Футбол бўйича Англия чемпионати 26-туридан ўрин олган учрашув бугун, 23 февраль куни бўлиб ўтди.

Учрашувдаги барча голлар биринчи бўлимда урилди. 14-дақиқада Собослаининг узатмасидан сўнг Салаҳ ҳисобни очди. 37-дақиқага келиб эса Салаҳ тўпни Собослаига узатди ва унинг зарбаси аниқ бўлди.
Иккинчи бўлимда майдон эгалари бир қатор вазиятларга эга бўлди. Бироқ улардан наф чиқмади.
56-дақиқада меҳмонлар ҳисобни йириклаштирган эди, бироқ ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум бўлди ва гол бекор қилинди. Якуний ҳисоб 0:2.
АПЛ
26-тур баҳси
23 февраль, якшанба
“Манчестер Сити” — “Ливерпуль” 0:2
Голлар: 0:1 — Салаҳ (14), 0:2 — Собослаи (37).
“Манчестер Сити” — Эдерсон, Льюис, Ҳусанов, Аке (Диаш, 77), Гвардиол, Нико (Ковачич, 78), де Брюйне (Макейти, 66), Савинио, Доку, Фоден, Мармуш (Гундўған, 77).
“Ливерпуль” — Алиссон, ван Дейк, Конате, Александер-Арнольд (Кванса, 90+2), Робертсон (Симикас, 74), Гравенберҳ, Мак Аллистер, Собослаи, Диас (Гакпо, 79), Жонс (Эндо, 74), Салоҳ (Эллиот, 90+2).
Изоҳ (0)