• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ишончим комил, уни ўлдиришган». Афсонавий боксчи Артуро Гаттининг жумбоқли ўлими ҳақида

    Артуро Гатти ХХ аср охири ва XXI аср бошларининг энг ёрқин боксчиларидан бири бўлган. Бир қатор экспертларнинг фикрига кўра, асли келиб чиқиши итальян бўлган канадалик ҳатто бокс тарихидаги энг яхши жангчи унвонига ҳам даъвогарлик қилиши мумкин. Икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони Артуро Гатти иштирокидаги бокс оқшоми тўрт марта «йил жанги» деб топилган. Унинг Микки Уорд билан бўлган афсонавий беллашувлари эса ҳамон XXI асрдаги энг оғир жанглар ҳисобланади. Умуман олганда, Гаттининг ринг ичидаги фаолияти ва жанг услуби ҳақида тўхтовсиз гапириш мумкин. Шунингдек, «Чақмоқ»нинг ўлими ҳам ўзидан кейин жуда кўп жумбоқларни келтириб чиқарган. Қуйида айнан Гаттининг сўнгги йиллари ва асал ойида рўй берган жумбоқли ўлими ҳақида сўз юритилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Катта спорт билан хайрлашиш

    2007 йилнинг 14 июли. Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 35 ёшли Артуро Гатти Атлантик-Ситидаги (Нью-Жерси, АҚШ) Borduok Holl’да рингга чиқади. Аммо у аллақачон рақибларини тор-мор келтирувчи «чақмоқ» эмас эди. Оскар де ла Ҳоя, Микки Уорд, Флойд Мейвезер ва бошқа грандлар билан бўлган оғир жанглардан чарчаган Гатти профессионал бокс йўлининг охирида эди.

    Шунга қарамай канадалик боксчи Алфонсо Гомес билан бўлган ўша жангни тайёргарлик деб ҳисоблайди ва ундан кейин Хулио Цезарь Чавес билан жанг қилишни режалаштирганди. Аммо жангнинг бошиданоқ Артуро энди аввалгидек эмаслиги маълум бўлди. Бунинг устига Карлос Балдомирга мағлуб бўлганидан кейинги бир йиллик танаффус «чақмоқ»да катта из қолдирганди. Жангнинг еттинчи раундига келиб Гатти нокаутга учради. Шундан сўнг Артуро дарҳол спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Трибуналар остида эса уни 21 ёшли севгилиси Аманда Родригес овутади.

    Боксдан кейинги ҳаёт

    Аманда Родригес ва Гатти боксчи қўлқопларини михга илишидан бироз олдин учрашганди. Артуро нафақат ўзининг жозибали жанг услуби, балки бундан кам бўлмаган ташқи кўриниши билан ҳам ҳар доим қарама-қарши жинс вакилларининг қизиқишига сабаб бўлган. Аммо унинг қалбини бразилиялик ёш Аманда ўғирлаганди. 2007 йил август ойида, спортни тарк этганидан бир ой ўтгач, Артуро турмуш қуради. Никоҳ маросими АҚШдаги Катта Канёнда бўлиб ўтади. Жуфтлик ташқаридан қараганда ниҳоятда бахтиёр кўринарди. Бир йил ўтгач, Родригес Гаттига ўғил фарзанд туғиб беради. Бу Артуронинг иккинчи фарзанди эди. Унинг олдинги муносабатларидан қизи бор эди ва боксчи ҳеч қачон ўғил кўришни орзу қилганини яшириб ўтирмаган.

    Фотосуратлар ва видеолар Гатти оиласидаги муносабатлар ҳар доим силлиқ бўлганининг исботи бўла оларди. Лекин бу шунчаки кўзбўямачилик бўлиб чиқди. Спортчининг ўлимидан кейин Аманда ва Артуро ўртасидаги муносабатлар идеалдан анча узоқ бўлгани маълум бўлади. Аманданинг сўзларига кўра, улар тез-тез жанжаллашиб турган ва бу нарса ҳатто у ҳомиладор бўлган вақтда ҳам давом этган.

    «У учун спортни тарк этиш жуда қийин кечди. Артуро ўзини нима билан банд қилишни билмай, кўп ичарди. Маст бўлганида эса бутунлай бошқа одамга айланарди», — деганди Родригес кўплаб жанжалларни тушунтиришга ҳаракат қилар экан.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўғил фарзанд туғилиши Гаттининг ҳаётига янги маъно бағишлаши ва ёмон ўтмишни эсдан чиқариши кутилганди, аммо буларнинг барчаси иллюзия бўлиб чиқди.

    Ўлимга олиб келган саёҳат

    2009 йилнинг ёзида Гатти ва Родригес ўртасидаги муносабатлар боши берк кўчага келиб қолганди. Аманда эрига ажрашиш билан таҳдид қилади. Никоҳни сақлаб қолиш учун Артуро катта саёҳат уюштириб, Амандани ҳайратда қолдирмоқчи бўлади. Дастлаб, жуфтлик фарзандини олиб, Европага йўл олади, улар у ерда икки ҳафта бўлади. Шундан сўнг жуфтлик собиқ жаҳон чемпионининг синглисининг тўйи учун Бразилияга жўнаб кетади. Оила Ипожука муниципалитетидаги икки қаватли меҳмонхонага жойлашади.

    Аманда узоқ давом этган саёҳатни «ажойиб» дея таърифлайди. Айни пайтда Гаттининг дўстларидан бири у билан бўлган суҳбатнинг аудиоёзувини тақдим этади, унда Артуро бу саёҳатни «даҳшатли туш» деб атаган. Нима бўлмасин, энг ёмони ҳали олдинда эди. Июль оқшомида эр-хотин кечки овқатга боради, бу фожианинг бошланиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади.

    «Биз пицерияга боришга қарор қилдик. Бу оилавий кечки овқат сифатида бошланганди, лекин бошқа кўплаб оқшомлар каби тугади. Артуро маст бўлиб қолди. Мен унга бошқа ресторанда қола олмаслигимни ва кетишим кераклигини айтдим. Унга эса агар хоҳласа, қолиши мумкинлигини билдирдим. Бизнинг жанжалимиз шу ерда бошланди. Бу чидаб бўлмас даражада жирканч жанжал эди. У мени урмади, лекин полга итариб юборганди, қўлларим ва иягимни жароҳатлаб олдим. Шундан сўнг 10 ойлик ўғлимни қўлимдан олиб, чиқиб кетди. Тунги соат иккида меҳмонхонада учрашдик. Бошида жароҳат бор эди, у тўрттаси билан муштлашиб қолганини айтди.

    Артуро маст эмасди, эрим ўз ҳолига келганди. У билан жанжалимиздан қолган кўкаришларни кўрди ва буни ким қилганини сўради. Унга буни ўзи қилганини айтдим. Шунда у мендан орамиз очиқми деб сўради. ‘Ҳа’ деб жавоб бердим, бунга ортиқ чидай олмасдим. Ярим тунда уйғониб кетдим, чақалоқ уйғотиб юборди. Зинадан тушганимда, Артуро полда ётганини кўрдим, лекин эътибор бермадим, чунки у тез-тез шундай ҳолатда бўларди. Бир-икки соатдан кейин ҳам ўша ерда ётганини кўрдим. Кейин ёнига бориб, уни турта бошладим. Унинг танаси совуқ эди. Уни силкитиб, кечирганимни айтдим. Ваҳимага тушдим, хонадан югуриб чиқиб, эрим ўлиб қолибди, деб бақира бошладим», — деганди Аманда.

    Бразилия полицияси Амандани ҳибсга олди. Аммо уч ҳафта ўтгач, у кутилмаганда озод қилинади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари матбуот хизмати Гатти Родригеснинг сумкасининг камарига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида баёнот беради.

    Муқобил версия

    37 ёшли Гаттининг ўлими ҳақидаги хабар бутун бокс жамоатчилигини ларзага солади. Унинг ўз жонига қасд қилгани эса кўпчиликни том маънода тилдан қолдирганди. Рингда таслим бўлиш нималигини билмайдиган Артуронинг тўсатдан ўз ихтиёри билан ўлишга қарор қилганига деярли ҳеч ким ишонмасди. Гаттининг оила аъзолари орасида ҳам асосли шубҳалар пайдо бўлади. Аввало, бунга собиқ жаҳон чемпионининг васияти сабаб бўлади. Маълум бўлишича, ўлимидан уч ҳафта олдин у барча пул ва мол-мулкини Родригес ҳамда ўғлининг номига ўтказиб беради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аманда буни яхши биларди. Ажрашиш ҳақида гап кетганда, қиз Гаттидан энг қимматли нарса — ўғлини тортиб олиш билан таҳдид қилади. У мулкни тақсимлаш ва маблағнинг фақат ярмини олиш ҳақида эшитишни ҳам хоҳламасди. Кейин Артуро никоҳни сақлаб қолиш учун (дўстларнинг сўзларига кўра) васият ёзишга қарор қилади.

    Родригесга қарши бўлганларнинг фикрига кўра, айнан шу нарса асосий омил ҳисобланади. Интервьюлардан бирида журналист Амандага очиқчасига эрининг васиятнома ёзганидан уч ҳафта ўтиб, вафот этгани «ёмон кўринаётганини» айтади. Аманда эса елкасини қисиб, нима учун бундай бўлганини билмаслигини маълум қилади.

    Гаттининг вафотидан кейин Аманда ҳақида гаплар кўпайиб кетади. Баъзилар ҳатто унинг ички кийимда тунги клубда олинган суратларини излаб топиб, Артурони у билан айнан ўша ерда учрашган деб даъво қила бошлайди. Родригеснинг ўзи буни рад этади ва тақдим этилган суратлар меҳмон бўлган кечада олинганини айтади.

    Бразилия полицияси ишни ёпгач, Гаттининг оиласи хусусий терговчиларни ёллайди. Икки йилдан кейин улар Артуро ўлдирилган деган хулосага келади. Мутахассислар хулосасига кўра, боксчининг жасади йиқилган жойда бўлиши мумкин эмас (сумканинг тасмаси узилган ва Гаттининг жасади полдан топилган). Қолаверса, собиқ жаҳон чемпиони қонга беланиб ётган. Тўғри, ўз жонига қасд қилиш бўйича назоратчилар Артуро ўша тунги жанжалда очиқ жароҳатлар олганига ишора қилади, аммо унинг атрофида ҳаддан ташқари кўп қон бор бўлган.

    Умуман олганда бу ҳолатда жуда кўп саволлар жавобсиз қолади. Родригеснинг «Гатти кўпинча полда ухларди» деган гапларига ҳам ишониш қийин. Худди шу каби унинг эрини полда қонга беланиб ётганини кўрмаганини ҳам ақлга сиғдириш мушкул. Марҳумнинг кўплаб дўстлари Аманда «миллионлар овчиси» бўлгани ва Артуродан фақат пул талаб қилганини даъво қилади. Аммо қизни ҳимоя қиладиганлар ҳам топилган, улар унинг эри билан барча жанжалларига севгилисини ёмон одатлар ва гиёҳвандликдан узоқлаштириш истаги сабаб бўлганини айтади.

    2011 йилда олти нафар етакчи эксперт иштирокидаги катта ва шов-шувли матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда Бразилия полициясидан терговни қайта бошлаш ва Родригесни асосий гумондор сифатида белгилаш сўралади. Аммо барча янги тўпланган фактлар ҳуқуқ-тартибот ходимлари учун етарли бўлмайди. Натижада экспертлар гуруҳи Гаттини яна ўз жонига қасд қилган деб эълон қилади ва шу билан иш тўлалигича ёпилади.

    Артуронинг собиқ мураббийи Бадди Макгирт эса ҳамон шогирднинг бундай иш қила олишига ишонмаслигини айтиб келади.

    «Унинг ўз жонига қасд қилишига ишонмайман. Ишончим комилки, у ўлдирилган», — дейди мутахассис.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эҳтимол, Гатти ўлимининг сири ҳеч қачон очилмас. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам Артуро ва унинг буюк жанглари авлодлар хотирасида абадий қолиши шубҳасиз.

    Бошқа мақолалар: 

    • Тайсон ва Муҳаммад Алини миллионлаб долларга «ухлатган» ва арзимаган чақалар эвазига шерикларини ўлдирган каллакесар промоутер Дон Кинг ҳақида
    • Олдини олиш мумкин бўлган фожиа. Нокаутчи Жеральд Маклелланнинг ҳаётини барбод қилган жанг ҳақида

    10.02.2022, 15:01   Изоҳ (0)   55539
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Садио Мане «Реал» ёки «Барселона»дан таклиф тушса, «Ливерпуль» билан хайрлашишга тайёр

    10.02.2022, 13:40

    «Барселона» ёзда уч нафар ҳужумчиси билан хайрлашмоқчи

    10.02.2022, 11:18

    АПЛ. Пешқадам «Манчестер Сити»да ишончли ғалаба, «Тоттенҳэм» эса 5 та гол урилган ўйинда аламли мағлубиятга учради

    10.02.2022, 06:13

    Италия Кубоги. «Милан» «Лацио»ни тор-мор келтириб, ярим финалга йўл олди

    10.02.2022, 05:51

    «Челси» қийинчилик билан «Ал-Ҳилол»ни енгиб, клублар ўртасидаги ЖЧ финалига чиқди

    09.02.2022, 23:26

    Шаҳбоз Умаров «БАТЭ» сафида супер гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди (видео)

    09.02.2022, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: 64-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик кўраётган Наманган

    Ўзбекистон | 23 май, 23:15

    “Дарё” дайжести: 23 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 май, 23:00

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:33

    Тонал кремдан лаб бўёғигача: кийимдаги макияж доғларини қандай кетказиш мумкин?

    Лайфстайл | 23 май, 22:15

    Суперлига. Турнинг марказий учрашувида “ОКМК” “Насаф”га мағлуб бўлди

    Спорт | 23 май, 22:06

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01

    Хитойлик тайконавтлар очиқ космосга 8 соатлик чиқишни амалга оширди

    Дунё | 23 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.