• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Октагон ва унинг ташқарисидаги шов-шув ва “Йил жанги” эътирофи. Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Конор Макгрегор жангига 5 йил бўлди (видео)

    Бундан 5 йил аввал АҚШда UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ва енгил вазн тоифасидаги чемпион доғистонлик Ҳабиб Нурмагомедов ўртасида UFC 229 мусобақасининг асосий жанги бўлиб ўтганди.

    “Йил жанги” дея ном олган тўқнашув октагонда ҳам ундан ташқарида ҳам жуда катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

    Фото: УSA Today

    Жангдан олдин

    Конор Макгрегор 2017 йил август ойида енгилмас Флойд Мейвезер билан профессионал бокс қоидалари бўйича жанг қилиш учун UFC’даги фаолиятини тўхтатиб турганди. Доғистонлик жангчи эса 2018 йил апрель ойида Эл Яквинтани енгиб, узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритганди. 

    Ҳабиб ва октагонга қайтаётган Конор ўртасидаги жанг қизғин кечиши маълум эди. Ирландиялик спортчи ўзининг характерига содиқ қолган ҳолда, жангдан олдинги бир неча тадбирларда Ҳабибни ҳақорат қилар, турли номақбул сўзларни айтарди. Нурмагомедов эса хотиржамликни зўрға сақлаб, барчасига октагонда жавоб қайтаришга ваъда берган. 

    Фото: Getty Images

    Жангчилар жамоалари ўртасидаги адоватга Нурмагомедовнинг апрель ойидаги чемпионлик жангидаги воқеалар ҳам сабаб бўлган. Ўшанда Ҳабиб Конорнинг спарринг шериги россиялик Артём Лобовнинг юзига тарсаки туширганди ва Макрегор бунга жавобан доғистонлик спортчи ва унинг жамоаси автобусига ҳамла қилганди. 

    Жанг

    2018 йилнинг 6-октябрь ойида Лас-Вегасда UFC 229 мусобақаси ўтказилди.

    Биринчи раунддаёқ Ҳабиб жанг назоратини ўз қўлига олди. Конор эса рақибининг қучоғидан қочиб қутула олмади. 

    Фото: Getty Images

    Иккинчи раундда эса Ҳабиб яна бир тейкдаунни амалга оширди ва Конордан устунлигини яққол намоён этди. Гонгдан сўнг Конор қийинчилик билан ўрнидан турди. 

    Учинчи раундда Ҳабиб “стойка”да жанг қилишга қарор қилди. Ушбу беш дақиқада Нурмагомедов чарчаб қолган Конорнинг ҳудудида жанг қилди.

    Тўртинчи раундда Ҳабиб яна Конорни партерга олди. Макгрегор таслим бўлиб, Нурмагомедовнинг қўлига урди. 

    Жангдан сўнг

    Ҳабиб Конорни қўйиб юборди ва ирландиялик спортчига нимадир деди. Сўнгра, ортига ўгирилиб, Макгрегор жамоаси томон ҳаракатланиб, октагондан сакраб ўтиб, Конорнинг мураббийи Диллон Денисга ташланди.

    Фото: Getty Images

    Бу пайтда доғистонлик жангчининг дўсти Зубайра Тухугов ва самбо бўйича собиқ чемпион Эседулла Эмирагаев Конор томон югурди. Чарчаган Макгрегор бир неча марта зарба қабул қилиб олди. Нурмагомедов жамоасининг уч нафар аъзоси вақтинча ҳибсга олинди.  

    UFC президенти Дана Уайт ғолибга камарни тақдим этмади ва кейинроқ матбуот анжумни спортчининг дисквалификация қилиниши мумкинлигини ҳам маълум қилганди. 

    Дисквалификация

    Невада штати атлетика комиссияси Ҳабиб ва унинг жамоаси аъзолари иши бўйича ўз ҳукмини бир неча бор кечиктирди. 2019 йилнинг январь ойида Ҳабиб 9 ойга дисквалификация қилинди ва жанг учун гонорарнинг чорак қисми — 2 миллион доллардан 500 мингини йўқотди. Тартибсизликларда иштирок этган Макгрегор унчалик оғир бўлмаган жазо — 6 ойлик дисквалификация ва 50 минг доллар жаримага тортилган. 

    Кейинги фаолият

    Ҳабиб Нурмагомедов 2019 йил сентябрь ойида Дастин Порьега қарши, 2020 йил октябрь ойида Жастин Гетжига қарши октагонга кўтарилди ва иккаласида ҳам ғалаба қозонди. Гетжига қарши жангдан сўнг Ҳабиб фаолиятини якунлади. 

    Конор Макгрегор эса 2020 йил Дональд Серронени мағлуб этди. Шундан сўнг икки марта Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилиб, иккаласида ҳам мағлубиятга учради. 2021 йилдаги жангда Конор оёғини синдириб олганди. Макгрегор ҳозирда яна фаолиятини тиклаш ҳақида ўйламоқда. 

    06.10.2023, 21:52   Изоҳ (0)   21831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. “Бунёдкор” ва “Қизилқум” учрашувида жанговар дуранг қайд этилди 

    06.10.2023, 20:52

    Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги саралаши доирасида 3 та мамлакатга қарши ўйин ўтказади

    06.10.2023, 14:16

    Ханчжоу—2022. Акбар Жўраев кумуш, Руслан Нуриддинов бронза медалини қўлга киритди

    06.10.2023, 13:38

    Ўзбекистон клубларидан 2 нафар футболчи ОЧЛ 2-тур рамзий терма жамоасига киритилди

    06.10.2023, 13:12

    Рақиб жамоа шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун “ПСЖ” аъзолари Дембеле, Коло-Муани, Ҳакими ва Курзавалар битта ўйинга дисквалификация қилинди

    06.10.2023, 11:10

    Мбаппе, Гризманн ва Дембеле. Франция терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлар учун қайдномаси 

    06.10.2023, 10:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.