайл | 14 июн, 10:55

    Эроннинг Исроилга қилган ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ одам жароҳат олди 

    Дунё | 14 июн, 10:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.