• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Каскадёрлик билиб туриб хавф билан ўйнашишдек гап». Ўзбек каскадёри Бахтиёр Поёнов билан соҳадаги камчиликлар ҳақида интервью (видео)

    Каскадёр сўзи француз тилидан олинган бўлиб, «ҳийла-найранг устаси», «таваккалчи» деган маъноларни англатади. Бу спорт ва санъат уйғунлигидаги мураккаб касб ҳисобланади.Афсуски, каскадёрлар ҳар доим ҳам томошабинлар эътиборига тушмайди. Чунки улар актёр бажаролмаган мураккаб саҳналардагина суратга тушади. Шу боис томошабинлар бу саҳнани каскадёр эмас, актёр бажарди, деб ўйлашади.  «Ўзбекистонда ҳам каскадёрлар борми, ўзбек киноси бу соҳа вакилларига зарурат сезадими?» деган саволлар ўзбек томошабинини  ўйлантириши аниқ. Шу каби саволларга жавоб олиш учун 8 йиллик тажрибага эга ўзбекистонлик каскадёр Бахтиёр Поёнов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

    «Асли актёрман, каскадёр эмас»

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — 2003 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Драма актёрлиги бўлимида таҳсил олганман. Устозим Фатҳулла Хўжаевдан касб сирларини ўрганиб, «Ўзбекфильм»га келдим. Аввалига фильмларда кичик эпизод ва моссовка ролларни ижро этдим. Болалигимдан отда яхши чопганим учун экшн жанридаги фильмларда суратга тушишни орзу қилардим. Афсуски, у йилларда бу жанрдаги фильмлар деярли суратга олинмасди. Йилда бир-иккита олинган фильм эса актёрнинг яхши тажриба орттиришига камлик қиларди. 2014 йил режиссёр Ҳамидулла Ҳасанов «Болалик синовлари» номли фильмни суратга олди. Фильмда каскадёрга боғлиқ тўртта саҳна бор эди. Ўша фильмда илк каскадёрлик ишимни бажариб, тоғдан жарликка қуладим ва от бўридан ҳуркиб, чавандозни судраб кетиш саҳналарида суратга тушдим. Ундан кейин «Ойқиз» фильмида суратга тушдим. Отлар билан боғлиқ мураккаб трюкларни муваффақиятли бажарганимдан сўнг ўзимга бўлган ишончим ортди. Атрофдагилар ҳам каскадёр эканлигимга ишониб, янги фильмларга таклиф этишни бошлашди.

    « ‘Саид ва Саида’ фильмида олов ичида қолдик»

    Фото: Бахтиёр Поёнов архивидан

    Фото: Бахтиёр Поёнов архивидан

    — 2015 йилдан кейин жанг саҳналари билан боғлиқ кўплаб тарихий фильмлар суратга олинишни бошлади. Шундан кейин маҳоратли каскадёрлар жамоасига зарурат сезилди. Шу боис ёш спортчи йигитлардан иборат каскадёрлар жамоасини ташкил этдим. «Элпарвар» фильмида илк марта жамоа билан 100 дан ортиқ хавфли саҳналарда суратга тушдик.  Йигитлар  режиссёр топшириғини аъло даражада бажаришди. Фақатгина «Саид ва Саида» фильмида бироз кўнгилсиз воқеалар бўлди. Пиротехниклар адашиб эшикларга ҳам ёнувчи суюқлик сепиб юборишган экан. Аланга ичида қолган уйдан чиқиш эпизоди суратга олинаётганда, эшиклар ҳам ёниши оқибатида ичкаридан чиқолмай қолдик. Афсуски, ўша куни шогирдларимдан бирининг қўли ва юзи куйиб қолди. Бу касбни танлагандан кейин кўнгилсизликларга ҳам тайёр туриш керак. Ўзимга боғлиқ саҳналарда унчалик хавотир олмайман, аммо шогирдларимнинг ҳар бир ҳаракатларини назорат қилиб тураман. Каскадёрлик билиб туриб хавф ичига кириш ва у билан ўйнашишдек гап. Биргина эътиборсизлик сабаб вазият фожиага айланиши ҳеч гап эмас.

    «Ташқи кўринишим сабаб актёр бўлолмадим»

    Фото: Бахтиёр Поёнов архивидан

    Фото: Бахтиёр Поёнов архивидан

    — Яширмайман, биздаги режиссёрлар актёрнинг ташқи кўринишига қараб рол тақсимлашади. Актёрнинг маҳорати ташқи қиёфадан кейинги ўринда туради. Аслида профессионал актёрман, бу борадаги маҳоратим ҳам қандайлигини яхши билишади. Актёр сифатида ролларга чақиришмаганидан баъзан афсусланаман. Шунча йил ўқиб, рол ижро этолмасам, деган ўкинч ҳам бўлади. Чунки актёр сифатида қатнашсак, мураккаб трюкларни бажараётганда операторлар юзимни яширишга зарурат сезишмайди.  Масалан, дунёга машҳур Жеки Чан каскадёрга зарурат сезмайди, шу боис ижроси ҳам ишончли чиқади.

    «Голливудда шакарли ойна, бизда эса ҳақиқий»

    Фото: «Ҳайрат» фильмидан лавҳа

    Фото: «Ҳайрат» фильмидан лавҳа

    — Шу касбни танладим, энди ортга қайтиш ниятим йўқ. Шу кунгача таклиф этилган бирорта каскадёрлик ишини рад этмаганман. Эпизод ўта мураккаб ва хавфли бўлса-да, розилик бераман. Тан олиш керак, Ўзбекистонда каскадёрлик у қадар ривожланмаган, бу соҳада ишлатиладиган махсус буюмлар ҳам йўқ. Масалан, Голливуд фильмларида шакарли ойналар бўлади ва у синганида одамга ҳеч қандай жароҳат етказмайди. Афсуски, бизда бундай ойналар йўқ. Шу боис оддий ойналардан фойдаланамиз. Бундан ташқари, ёниш саҳналарида суратга олишдан аввал суртиладиган махсус суртмалар йўқ. Ундан ёнғин вақтида танага жиддий шикаст етмаслиги учун фойдаланилади. Афсуски, буларнинг бирортаси Ўзбекистонда йўқ.

    «Шу кунгача етти марта ёндим»

    Фото: Бахтиёр Поёнов архивидан

    Фото: Бахтиёр Поёнов архивидан

    — 2020 йили режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Ҳайрат» фильмида суратга тушдим. Сценарийга кўра, дарё ёниши ва бир тўда отлар олов қуршовида қолиши керак эди. Мураккаб эпизод якунида от устидаги чавандоз ёниши керак эди. Хуллас, аввалига устимдан бир литр бензин қуйишди. Эпизод битта дублда олинсин, деб шогирдларимга яна бензин сепишларини айтдим. «Нима қиляпсиз, бир литр етади», дейишди. Аммо эпизод ишончи чиқиши учун яна икки литр бензин септирдим. Хуллас, устимга ўт чақишиб, эпизодни суратга олишди. Аммо оловни ўчиришга улгуришолмади. Мана шу съёмкадан сўнг даволанишимга тўғри келди. Аммо ўзбек ижодкорлари орасида шов-шув бўлганидек, жонлантириш бўлимига тушганим йўқ. Тўққиз кунлик даволанишдан кейин Ҳилол Насимовнинг «Мерос» фильмининг съёмкасида иштирок этдим. Унда қаҳрамон от устида келаётганда душмани бошига уриши оқибатида отдан йиқилиш саҳнаси бор эди. Жароҳатим бўлса-да, ролни рад этмадим. Шу кунгача еттита фильмда «ёнишим»га тўғри келди. Фақат «Ҳайрат» фильмида юзим ва танамнинг бир нечта қисми куйди. Одатда бир марта олов чангалида қолган инсонда фобия пайдо бўлади, дейишади. Ҳатто «Ҳайрат» фильмидан кейин кўпчилик ёниш саҳналарини рад этасизми, деб сўрашди. Йўқ, ҳозирча қўрқув йўқ, ўтган йили Ҳилол Насимовнинг «Чегара» фильмида ҳам портлаш ва ёниш саҳналарида суратга тушдим.

    «Каскадёрлик танланмайди»

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Каскадёрлик ўқитилмайди ёки танланадиган соҳа эмас. Менимча, инсон она қорнидан каскадёр бўлиб туғилсагина, бу соҳада ишлай олади. Ўзбекистонда каскадёр йўқ, деган гапни кўп эшитаман. Аммо профессионал каскадёрлар бор. Масалан, Йигитали Мамажонов, Абдураҳмон Мўминов, Миркомил Қорабоев каби маҳоратли актёр-каскадёрлар бор. Бундан ташқари, соҳани эгаллашга ҳаракат қилаётган шогирд укаларим ҳам бор. Инсон спорт билан шуғуллангани билан, каскадёр бўлиб қолмайди, бу соҳани эгаллаш учун «катта» юрак керак. Инсон абжир бўлгани билан, хавфдан қўрқса, ўзини йўқотиб қўяди. Шу боис каскадёр таваккалчи ҳам бўлиши керак. Аммо трюкни бажаришдан аввал, хавфдан ҳимояланиш чораларини ҳам кўриб қўйиши шарт. Яширмайман, съёмкага боришдан аввал вазиятни ўрганаман. Хаёлан трюкни бир неча бор бажариб кўраман.

    «Камситишлари ёқмайди»

    — Соҳамизда муаммолар кўп. Баъзи киноижодкорлар каскадёрга энг охирги инсон деб қарашади. Ёки бўлмаса, инсон ҳаёти билан боғлиқ бўлган вазифага совуққонлик билан қарашади. «Фалон артистнинг вақти тиғиз. Театрга бориши керак», деб бизнинг навбатимиз келганида уларни съёмка қилишади. Бу каби эътиборсизлик ёки камситиш сабаб съёмкадан кетгим келади. Аммо кўнгил бўш бўлса ҳам қийин экан. Бундан ташқари, суратга олиш жараёнларини бошлашдан аввал каскадёрлик трюкларини аниқ режа қилишмайди. Авария саҳнасида актёр енги калта кўйлакда суратга тушади, шундан кейин биз ҳам шундай кийинишимизга тўғри келади. Аммо қўлга махсус ҳимоя воситасини тақмай автоҳалокат саҳнасида суратга тушиш қийин-ку. Тарихий фильмларда эса либос усталари кийим ўлчамини тўғирлаш учун кийимларга катта тўғноғичлар санчиб қўйишади. Актёрларга билинмас, аммо бундай ҳолатда ишлаш бизга қийинчилик туғдиради. Отдан йиқилиш ёки жарликка сакраш пайтида тўғноғичлар бир неча марта кириб, трюкларни эркин бажаришимизга тўсқинлик қилади. Хуллас, айтсак гап кўп.

    «Съёмкадан аввал даъвойим йўқлиги ҳақида тилхат ёзаман»

    — Хорижда каскадёрнинг ҳаёти ва саломатлиги суғурталанади. Афсуски, бу тизим ҳали бизда йўлга қўйилгани йўқ. Аммо фильмда суратга тушишдан аввал «Трюкни ўз ихтиёрим билан бажардим, ҳеч кимдан даъвойим йўқ», деган мазмунда тилхат ёзиб, қўл қўямиз. Гонорар у қадар юқори эмас. Аммо нолимайман, шу ишим сабаб қозонимиз қайнаяпти. Муҳими, аввалгига қараганда, ҳозир каскадёрга зарурат туғиладиган фильмлар кўпроқ яратиляпти.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда «Дарё»нинг YouTube’даги каналида томоша қилишингиз мумкин.

    27.01.2022, 16:41   Изоҳ (0)   46024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Келинлар қўзғалони»даги Аббос — туғруқхонадаги учрашув сабаб кинога қадам қўйгани ҳамда болалигидаги роллари учун катталарникидек гонорар олгани ҳақида

    26.01.2022, 18:54

    Машҳур инсонлар усталик билан «яширилган» фимлар (фото)

    25.01.2022, 19:56

    Киноларда мукаммал кўринадиган ҳолатлар реал ҳаётга мос келмаслигини исботловчи кадрлар (фото)

    24.01.2022, 19:42

    Биргина омадсиз роли туфайли томошабинлар назаридан қолган Голливуд актёрлари (фото)

    24.01.2022, 11:48

    Фильмдаги бир хил образни маҳорат билан гавдалантирган, бироқ рол учун турлича гонорар олган актёрлар (фото)

    21.01.2022, 17:57

    Ўзбекистондаги энг «қиммат» актёрлар: уларнинг бир кунлик гонорари қанча?

    21.01.2022, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўйлиқ бозорида бўғма илонларни ноқонуний сотаётганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 18 июн, 19:45

    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

    Реклама | 18 июн, 19:30

    Россия Эрон-Исроил урушида нимани йўқотишдан қўрқади ёки нималарга эга бўлади?

    Дунё | 18 июн, 19:35

    Исроил операция бошланганидан бери Эрондаги 1,1 мингта объектга ҳужум қилди

    Дунё | 18 июн, 19:27

    Омадсизликдан қўрқмайдиганлар: “Олтин малина” мукофотини шахсан қабул қилишга келган машҳурлар

    Кино | 18 июн, 19:15

    Исроилнинг нозик нуқтаси: “Темир гумбаз” нега Эрон ракеталарини тутиб қола олмаяпти?

    Дунё | 18 июн, 19:05

    Хитой Эронга сирли самолётлар жўнатди

    Дунё | 18 июн, 18:50

    “Паркентга ҳам истиқлол шабадаси, ислоҳотлар натижаси етиб келганини кўриб, хурсанд бўлдим” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 18 июн, 18:38

    “Теҳрон мулоқотга тайёр, аммо Вашингтонга ишончини йўқотган” — Эрон ТИВ вакили

    Дунё | 18 июн, 18:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.