“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер Лигасининг қолдирилган 15-тур баҳсида “Эвертон”га қарши мерсисайд дербисида (2:2) гол ва голли узатма амалга ошириб, Англия чемпионатида янги рекорд ўрнатди.
![](/static/2025/02/13/67ad5d86a2421-yg-nvqF9.jpg)
У 31 йил давомида янгиланмаган статистик натижани янгилади. Бу ҳақда Squawka портали хабар бермоқда.
Манбага кўра, Салоҳ АПЛ тарихида бир мавсумда сафар ўйинларида “гол+пас” тизими бўйича 22 очко тўплаган илк футболчи бўлди. Мисрлик футболчининг ҳисобида ушбу мавсумнинг сафар учрашувларида 13 гол ва 9 голли узатма бор. У жами 13 ўйинда майдонга тушган.
Маълум қилинишича, 32 ёшли мисрлик футболчи ушбу натижа билан “Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Энди Коулнинг рекордини (21 очко) ортда қолдирди. Коул 1993—1994 йилги мавсумда “Ньюкасл Юнайтед” сафида ушбу натижани қайд этган эди.
Жорий мавсумда Салоҳ барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ва 19 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 55 миллион еврога баҳолаган.
Аввалроқ Салоҳ Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига ўца, дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)