• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Флойд Мейвезер Оскар де ла Ҳояни тахтдан ағдарган кеча. Бокс тарихидаги энг баҳсли жанг ҳақида

    ХХ асрнинг охири ва XXI асрнинг бошларида том маънода дунёнинг энг яхши боксчиларидан бири номига эгалик қилган Оскар де ла Ҳоя 4 февраль куни 49 ёшга тўлди. Қуйида Тилла боланинг фаолиятидаги энг аламли ва баҳсли жанги ҳақида фикр юритилади. У бунда бошқа бир бокс афсонаси Флойд Мейвезерга қарши жанг қилган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Флойд ушбу ғалабаси орқали бутун меросини сақлаб қолган

    2007 йилнинг 5 майида Оскар де ла Ҳоя ва Флойд Мейвезер ўртасидаги тарихий жанг бўлиб ўтади. Ҳа, ҳа, сиз ҳаммасини тўғри ўқидингиз — де ла Ҳоя ва Мейвезер ўртасида, аксинча эмас. Бу Мейвезер музокаралар столида иккинчи томон (B-side) сифатида қайд этилган биргина ҳолат. Ўз навбатида B-side биринчи томонга нисбатан камроқ пул олади ва ўз шартларини қўя олмайди. Ўшанда Тилла бола жаҳон боксидаги асосий фигура эди — 9 карра жаҳон чемпиони, ўша пайтдаги энг нуфузли промоутерлик компаниялардан бири Golden Boy Promotions эгаси эди. Қисқа қилиб айтганда, де ла Ҳоя келажакдаги Мейвезер эди, у ўз империяси билан дунёнинг энг кўп даромад кўрувчи спортчиси бўлган. Ўшанда гонорарлар Флойд эмас, балки Оскарнинг фойдасига тақсимланган — 52 миллион доллар Тилла болага, 25 миллион доллар эса Мейвезерга тегган. Жангнинг ўзи эса ўша вақт учун рекорд даражадаги 165 миллион доллар келтиради. Бу кўрсаткичлар Флойд томонидан кейинчалик бир неча маротаба забт этилади.

    Мейвезер ўша пайтда нимаси билан мақтана оларди? Флойднинг мағрурлигига ягона сабаб — бу унинг бирор марта ҳам мағлубиятга учрамагани эди. Чунки бу вақтга келиб, Оскар тўрт марта мағлубиятга учрашга улгурганди. Бу музокаралар столида де ла Ҳояга қарши чиқиши мумкин бўлган ягона нарса эди. Бошқа барча жиҳатларда Оскар устунроқ бўлган:

    • Тилла бола Олимпиада чемпиони эди, Мейвезер эса тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида бронза медали соҳибига айланган;
    • Де ла Ҳоя олтита вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган, Мейвезер эса тўртта;
    • Оскарни ҳамма, шу жумладан (шартли) ошпазлар ва уй бекалари ҳам яхши кўрарди, Флойдни эса кўпчилик ёқтирмаган;
    • Де ла Ҳоянинг ўз номи билан аталадиган бокс империяси бўлган, Мейвезер эса ҳали у қадар қудратга эга эмасди.
    Шу сабабли Мейвезер қила оладиган ягона нарса бу рақибларни илинтириш ва уларни провокация қилиш эди. Рақибга нисбатан ҳақоратомуз сўзларни ёғдириш борасида ҳам Мейга тенг келишнинг имкони бўлмаган. Ва провокациялар рингда ҳам давом этди.

    Шу тариқа Флойд жангга Мексика байроғи акс этган шортиларда чиқиб келади. Шунингдек, унинг бошида Сомбреро шляпаси бор эди. Провокация қилиш борасидаги ҳаракатлар муваффақиятли чиқди. Бироқ энди ҳазилни четга суриб қўйиш вақти келганди. Чунки ким кучлироқ эканини фақат ринг аниқлаб берарди. Де ла Ҳоя кутилганидек, жангни фаоллик билан бошлади, биринчи рақам сифатида ишлади. Мейвезер эса анъанасига кўра ринг чети бўйлаб ҳаракатланиб рақибини кутди.

    Оскар Флойднинг бошқа ҳеч бир рақиби қилмаган ишнинг уддасидан чиқди — жеблар билан ишлади ва шу тариқа Мейнинг қарши ҳужумларини қайтаради. Флойд воқеалар ривожига шунчалик тайёр эмас эдики, у ҳатто севимли бурчакларида ҳам тез-тез зарбалар ўтказиб юборарди, шунинг учун уни шоулдер-ролл ҳам қутқара олмади. Ажабланарлиси шундаки, кейинчалик Флойднинг ҳеч бир рақиби унга жеб каби оддий техникани қўллаб кўрмаган: на Сауль Альварес, Роберт Герреро, Маркос Майдана ва на Виктор Ортис. Мейвезер уларнинг ҳаракатларини олдиндан ўқиганлиги ҳам ажабланарли эмас.

    Аммо де ла Хоя бошқача эди, у ўз лақабига мос равишда ҳаракат қиларди. Узоқ масофадан пухта ўйланган иш ва тана билан яхши ҳаракатлана олиш туфайли Оскар жангнинг бошланишини ўз активига ёздириб қўйди. Бироқ Мей учинчи раундга келиб, рақибининг жанг услубига мослаша олди. Флойд рингнинг марказини тез-тез эгаллаб, Оскарнинг босимини бартараф этди ва моҳирлик билан зарбалар бера бошлади. Гарчи, зарбалар оғир бўлмаса-да, лекин раундларда ғалаба қозониш учун етарли эди, чунки бу вақтга келиб, де ла Ҳоя жисмонан толиққанди, натижада унинг аниқлиги пасайиб кетади. Шунинг учун жангнинг биринчи ярмини тенг курашлар остида ўтди деб баҳолаш мумкин.

    Жангнинг иккинчи ярми ҳам худди шундай руҳда ўтди. Оскарнинг Флойддан кўра кўпроқ чарчагани сезилди ва бу зарбалар тезлигида ўз аксини топди. Мей эса тоза зарбаларини йўллаб турарди, айни вақтга келиб, рақибининг ўткирлиги ҳам йўқолганди. Шунда Оскар жанг тактикасини ўзгартириб, Мейни бурчакка тиради ва яқин масофадан зарбалар йўллай бошлади. Кўп зарбалар бесамар кетди, бироқ Флойд Оскарга нисбатан камроқ зарба йўллар ва бурчакларда ҳам очиқ жангга кирмасди. Маълумки, раунддаги ғалаба нафақат кўп зарба бериш ва рақибига зарар етказгани учун, балки боксчининг жанг давомидаги фаоллиги учун ҳам берилади. Оскарда эса бу нарса раунддан раундга камайиб бораверди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Флойд баҳснинг иккинчи ярмида де ла Ҳоянинг чарчаганидан тўлиқ фойдалана олмади. Шунингдек, у Оскарни зарбалар билан «сийлаш» ўрнига, ринг бўйлаб чап бериш билан овора бўлди. Бу эса ўз навбатида томошабинларнинг кучли норозилигига ҳам сабаб бўлади. Афсуски, амалга оширилган мудофаа ҳаракатлари бўйича статистика ҳеч қаерда берилмаган, эҳтимол, у ерда Мей фаол ҳужумлардан кўра кўпроқ ҳимоявий ҳаракатларни амалга оширгани акс этган бўларди. Шу боис жангнинг иккинчи ярми, айниқса, охирги икки раундда, Оскар Флойдни ринг бўйлаб қамал қилганида, Тилла боланинг ғалабаси аниқдек таассурот уйғонганди.

    Аммо ён ҳакамлар бошқача фикрга келди. Улардан бири де ла Ҳояни ғолиб деб топган бўлса — 115:113, қолган иккитаси эса Мейвезер вариантини (116:112, 115:113) маъқул кўрган. Якунда ҳакамларнинг иккига бўлинган қарори билан Мей баҳсли ғалабага эришади. Энг баҳсли вазият Жерри Ротнинг Мейга бериб юборган 12-раунд бўлиб қолади.

    Агар ушбу ҳакам сўнгги раундни Оскар фойдасига ҳал қилганида, якуний ҳисоб 115:113 эмас, 114:114 бўларди. Мейвезернинг мағлубиятсиз фаолиятида эса биринчи дуранг қайд этиларди. Гарчи ғалаба қозониш учун қўлидан келганини қилган бўлса ҳам, Оскардан ғалабани ўғирлашади. Бу мағлубият бир қиролнинг ағдарилиши ва янгисининг тож кийиши тимсоли бўлиб тарихга киради. Кейинчалик Мей бокс оламида ҳамма нарсага эришган ТBE (энг яхшиси) мақомига эга бўлди.

    Қизиғи шундаки, ҳатто Мейвезернинг отаси — катта Флойд ҳам ўғли де ла Ҳояга ютқазганини тан олганди.

    «Мен Оскарни очколар бўйича ютди деб ўйлагандим. У кўпроқ зарба берди ва тажовузкор ҳаракат қилди. Ўғлим яхши ҳимоя кўрсатди ва кўп зарбаларга чап берди, аммо Оскар ғалаба қозониш учун етарлича ҳаракат қилди», — деганди катта Мейвезер.

    Умуман олганда, кўплаб мутахассислар ҳамон Флойднинг мағлуб бўлганига ишонади. Бироқ қуруқ рақамлар бошқача сўзлайди. Оскар 12 раундда 587 та зарба бериб, 122 (21%) марта нишонга урган, Мейвезер унчалик фаол бўлмаган, зарбалари ҳам кучли эмас эди, бироқ у фоизда икки баравар аниқроқ чиқади — 481 та зарбадан 207 таси нишонга тегган — (47%). Бутун жанг ҳисобга олинса, бу ғалаба учун етарлими? Бу саволга ҳеч қачон аниқ жавоб бўлмайди.

    Сўнгги вақтларда де ла Ҳоянинг эски рақиби билан реванш жангини ўтказмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Бироқ бугунги кунда бу беллашув аввалги саволларга ҳеч қандай жавоб бермайди, аксинча, фақат қайғули носталжини келтириб чиқаради, холос...

    Бошқа мақолалар: 

    • Кличколар оиласининг ғаройиб ҳикояси: боксчиларнинг бобоси татарлар депортациясига раҳбарлик қилган, отаси генерал бўлган, бувиси эса яҳудийлар геноцидидан омон қолган
    • Тайсон ва Муҳаммад Алини миллионлаб долларга «ухлатган» ва арзимаган чақалар эвазига шерикларини ўлдирган каллакесар промоутер Дон Кинг ҳақида
    • Олдини олиш мумкин бўлган фожиа. Нокаутчи Жеральд Маклелланнинг ҳаётини барбод қилган жанг ҳақида
    • Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али

    04.02.2022, 23:54   Изоҳ (0)   62831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Англия Премьер Лигасида январь ойининг энг яхшилари аниқланди

    04.02.2022, 22:33

    Пекин—2022 қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    04.02.2022, 20:39

    ПФЛ 2021 йилдаги даромад ва харажатлари бўйича молиявий ҳисобот берди

    04.02.2022, 16:07

    Азизбек Амонов легионерга айланди. «Локомотив» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эрон клубига ўтди

    04.02.2022, 15:51

    ПФЛ 2021 йилда ҳамкорлик орқали 10 миллиард сўмга яқин даромад қилгани маълум бўлди

    04.02.2022, 10:11

    Испания Кубоги. «Атлетик» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига «Реал»ни мағлуб этиб, ярим финалига йўл олди

    04.02.2022, 03:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.