“Ливерпуль” футболчиси Муҳаммад Салоҳ Англия-Премьер лигасининг жорий мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Мисрлик форвард фаолиятида иккинчи бор ушбу совринни қўлга киритди. У 2017/18 йилги мавсумда ҳам АПЛда энг яхшиси бўлганди.
Маълумот учун, жорий мавсум Салоҳ АПЛда 37 ўйинда иштирок этиб, 28 та гол урди ва 18 та голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчи жамоаси билан бирга чемпионатда ҳам ғолиб чиқди.
Изоҳ (0)