• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ҚҚСни жорий қилаётган Форс кўрфази давлатлари, ваъдасини бузаётган Байден. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» анъанавий жаҳон матбуоти шарҳи рукнини тақдим этади.

    Бойлар ҳам тўлайдими? Форс кўрфази мамлакатлари нега қўшимча қиймат солиғини татбиқ қилмоқда?

    Уммон султонлиги Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгашига аъзо бўлган мамлакатлар орасида қўшимча қиймат солиғини жорий қилган бешинчи давлат бўлди, деб ёзади The Gulf News нашри.

    Фото: Image Credit

    Фото: Image Credit

    Қўшимча қиймат солиғини жорий этиш эстафетаси Форс кўрфази мамлакатларида 2016 йилнинг июнь ойида бошланди. Ўша даврда минтақанинг олти давлати ҚҚСни жорий қилиш борасида қарор қабул қилади. Мазкур қарор, энг аввало, нефть нархининг дунё бозоридаги паст нархи сабаб араб мамлакатлари бюджетидаги дефицитни қоплаш учун ташланган қадам сифатида баҳоланди.

    ҚҚСни жорий қилиш икки даврга бўлинади. Биринчи даврда араб мамлакатлари мазкур солиқни жорий қилиш учун ҳуқуқий асос яратиш ва 2018 йилдан бошлаб 500 миллион доллар даромадга эга бўлган ташкилотларга ҚҚСни жорий қилиш билан солиқ ислоҳотининг биринчи даври якунланди. Иккинчи давр эса қачон бошланиши ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда. Чунки Форс кўрфази араб мамлакатлари ҚҚСнинг миқдори қанча бўлишида ягона фикрга эга эмас.

    Қолаверса, Форз кўрфазидаги араб мамлакатларининг аксарида соғлиқни сақлаш, таълим, жамоат транспорти, кўчмас мулк олди-сотдиси ва ижараси, ҳарбий ва дипломатик юклар етказиб бериш соҳалари солиққа тортилмайдиган соҳалар саналади. Бундан ташқари қўшимча қиймат солиғи шариат тамойилларига кўра, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлар, қимматбаҳо металлар инвестицияси, углеводород ва экспорт маҳсулотларига ҳам жорий қилинмайди.

    Шундай бир пайтда коронавирус Форс кўрфази араб мамлакатлари иқтисодиётига катта зарба бергани Форс кўрфазининг бой араб мамлакатлари учун кутилмаган вазият бўлди.

    Саудия Арабистони

    Айни пайтда Саудия Арабистони ҚҚСни 15 фоизга ошириб, солиқ борасида кескин сиёсат юритишни бошлаб юборган ягона Форс кўрфази мамлакати бўлиб қолмоқда. Иқтисодий тахминларга кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 5,4 фоизга ёки 43 миллиард долларга қисқариши тахмин қилинганди. ҚҚСнинг жорий қилиниши эса бундай йўқотишни қоплаб бериши керак эди, бироқ мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 6,8 фоизгача қулади ва Саудия Арабистони ҳукумати ижтимоий тўловлар ва бизнес учун субсидияларни тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди. Саудия Арабистони савдо вазири Мажид ибн Абдуллоҳ Касаби инқироз бартараф этилгач, ҳукуматнинг субсидиялар борасидаги қарори қайта кўриб чиқилиши борасида баёнот беради. Инқироз эса айни пайтда ҳукумат эълон қилган «2030 йилги Арабистон» лойиҳасининг ҳам сустлашишига сабаб бўлмоқда.

    Бирлашган Араб Амирликлари

    2020 йил якунларига кўра, БАА ялпи ички маҳсулоти 4,5 фоизни ташкил қилди, бироқ БАА ҳукумати ҚҚСни оширишга қўл урмади. Шу билан биргаликда ҳукумат Саудия Арабистонидан фарқли равишда ўз аҳолисини пандемия шароитида қўллаб-қувватлаш сиёсатини ҳам тўхтатиб қўймади. БАА молия вазири Юнус ал-Хури ҳукумат ҳар доим эҳтиёткорлик билан қарор қабул қилиши ҳамда миллий иқтисодиёт ва бизнесни ҳимоя қилувчи турли молиявий ташаббусларга қўл уриши ҳақида баёнот берди.

    Форс кўрфазидаги араб мамлакатларига хос умумий жиҳат шуки, бу мамлакатларда солиқсиз юрисдиксия кенг амалиётда бўлиб, фискал қонунчилик базасининг йўқлиги ва фискал қонунчиликни назорат қилувчи органлар мавжуд эмас. Пандемия шароитида эса БААда илк марта солиқ хизмати ташкил қилинди ва бу билан биргаликда иқтисод учун муҳим бўлган ҚҚСни мувофиқлаштиришга хизмат қилувчи қонунчилик базаси ҳам яратилди. Сўнгги пайтларда солиқ борасидаги сиёсат кундан кунга ривожланиб, мукаммаллашиб бормоқда.

    Баҳрайн

    Баҳрайн қироллиги қўшнилари Саудия Арабистони ва БАА тажрибасидан келиб чиққан ҳолда 2019 йилнинг январь ойида ҚҚСни жорий қилди. Баҳрайннинг айни пайтдаги солиқ қонунчилигидаги кўп бандлар Саудия Арабистони ва БААдаги қонунчиликдан тубдан фарқ қилади. Қолаверса, расмий Манама Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳамкорлиги кенгаши қабул қилган кўплаб келишувларга аъзо бўлмаган. Баҳрайн ҳукумати, умуман олганда, ҚҚС бошқа араб давлатлари назарида ғарбга хос бўлган жиҳат эканлигини эътироф этар экан, Баҳрайн ҳукумати ғарбдаги баъзи иқтисодий қонуниятларни ислом динининг хусусиятларидан, халқнинг удуми ва одатларидан келиб чиққан ҳолда татбиқ қилишга ҳаракат қилиб келади.

    Қувайт

    Қувайт парламенти тамаки, газланган ва энергетик ичимликларга нисбатан акциз солиғини жорий этган бўлса-да, ҚҚС борасидаги қонунчилик қабул қилишни ортга суриб келмоқда. Асосий даромади нефтга боғлиқ бўлган Қувайт айни пайтда пандемия, нефть нархларининг пасайиши кузатилаётган бир вазиятда мураккаб аҳволда қолмоқда ва Халқаро валюта фондининг молиявий кўмагидан умид қилмоқда. Валюта фонди эса Қувайт ҳукуматидан 2022 йилга қадар янги солиқнинг қабул қилинишини умид қилмоқда. Қувайт ҳукумати эса Халқаро валюта фонди умидларини оқлади ва 5 фоизлик ҚҚСни жорий қилишни 2021 йил апрель ойидан ортга сурмаслигини билдирди. Айни пайтда Қувайт парламенти ҚҚС қонунчилиги базаси устида иш олиб бормоқда. Куз ойларига бориб эса янги солиқ борасидаги барча ишлар ниҳоясига етиши айтилмоқда.

    Қатар

    Расмий Доҳа ҚҚС борасидаги янгиликни 2021 йилда эълон қилишини билдирган бўлса-да, айни пайтда ҚҚС қачон жорий қилиниши борасида аниқ бир маълумотлар мавжуд эмас. Қатар яқин қўшниларидан фарқли равишда 2020 йилни нисбатан яхши йил сифатида якунлади. Мамлакат иқтисодиётида 0,4 фоизлик ўсиш кузатилди. Шу сабабдан ҳам Қатарда ҚҚСнинг жорий қилиниши борасида ҳозирча бирор нарса дейиш қийин. Бироқ вазият салбий тарафга ўзгарадиган бўлса, Қатар ҳукумати ҳам 2021 йилнинг куз ойларига бориб ҚҚСни жорий қилиши мумкин, деган тахминлар ҳам мавжуд.

    Араб мамлакатларида ҚҚСни жорий қилиш билан боғлиқ вазиятнинг айни пайтда долзарб мавзуга айланаётгани, энг аввало, бу минтақа мамлакатларида кузатилаётган нефть нархи билан боғлиқ бўлмоқда ва қисман давлат бюджетини тўлдиришга бўлган рационал ҳаракатлар натижаси сифатида баҳоланмоқда. Шундай бўлса-да, Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари учун асосий даромад манбайи ҚҚСнинг фоизи қанча бўлишидан қатъи назар углеводородлар бўлиб қолаверади.

    Нега Байден қочқинларни қабул қилиш борасидаги ваъдаларини бузмоқда?

    Душанба куни президент Жо Байден муҳожирларга қаратилган фармонни имзолади ва АҚШ конгрессменларининг танқидларига сазовор бўлди. Сайловолди кампанияси даврида амалдаги президент Байден ҳамкасби Дональд Трампнинг иммигрантлар борасидаги сиёсатини аждарҳо қонунларига тенглаштирганди. Бир неча ой президентлик курсисида ўтирган Байден тўсатдан йилига 15 минг нафар муҳожирни қабул қилиш квотаси сақлаб қолиниши ташаббуси билан чиқди, деб ёзади BBC.

    Фото: BBC

    Фото: BBC

    Байденнинг янги фармонида АҚШга келаётган муҳожирларни қабул қилиш жараёнини тезлаштириш борасида гап кетар экан, Байден маъмурияти Африка, Яқин Шарқ, Марказий Америкадан келаётган муҳожирларга бериладиган квотани оширишни назарда тутиши билан биргаликда Сомали, Яман ва Суриядан келаётган муҳожирларга нисбатан қўйилган чекловларни ҳам бекор қилади. Бироқ Байден фармонига кўра, муҳожирларни қабул қилиш квотаси олдинги президент маъмурияти ўрнатган 15 минг нафар қилиб белгилаб қўйилмоқда. Байден маъмурияти эса президент фармонини миллий манфаатларга мос келиши ва инсонпарварлик нуқтаи назаридан тўғри эканлигини таъкидламоқда. АҚШ Вакиллар палатаси депутати Илҳан Умар Байденнинг мазкур фармонини танқид қилар экан «дунёдаги кўплаб аҳоли учун муносиб ватан топиш ҳаёт-мамот масаласи эканлигини, Байденнинг мигрантларни қабул қилиш борасидаги ваъдасини бузиши эса шармандали» эканлигини таъкидлади.

    Конгрессмен Прамила Жаяпал Байден фармонини «юзсизлик» деб атаган бўлса, нью-йорклик Вакиллар палатаси аъзоси Александра Окасио Кортес Байденнинг сайловолди кампанияси даврида берган ваъдасини эсига солиб қўйишга уринар экан «Байден сайловлар даврида муҳожирларни қабул қилишга ваъда берган ва шунинг учун ҳам халқ унга овоз берган» дея таъкидлади ва Байденни ваъдасини бажаришга чақирди.

    АҚШ президентининг матбуот котиби Жен Псаки эса баёнот тушунмовчиликка сабаб бўлгани, президент муҳожирлар миқдорини чекламоқчи эмаслигини, аксинча, муҳожирлар миқдори 15 мингга етиб боргудек бўлса, бу квота оширилишини изоҳлашга уринди.

    Сайлов даврида Жо Байден АҚШга қабул қилинадиган мигрантлар сонини 125 мингга етказишни ваъда берганди. Байден ғалаба қозонганидан сўнг эса 2021 йилнинг февраль ойида шу йилнинг ўзида 62 500 муҳожирга АҚШ бошпана беришини ваъда қилганди.

    Аммо 19 февралдан бошлаб АҚШ ҳукумати Мигрантларни ҳимоя қилиш протоколини ишга туширганлигини ва бошпана олишга ариза берган шахсларнинг маълумотлари ўрганилаётгани хабар қилинди. Бошпана олишга ариза берганлардан яшаб турган жойларидан бошқа жойга кўчиб кетмаслик талаб қилинди, талаб бузилган тақдирда улар депортация қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирилди. Мазкур хабар эса Байденнинг ҳам муҳожирларга унча хуши йўқлигини оммага маълум қилиб қўйди. Бу эса Байден муҳожирларни қабул қилиш борасида иккиюзламачилик қилаётганидан дарак бермоқда. Жанжал эса анчага чўзиладиган кўринади. Бошқа тарафдан эса 2019 йилда 850 мингга яқин муҳожир АҚШ чегараларида тўхтатиб қолинган бўлса, 2021 йилнинг кузига бориб 1 миллионга яқин муҳожир АҚШдан бошпана олиш учун келиши кутилаётгани айтилади. АҚШ ҳукумати эса айни пайтда 15 минг нафар муҳожирнинг сўровларини ўрганишга қодир, холос. Бу рақамдан ортиқ муҳожирларнинг сўровларини кўриб чиқишга эса ҳукумат жисмонан тайёр эмас. Нима бўлганда ҳам айни пайтда Байден ўз ваъдаларининг қурбонига айланмоқда ва бу жанжалга айланиши ҳам мумкин.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади

    24.04.2021, 22:15   Изоҳ (0)   39153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой Буюк Британиянинг «уйғурлар геноциди» ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди

    24.04.2021, 20:34

    Байденнинг президент сифатида илк хорижий сафари Буюк Британия ва Бельгияга уюштирилади — Оқ уй

    24.04.2021, 19:33

    Олимпия ўйинларида Россия мадҳияси ўрнига Чайковский концертидан парча ишлатишга рухсат берилди

    24.04.2021, 16:37

    Болтиқбўйи давлатлари Чехия билан бирдамлик сифатида россиялик дипломатларни ҳудудидан чиқариб юбормоқда

    24.04.2021, 14:35

    Чеченистон раҳбарининг ўғли ноҳалол ғалабада айблангач, реванш жангини ўтказишга тайёрлигини билдирди

    24.04.2021, 13:34

    Ҳиндистон кетма-кет иккинчи кун COVID-19 билан касалланиш бўйича дунё рекордини янгилади

    23.04.2021, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.