Юлдузлар шунчаки омади чопганидан машҳурликка эришган, деб ўйловчилар фикри қуйидаги маълумотлардан кейин ўзгариши аниқ.
Эмма Уотсон
Гермиона образи билан яхши таниш Эмма “Гарри Поттер” фильмини суратга олиш ишлари давом этаётган бир вақтда, АҚШнинг энг яхши университетларидан бири бўлган Браун талабаси бўлишга муваффақ бўлган. Актриса дарсларда мунтазам иштирок этган, кутубхонада шуғулланган ва намунали талабалардан бири бўлган. 2014 йилда Эмма санъат ва адабиёт соҳасида бакалавр даражасини қўлга киритган.
Натали Портман
Натали ўқиш ва актрисалик фаолиятини бир вақтда олиб борган яна бир санъат вакилларидан бири ҳисобланади. У Гарвард университетининг психология факультетини тамомлаган. Актриса ролга киришишида у олган билимларнинг аҳамияти катта эканини бир неча марта такрорлайди. У ижросидаги роллар эса, дарҳақиқат, профессионаллиги билан ажралиб туради. Буни “Қора оққуш” фильмидаги ижроси ва у учун берилган “Оскар” мукофотидан ҳам билиш мумкин.
Брук Шилдс
Брук карьерасининг энг гуллаб-яшнаган вақтида Принстон университетига қабул қилинган. У ерда модел француз адабиётини ўрганган. Ўқишга киришиб кетган Шилдс фаолиятида бир оз муддат танаффус кузатилган бўлса-да, бу унинг карьерасига халақит қилмаган.
Мерил Стрип
Мерилнинг фикрича, аввалига университетни тамомлаш, кейин эса Голливудни забт этиш керак. Мерилнинг ўзи ҳам айнан шу формулага амал қилган: биринчи АҚШ Йел университетини тамомлаб, кейин карьерасини бошлаган. Айни дамда актриса санъат соҳасида фан доктори ҳисобланади.
Жеймс Франко
Жеймс нафақат маҳоратли актёр, балки гуманитар фанлар бўйича бир неча диплом соҳиби ҳамдир. У энг нуфузли — Калифорния, Колумбия ва Нью-Йорк университетларини тамомлаган. Айни вақтда Франко талабаларга кино ҳақида маъруза ўқийди.
Изоҳ (0)