Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +13°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Спорт

    «Бокс спорт сифатида тугаган кун». Муҳаммад Алининг энг баҳсли ғалабаси ҳақида

    25.02.2022, 23:56 71227

    Бундан роппа-роса 58 йил олдин худди шуни куни (25 февраль) Кассиус Клейнинг (Муҳаммад Али) биринчи чемпионлик жанги бўлиб ўтади. Унга амалдаги чемпион Сонни Листон рақиблик қилади. Оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги учун кечган баҳс Муҳаммад Алининг ғалабаси билан якунланади. Айнан ушбу ғалабадан кейин Клей исмини Муҳаммад Алига ўзгартиради. Орадан бир йил ўтар-ўтмас (1965 йилнинг 25 май санасида) томонлар реванш жангини ўтказади. Ва бу қарама-қаршилик дастлабкисидан ҳам кўпроқ шов-шув ҳамда воқеаларга сабаб бўлади. Қуйида бокс тарихидаги энг баҳсли жанглар сирасига кирадиган икки жанг ва уларнинг тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

    Кассиус Клей ва Сонни Листон ўртасидаги икки тўқнашув бутун дунёни ларзага келтиради

    Бокс ҳар доим шов-шув (хайп) деб аталадиган нарсаларга бой бўлган. Айниқса, бу спорт Муҳаммад Али жанг қилганида одамларни янада ҳаяжонга соларди. У боксдаги жанжалкашлик ва оммабопликни янги босқичга олиб чиққанлардан бири эди. Бундан 58 йил муқаддам содир бўлган жанг ҳам бу жараёндаги энг ёрқин воқеалардан бири бўлган.

    Кассиус Клей жангдан олдин Листонни тинимсиз таъқиб қилган. Бир сафар ҳатто унинг уйигача борган

    Айтишларича, айнан Муҳаммад Али бўлажак рақибларига ҳақоратомуз сўзлар ёғдиришни (треш-ток) бошлаб берган. У нафақат рақиблари ҳақида қўпол гапирар, балки ҳозир ҳеч ким такрорлай олмайдиган ишларни ҳам қиларди. Бу борада унга ҳатто Конор Макрегор ҳам тенг кела олмасди. Муҳаммад буни жангга бўлган қизиқишнинг ошиши учунгина эмас, рақибини ғазаблантириш учун ҳам қиларди. Сонни Листонга қарши жангда у буни керагидан ортиқ қилиб уддалади.

    Томонлар ўртасидаги биринчи жанг 1964 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда Али ҳали Кассиус Клей эди, Листон эса АҚШнинг ва шунга мос равишда бутун дунёнинг асосий оғир вазнли жангчиси бўлган. У афсонавий Флойд Патерсонни икки марта нокаутга учратган чемпион сифатида ўзгача мақомга эга эди. Листон баҳайбат, мускулли, кучли мушт эгаси ва «темир» жағли бўлгани учун унга енгилмас номи берилганди. Шундан келиб чиқиб, ёш (22) Кассиус Клейнинг имкониятлари жуда паст баҳоланади.

    Ўша вақтга келиб, Кассиус бор-йўғи 19 та жанг ўтказиб, шулардан 15 тасида нокаут билан ғалаба қозонган, қолган тўрттасида эса ҳакамларнинг қарорига кўра ғолиб бўлганди. 31 ёшли Листонниг кўрсаткичи 35 га 1 ни ташкил қиларди. 24 та нокаутли ғалаба, лекин асосийси, у спорт формасининг энг юқори чўққисида эди: яқиндагина икки марта Патерсоннинг адабини бериб қўйганди. Клей 1960- йилги Рим Олимпиадасининг олтин медали ва мағлубиятсиз рекордига қарамай, енгилмас деб ҳисобланмаган. Айниқса, бундан олдин — Генри Купер билан жангида нокдаунга учраганидан кейин.

    Ёш Клейнинг имкониятларига нисбатан билдирилган шубҳаларга қарамай у аллақачон жаҳон чемпионлиги учун даъвогар эди ва «эшик қоқиш»ни бошлаб юборганди. Айниқса, у рингдан ташқарида буни яхши уддаларди. У омма эътиборини ўзига жалб қилиш учун ҳамма нарсага тайёр эди. Клей учун энг муҳими, амалдаги жаҳон чемпиони Листоннинг эътиборини ўзига қаратиш бўлган. 1963 йилнинг 22 июлида Сонни Патерсонни нокаутга учратганида, Кассиус залда эди. Жангдан кейин у рингга чиқди ва микрофонни олиб, шундай деди:

    «Жуда ҳам расво жанг бўлди. Шунчаки даҳшатли даражада ёмон. Листон ҳеч нарса кўрсата олмади, ҳеч нарса. Ҳамон бу баҳайбат ва хунук айиқнинг менга эътибор беришини кутяпман. Гап сотишдан чарчадим, бутун дунёга энг зўри эканлигимни исботламоқчиман. Лекин унинг менежерлари жанг учун шартнома имзолашдан қўрқишидан хавотирдаман, чунки Листон — ношуд. Бу (жанг) мен учун енгил сайр бўлади. Энг зўри эканлигимни исботлайман».

    Бу нарса аллақачон жиддий чақирувга айланиб улгуради, аммо бу бора-бора янада кўпайиб бораверади. Кассиус Клей Листонни том маънода таъқиб қилишни бошлади. Бир сафар у Листон казинода бўлганида кичик жанжал кўтаради. Атрофдагилар уларни баъзўр ажратиб қолади. Аммо таъқиблар шу билан тугамайди. Бироз вақт ўтгач, Клей Листоннинг уйи олдига бостириб боради ва баланд овоз билан қичқиради: «Ҳей, чемпион, у ерда хотининг биланмисан ёки фоҳиша билан? Хотининг фоҳишахоналарга боришни ёқтиришингни биладими? Қўрқоқ бўлмасанг, чиқ». Сонни уйидан чиқиб келади, бу анчайин жиддий жанжалга сабаб бўлади. «Нега бундай қиляпсан», — деб сўрарди Листон унинг қилаётган ишларини тушунмасдан.

    Шоу жангдан олдинги вазн ўлчаш маросимида ҳам давом этди. Кассиус ўзининг ҳақиқий чемпион эканлигини, мағлуб бўлмаслигини бир неча бор такрорлади ва ўзининг «капалакдек учиб, аридек чақ» шиорини такрорларди. Бунга жавобан Листон унга икки бармоғини кўрсатди. Чемпион бу билан уни икки раундга бормай мағлуб этишини кўрсатмоқчи бўлган. Шугар Рей Robinson Кассиусдан нима учун бу ғалати томошани уюштирганини сўраганида: «Мени аҳмоқ деб ўйласин. У боксчилардан қўрқмайди, лекин аҳмоқлардан қўрқади. Мендан нима кутишини билмасин», — деб жавоб берганди.

    «Мен ҳозиргина отиб кетилган президентга ўхшайман»

    Клейнинг тактикаси иш берди. Листон ҳақиқатан ҳам биринчи жангга жанговар кайфиятда чиқмади ва бу ишончсизлик жангнинг ҳар бир сониясида кучайиб бораверди. Чемпион бор кучини зарбаларга сарфларди, аммо уларнинг ҳеч қайсиси нишонга тегмади. Ринг атрофида ўша жангни ёритган 46 журналистдан 43 нафари Листоннинг ғалабасига ишонч билдирганди.

    Жанг олти раунд давом этди. Еттинчи уч дақиқаликда Листон мағлубиятини тан олиб, рингга чиқмади. Клей рингнинг ўртасига югуриб чиқди ва қичқиришни бошлади: «Мен қиролман. Гапларингизга тиқилиб ўлинг». Листон эса мағлубиятига фалсафий изоҳ бериб, «WBA/WBC камарларини йўқотиш — ҳаётда содир бўлиши мумкин бўлган майда-чуйда нарсалардан бири» эканлигини айтди, бироқ ўзини «ҳозиргина отиб кетилган президент каби» ҳис қилаётганини қўшимча қилди. Жанг АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди ўлдирилганидан уч ой ўтгач содир бўлганди.

    Реванш 40 минг кишилик шаҳарда бўлиб ўтади

    Жангдан сўнг Клей Муҳаммад Али исмини олди ва реванш жангига тайёргарлик кўра бошлади. Дастлаб жанг Бостонда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ маҳаллий спорт комиссияси «жиноий элементлар»нинг натижага таъсир қилишидан чўчиб, уни қабул қилишга журъат эта олмайди. Шундан сўнг жангни Мен штатидаги Льюистон шаҳарчасида ўтказишга қарор қилинди. Бу таклиф шаҳар мери томонидан билдирилади ва ғоя кўпчиликка маъқул келади. Ўша пайтда бор-йўғи 40 минг аҳолиси бўлган Льюистон учун бу шаҳар тарихидаги энг йирик спорт тадбири ҳисобланади.

    Реванш жанги олдидан ҳам можаролар тўхтамайди. Миш-мишларга кўра, «Миллати Ислом» (Nation оф Ислам) ташкилоти томонидан Листонга таҳдидлар бўлган (ютқазиб бериш талаб қилинади). Жангдан кейин эса миш-мишлар янада кучаяди, чунки баҳснинг бориши ҳамон кўпчилик учун ғалати бўлиб туюлади.

    Алининг «шарпа зарбаси», жангнинг шубҳали тарзда тўхтатилиши ва жанжал

    Биринчи раунддаёқ Али Листонни қарши зарбада ушлаб олади ва уни қулатади. Видеотакрор кўрилса, зарба унчалик аниқ ва кучли эмасдек таассурот уйғониши мумкин. Аммо бу Листоннинг йиқилиши учун етарли бўлади. Чемпион ўрнидан туришга ҳаракат қилади, бироқ яна йиқилади. Аммо ҳакам шубҳали равишда зудлик билан саноқни бошламайди. Али Соннидан узоқлашар экан, Листонга қараб, шундай дейди: «Ўрнингдан тур, ва жанг қил, ишёқмас».

    Айнан мана шу вазият фотографлар томонидан камераларга муҳрланади ва кейинчалик Алининг энг машҳур суратига айланади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Шундан сўнг жанг давом эттирилади, аммо бир неча сонияга, холос. Ринг журналисти Нат Флейшер ҳакамни ёнига чақириб, жангни бу ҳолатда давом эттириб бўлмаслигини айтади, чунки Листон рингда 17 сония (аслида 14) ётганди. Шу билан жанг тугатилади. Шу тариқа Али яна Листон устидан ғалабага эришади.

    Ушбу нокдаун бугунги кунгача баҳсларга сабаб бўлмоқда. Ўша пайтда кўпчилик беллашувнинг келишилган эканлигига ишончи комил эди. Шундай ўйлаганлар орасида собиқ жаҳон чемпионлари Жек Демпси ва Рокки Марчиано ҳам бор эди. Ҳеч ким Листоннинг кучли бўлмаган зарбадан қандай йиқилганини тушунмасди, боиси у бунгача ҳатто нокдаунга ҳам учрамаганди. Ҳаттоки ўшанда бу жангга нисбатан «бокснинг спорт сифатида тугаши» деган фикрлар илгари сурилганди. Муҳаммад Али чемпион сифатида 50 штатдан атиги учтасида тан олинди. Аввалига унинг ўзи ҳам рақиб нима сабабдан йиқилганини тушунмаганини айтди, кейин эса жангни бир неча бор такроран кўргани ва зарбасининг рақибини қулатиш учун етарли даражада кучли бўлганлигини билдирди. Листоннинг ўзи эса тезда ўрнидан турмаганини Алининг яна зарбалар беришидан қўрққани билан изоҳлайди.

    https://www.instagram.com/p/CAn1Wv_jFK9/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_video_watch_again

    Нима бўлган тақдирда ҳам Листон билан бўлган жанглардан сўнг Муҳаммад Али бокс чўққисига кўтарилади ва 10 йилдан ортиқ вақт давомида ушбу даражани ушлаб туради. Листон эса шундан кейин 16 та жанг ўтказиб, шулардан 15 тасида ғалаба қозонади. У охирги жангидан олти ой ўтиб, 1970 йилнинг декабрида сирли равишда вафот этади.

    Бошқа мақолалар:

    • Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али
    • Афсонавий боксчи Насим Ҳамид 48 ёшда. «Араб шаҳзодаси»нинг фаолиятидаги асосий 5 жанг
    • Дунёни ларзага келтирган жанг. Майк Тайсоннинг илк мағлубияти ҳақида
    • «Ишончим комил, уни ўлдиришган». Афсонавий боксчи Артуро Гаттининг жумбоқли ўлими ҳақида
    • Флойд Мейвезер Оскар де ла Ҳояни тахтдан ағдарган кеча. Бокс тарихидаги энг баҳсли жанг ҳақида
    • Кличколар оиласининг ғаройиб ҳикояси: боксчиларнинг бобоси татарлар депортациясига раҳбарлик қилган, отаси генерал бўлган, бувиси эса яҳудийлар геноцидидан омон қолган
    • Тайсон ва Муҳаммад Алини миллионлаб долларга «ухлатган» ва арзимаган чақалар эвазига шерикларини ўлдирган каллакесар промоутер Дон Кинг ҳақида
    • Олдини олиш мумкин бўлган фожиа. Нокаутчи Жеральд Маклелланнинг ҳаётини барбод қилган жанг ҳақида

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Манчестер Сити” ўзида “Ноттингем Форест”ни мағлуб этди, “Манчестер Юнайтед” сафарда минимал ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

    Бугун, 02:15

    А Серия. “Милан” Верона клуби устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди, “Ювентус” 6 та гол урилган ўйинда мағлубиятга учради (видео)

    Бугун, 01:23

    Бундеслига. “Бавария” рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди, “Боруссия Д” Ройснинг ягона голи эвазига “Вольфсбург”ни мағлуб этди (видео)

    Бугун, 01:06

    Ла Лига. “Барселона” “Сельта”га қарши баҳсда суперкамбек амалга ошириб, ғалабани илиб кетди (видео)

    Кеча, 23:29

    Афғонистон Туркманистон билан янги чегара постини қурмоқчи

    Кеча, 22:33

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    Кеча, 22:25

    Captiva-2024 нархлари ҳақида тарқалган маълумотлар сохта экани маълум бўлди

    Кеча, 22:20

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    Кеча, 22:09

    Суперлига. “Андижон” Водий дербисида “Навбаҳор”ни мағлуб этди, “ОКМК” 6 та гол урилган ўйинда “Металлург”га имкониятни бой берди

    Кеча, 21:54

    Ўзбекистонда кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

    Кеча, 21:38

    Тавсия этамиз

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    22:00 / 23.09.2023

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    13:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    12:00 / 23.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    01:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилгани юзасидан расмий маълумот берилди

    19:00 / 23.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?