• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Гиёҳвандлар орасидан чиққан миллиардер. Флойд Мейвезернинг боксга кириб келиши ва қашшоқликда ўтган болалиги ҳақида

    Флойд Мейвезер номи бугунги кунда дунёнинг энг бой спортчиларидан бири ва бокс тарихидаги энг яхши жангчи сифатида эътироф этилади. У дунё бўйлаб ўнлаб кошоналарга, миллионлаб долларларга безатилган юзлаб ҳашаматли спорт автомобилларга, шахсий самолётларга ва «қоп-қоп» пулларга эгалик қилади. У ўз шахсий бизнес империясига асос солган ва уни муваффақиятли бошқариб келмоқда. Мейвезернинг рингдаги фаолияти эса ортиқча изоҳ ва шарҳга эҳтиёж сезмайди.

    Фото: Instagram / Флойд Мейвезер

    У профессионал боксдан кетганидан кейин ҳам бир неча кўргазмали жангларда қатнашиб, «астрономик пуллар»ни ишлаб олган. Бунга мисол сифатида Конор Макгрегор ва блогер Логан Полга қарши ўтказилган жангларни мисол келтириш мумкин. Аммо 24 февраль куни 45 ёшга тўлган Флойднинг саргузаштлари ҳам доим бундай силлиқ бўлмаган. У ўта оғир қашшоқликда катта бўлган ва ўз тоғаси томонидан отиб ташланишига бир бахя қолган.

    Флойднинг отаси оғуфуруш, онаси эса гиёҳванд бўлган

    Флойд 1977 йилда боксчилар оиласида туғилган: отаси катта-Флойд (унинг исми ҳам Флойд бўлган), амакилари Жефф ва Рожер ҳам бокс билан шуғулланган. Рожер ҳатто икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлишга ҳам муваффақ бўлган. Мейвезернинг отаси, гарчи яхши боксчи бўлса-да, юлдуз мақомига эриша олмаган.

    Жефф Мейвезер ва Флойд Мейвезер

    Жефф Мейвезер ва Флойд Мейвезер
    Фото: Getty Images

    Бироқ катта-Флойд гиёҳванд моддаларни тарқатишда яхшигина «муваффақият қозонган». Флойднинг онаси ҳам гиёҳванд моддаларга қарам бўлган. У Мейвезернинг отаси билан айнан шу нарса сабаб танишгани ҳам айни ҳақиқат. Бундан олдин ҳам унинг бошқа эркаклардан икки қизи бор эди. Мейвезерларнинг яшаш жойи эса том маънода гиёҳвандлар уйини эслатиб юборарди.

    Флойд ҳали икки ёшга тўлмаганида, онаси Дебора Цинклернинг амакиваччаси Толи Цинклер боксчининг отасига ов милтиғи билан ҳужум қилади. Бунга Мейвезернинг ундан қарздорлиги сабаб бўлганди. Ота ўғлини ҳимоя қилиш ўрнига ундан қалқон сифатида фойдаланади. Яхшики, бу иш бермайди: ўқ катта-Мейвезернинг оёғига тегади. Бола мўъжиза туфайлигина омон қолади.

    Мейвезернинг болалиги ишчилар яшовчи Гранд-Рапидс шаҳрида ўтади, у ерда омон қолишнинг эса атиги бир неча йўли бор эди: мебель саноатида ишлаш, автомобиль қисмларини ишлаб чиқариш ёки гиёҳванд моддаларни тарқатиш. Аммо бироз вақт ўтгач, оила Нью-Жерсига кўчиб ўтади.

    Боксчининг ўзи ўша вақтни даҳшат билан эслайди: «Ўшанда кўрганларимни ҳеч қачон унутмайман. Йўлаклар ёритилмасди, нотўғри томонга бурилиб кетасиз ва агар ўлдиришмаса, ҳеч қандай саволсиз талон-тарож қилинасиз. Бир хонали уйда яшардик, у ер иситилмасди, иссиқ сув ҳам йўқ эди. Етти киши эдик. Умуман ҳеч қандай буюм бўлмаган. Омон қолишга имкон қадар ҳаракат қилардик».

    Флойддаги боксга бўлган истеъдодни бувиси пайқаган

    Флойд узоқ вақт давомида онасининг фамилиясида бўлган — Цинклер. Чунки у никоҳсиз бола эди. Етти ёшида эса отаси илк марта Мейвезерни бокс залига олиб боради, аммо жангчининг тақдирини белгилаган асосий шахс унинг бувисидир.

    Фото: Instagram / Флойд Мейвезер

    «Кунлардан бир куни боксни ташлаб, иш топиш ҳақида ўйлаганман, аммо бувим бокс билан шуғулланаётганимни кўриб шундай деди: ‘Йўқ, бокс билан шуғулланишинг керак. Албатта, муваффақиятга эришасан ва пулинг ҳам кўп бўлади’. Бу сўзлар, эҳтимол, ҳаётимни белгилаб бергандир», — дея эслайди Флойд.

    Мейвезер маҳаллий мусобақаларда қатнаша бошлаганида, барибир отасининг фамилиясини олади — бу шунчаки бокс оламида маълум бўлган номдан фойдаланиш эди. Шу тариқа катта-Мейвезер унинг илк мураббийига айланади. Бироқ ота-бола узоқ муддат бирга ишлай олмайди. У гиёҳванд моддалар тарқатгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилади.

    Катта-Мейвезер ноқонуний фаолиятини оиласини боқиш ва бўлажак ринг юлдузига ёрдам бериш учун қилгани билан изоҳлайди.

    Катта-Мейвезер

    Катта-Мейвезер
    Фото: Getty Images

    Шундан кейин уни Рожер исмли амакиси шуғуллантира бошлайди ва айнан у боксчини энг йирик ғалабалар сари етаклайди. Флойднинг ўзи ҳам буни тасдиқлайди: «Отам усиз ҳеч нарсага эриша олмаслигимни айтишни яхши кўради, аммо у қилган ягона нарса — мени спорт залига олиб боргани эди».

    Рожер жиянига нақ 15 йил давомида мураббийлик қилди, аммо 2016 йилга келиб, унинг соғлиғи жуда ёмонлашди. У қандли диабет ва бир қатор бошқа касалликлардан азият чекади, умрининг охирларида эса хотираси кескин пасайиб кетганди. Рожер 2020 йилда оламдан кўз юмади.

    Ота ва ўғил ўртасидаги муносабатлар ҳар доим мураккаб бўлган. Аммо ҳозир Мейвезерлар бир-бири билан яхши чиқишади. Мэнни Пакьяога қарши жангдан бери (2015 йил) Мейвезер ўғлининг бурчагидан жой олиб келади.

    Айтишларича, Флойд боксдаги илк йирик ғалабаларни қўлга кирита бошлаганида мактабни бутунлай ташлаб қўяди, ҳатто унинг карра жадвалини ҳам тўлиқ билмаслиги айтилади. Ҳозир Мейвезернинг бу жадвални билиши ёки аксинча эканлиги номаълум, аммо у тарихдаги энг бой икки спортчининг бири ҳисобланади.

    Мейвезернинг сўзларига кўра, унинг бойлиги 2021 йилда 1,2 млрд долларга етган. Боксчининг ҳеч кимга ўхшамаслиги ва агар керак бўлса, 50 ёшда ҳам янги чақириқларга (барча соҳаларда) тайёрлиги ҳисобга олинса, бу миқдорнинг яна ошиши ва унинг янгидан янги қирралари очилишига шубҳа йўқ.

    Мавзуга доир:

    • Флойд Мейвезер Оскар де ла Ҳояни тахтдан ағдарган кеча. Бокс тарихидаги энг баҳсли жанг ҳақида
    • Ҳашаматли қасрлар, хусусий самолётлар, машиналар, заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо соатлар. Енгилмас боксчи Флойд Мейвезер миллионларини нималарга сарфлайди?

    24.02.2022, 23:54   Изоҳ (0)   82387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Боруссия Д» Европа Лигасидан чиқиб кетса, Эрлинг Ҳоланд ўз келажагига ойдинлик киритиш учун Мино Райола билан учрашади

    24.02.2022, 20:28

    Расман: Сервер Жепаров «Локомотив»га қайтди

    24.02.2022, 19:32

    УЕФА Украина ва Россия ўртасидаги вазият туфайли ЕЧЛ финали мезбонлигини Санкт-Петербургдан олиб қўяди

    24.02.2022, 17:51

    Осиё Кубоги—2023 йўлида. Ўзбекистон терма жамоаси жой олган гуруҳ тақвими эълон қилинди

    24.02.2022, 15:36

    Коронавирусга чалингани айтилган Элдор Шомуродов «Рома» машғулотларига қайтди

    24.02.2022, 14:33

    Украина Премьер Лигаси тўхтатилди. РПЛ эса навбатдаги турни қолдиришни муҳокама қилмоқда

    24.02.2022, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тугатишга келишиб олди — ОАВ

    Дунё | 27 июн, 12:33

    Сон Хён Мин “Тоттенҳэм”ни тарк этишга яқин турибди

    Спорт | 27 июн, 12:20

    “АҚШ зарбалардан ҳеч қандай ютуққа эришмади” — Эрон олий раҳнамоси (видео)

    Дунё | 27 июн, 12:03

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Реклама | 27 июн, 12:00

    Lego компанияси “Махфий ҳужжатлар” сериали асосида янги тўплам тақдим этади

    Қўзиқорин | 27 июн, 11:46

    “Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг даромади энди солиққа тортилмайди

    Ўзбекистон | 27 июн, 11:41

    Таиланд каннабис учун жиноий жавобгарлик жорий қилмоқчи

    Дунё | 27 июн, 11:26

    Pagani ва Bulgari ҳамкорликда олмос билан безатилган гиперкар яратди

    Лайфстайл | 27 июн, 10:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.