• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бокс

    Бокс афсонаси Муҳаммад Али томонидан ўйлаб топилган The G.O.А.Т. тушунчаси ҳақида

    Муҳаммад Али нафақат барча даврларнинг энг яхши боксчиси, балки BBC талқинига кўра ХХ асрнинг энг яхши спортчиси ҳамдир. Унинг таъсир доираси бокс ринги ўлчамидан ҳам кенг.

    Илк катта жангида Сонни Листонни мағлуб этган Кассиус Клей ўзини буюк (greatest of all time) деб эълон қилганди. Шундан кейин у фақатгина рингда эмас, бутун дунёвий қамровда жамоатни ҳайратда қолдириб келди. Буларнинг барчаси унинг меросини ва барча даврларнинг энг яхши боксчиси деб ҳисобланишига олиб келди.

    Ҳозир ҳар бир спорт турининг ўз G.O.А.Т.’лари бор, лекин энг муносиби — Али. У бутун ҳаёти давомида ўз принципларини пулдан, ҳаттоки, фаолиятидан ҳам устун қўйди.

    Али — дунёвий миқёсда юлдузга айланган тарихдаги илк спортчи

    Маркетинг соҳасида тадқиқотлар олиб борадиган ОнеПолл компанияси 2019 йил март ойида америкаликлар ўртасида энг жарангдор ва зерикарли сўз қайсилиги бўйича сўровнома ўтказди. Биринчи ўринни G.O.А.Т. сўзи эгаллади. Бу Greatest Of All Time — барча даврларнинг энг яхшиси иборасининг қисқартирилган шакли. Инглизчадан таржима қилинганда гоат сўзи эчки деган маънони билдиради, шунинг учун ижтимоий тармоқларда машҳур футболчилар ёни эчки эможиси қўйилади.

    Бу сўзни илк бор барча даврларнинг энг яхши боксчиси Муҳаммад Али ишлатган эди. 1964 йил февраль ойида биринчи жангидаёқ Сонни Листонни сенсацион тарзда мағлуб этганидан сўнг рингда: “Мен — буюкман” деганди.

    Али бир соат ичида спортнинг янги юлдузига айланмаганини тушуниш керак. У харизма ва ютуқлари жиҳатдан Диего Марадона, Майкл Жордан, Рожер Федерер ва Пеле каби йигитлардан қолишмасди.

    Али билан уларнинг орасидаги фарқ шундаки, улар ўз даврининг мегаюлдузлари бўлган. Муҳаммад Али нафақат рингда жанг қиларди, балки Вьетнам уруши туфайли давлат судида қатнашган, қора танлиларнинг ҳуқуқлари учун курашган. Ҳаттоки, Паркинсон касаллиги ҳам 33 йиллик курашдан сўнг ундан устун келди. Муҳаммад спортчи рингдан ташқари ҳам кўп нарсаларга қодир бўлиш мумкинлигини исботлаб берди.

    Масалан, Майкл Жордан сиёсат ҳақида гапиришни истамагани учун масхара қилинган. Шундай воқеа 1990 йилги сайловларда юз берганди. Майкл ўзи туғилган Шимолий Каролина штатида амалдаги республикачи, ирқчилиги билан танилган Жесси Хелмсга қарши курашган афроамерикалик демократ Ҳарви Гантни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. MVP NBA совринини беш бор қўлга киритган баскетболчи нима учун рад жавобини берганини тушунтириб берди. Унинг айтишига қараганда, республикачилар ҳам кроссовка сотиб олади.

    Али эса афроамерикаликларнинг АҚШдаги ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қаҳрамон рамзига айланган эди. Футбол қироли Пеле аполитик эканлиги, Бразилияни 1964 йилдан 1985 йилга қадар бошқарган ҳарбий диктатуранинг қора танлиларга етказган зулми каби ижтимоий муаммоларга бееътиборлиги сабаб миллионлаб бразилияликлар томонидан танқидга учраган.

    Пеле барча бразилияликларга, уларга очиқчасига ирқчилик кайфияти бўлишига қарамасдан, бир хил муносабатда бўлишини кўп бор таъкидлаган. Ирқчиликка оид саволларга Пеле кўпинча, жавоб бермасди.

    Ҳаттоки, ҳозир ҳам бразилияликларнинг ғазабига учраса ҳам футбол афсонаси аниқ бир позицияни эгалламайди:

    “Келинг Бразилиядаги барча қаршиликлар, тўлқинларни унутамиз ва Бразилия жамоаси — бизнинг ватанимиз, бизнинг қонимиз эканини ёдга оламиз”.

    Бундай нарсаларга Али умуман бошқача қарар эди. Фақатгина кўп голлар урадиган эмас, Instagramъида бошқалардан кўра кўпроқ обуначилари бор инсон эмас, тарихида ўзини енгишдан ташқари, тизим устидан ҳам ғалаба қозона олганлар у билан бир қаторда туриши мумкин.

    Али фаолиятини якунлаганидан ўн йил ўтиб, Майк Тайсон у билан бир қаторда туриш имконига эга бўлганди, аммо у ўз обрўсини тўкиб юборди. Гиёҳванд моддалар, алкогол маҳсулотлар ва қамоқда ўтириш уни барбод қилди.

    Флойд Мейвезер ўзини Алидан ҳам буюк деб ҳисоблайди. Унинг далиллари беъмани ва халқнинг нафратига сабаб бўлди

    Муҳаммад шон-шуҳратнинг энг юқори чўққисига етганда ҳам кўп пул ва машҳурлик ҳақида бош қотирмаган. Исломни қабул қилгач, рингдан ташқари ҳаётида анча камтар ва меҳрибон инсонга айланди. Бутун дунёни кезди, турли жойларда маҳорат дарслари ўтди, кўпинча қамоқ, болалар уйи, ахлоқ тузатиш масканларига ташриф буюрарди. Битта иштироки билан кўплаб инсонлар тақдирини ўзгартириб юборарди. Майк Тайсоннинг ҳам ҳаёти ўзгаришига Муҳаммад сабабчи.

    Жамоатнинг спортчига бўлган муносабати — G.O.А.Т. унвони учун муҳим далиллардан биридир. Ҳатто, рингдаги энг даҳшатли рақиб — Жо Фрэйзер ҳам қарама-қаршиликдан йиллар ўтгандан сўнг уни кечирганлигини айтди. Бу нарсаларнинг барчаси улар ўртасидаги жанглар спорт тарихидаги энг буюги бўлишига ҳисса қўшганини Жо тушунган.

    Тарихга “Маниладаги триллер” номи билан кирган, улар ўртасидаги учинчи жангда Али Фрэйзерни энг кучли боксчи деб атайди. Ўзидан кейин, албатта. Али шунчаки ўзига нисбатан симпатия уйғотмайди, бутун дунёда ўн, балки юз миллионлаб одам уни чин қалбдан яхши кўради.

    Рекордлар ва кўпроқ пулга эга бўлган боксчи Флойд Мейвезер ҳақида ундай деб бўлмайди. Рингдаги муваффақиятларига қарамасдан Флойд ҳар доим такаббур, мақтанчоқ, ўзига хос ҳаёт тарзига эга инсон эди. Лекин унинг Муҳаммад Алидан ҳам буюкроқман деган гапи жамоатчиликни ҳайратга солди.

    “Боксчини қайси мезонлар асосида баҳолаш мумкин? Агар биз ўз идеалларимиз учун курашни ҳисобласак, ҳа, Али энг яхшиси. Агар кам зарба ўтказиб, рекордларни уришни ҳисобга олсак, Флойд Мейвезер энг яхшиси.

    Муҳаммад Али — афсона. У ҳозир мен турган жойда бўлишим учун йўл очиб берган. Агар биз рекордлар ҳақида гапирадиган бўлса, кўпчилик Алининг еттита жангда чемпионлик камарини ютқазиб қўйганини унутади. Алининг олдида шляпамни ечаман, лекин мен ўзимдан кучли жангчи бор дейиш учун боксга 40 йилимни бағишламадим”, — дейди Флойд.

    Бу гаплар ОАВ, спорт мухлисларининг танқидларига сабаб бўлди. Флойд энг муҳим нарсани унутганди. Мағлубиятсиз рекордлар энг кучли боксчи эканлигини англатмайди. Аксинча, боксчи мағлубиятдан кейин янада кучлироқ бўлса, бу унга қўшимча буюклик бағишлайди.

    Шунинг учун у нега Америкада америкаликлар ҳам Роберто Дюран ёки Менни Пакяони ундан кўра кўпроқ яхши кўришини тушунмайди. Улар фаолияти давомида, энг аввало, ўзларини енгган ҳолда, қийинчиликларни бартараф этган.

    Мейвезерда Али—Фрэйзер, Али—Форман ёки Али—Листон жангги билан тенглашадиган жанг йўқ. Шунинг учун Флойднинг айтган гапи фақат ғазабни қўзғатади. Кўпчилик Мейвезерни Буюкдан ҳам ўзини устун қўйгани учун ёқтирмайди. Молиявий муваффақият ва ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони урфда бўлган ҳозирги даврда Муҳаммад Алида бўлганидек ҳикоя ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

    Бу — G.O.А.Т. фақат унга тегишли эканини билдиради.

    05.04.2024, 17:42   Изоҳ (0)   12199
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “10 минг километр босиб, одам ўлдиргани бормайман”. Армияга боришдан бош тортгани учун судланган бокс қироли Муҳаммад Али 

    20.06.2023, 23:40

    Буюк боксчи ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Муҳаммад Алининг ҳаёти суратларда 

    18.09.2023, 17:01

    Майк Тайсон, Майк Жордан ва Муҳаммад Али. Зинедин Зидан қайси афсонавий спортчилар билан кўришишни хоҳлашини айтиб ўтди

    03.12.2023, 14:23

    Ҳасанбой Дўстматов 1-ўринга кўтарилди, Шаҳрам Ғиёсов ўз ўрнида қолди,  Исроил Мадримов чемпион. WBA рейтинги янгиланди

    04.04.2024, 16:24

    Бектемир Мелиқўзиевнинг жанг санаси эълон қилинди

    04.04.2024, 13:51

    Исроил Мадримов BoxRec рейтингида 1-ўринга кўтарилди

    04.04.2024, 09:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” Мбеумони харид қилиш учун катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 20 июн, 13:10

    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим

    Реклама | 20 июн, 12:00

    Қашқадарёда вилоят “Ислоҳотлар штаби” тузилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 13:05

    Шифокор сурункали стресс асаб тизимига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот берди

    Маслаҳатлар | 20 июн, 12:58

    Зеленский Путиннинг учрашиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 20 июн, 12:53

    Павел Дуров васиятнома ёзди

    Дунё | 20 июн, 12:34

    Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода 92 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 20 июн, 12:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.