Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флейд Мейвезер Жон Готти III га қарши реванш жангида иштирок этди.
Жанг “Сюдад де Мехико” аренасида бўлиб ўтди. Бу Мейвезер ва Жон Готти III ўртасидаги иккинчи кўргазмали жанг эди.
8 раундлик жангда (ҳар бири 2 дақиқадан давом этди) Мейвезер яхшироқ ҳаракат қилган бўлса-да, жанг натижаси эълон қилинмади.
Ҳатто, иккинчи раундда кулгули воқеа юз берди: ҳакам Флойдга бошнинг орқа қисмига зарба бергани учун оголантирди ва шундан сўнг дарҳол ҳакам бошқа бир ҳакамга алмаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Мейвезер ва Готти III ўртасида жанг 2023 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтган эди. Саккиз раундга мўлжалланган жангнинг тўртинчи раундида рақиблар ўзаро тортишиб кетди. Олтинчи раундда Жон қоидаларни доимий равишда бузгани учун дисквалификация қилинган. Шундан сўнг Готти III ҳакамнинг тўхта ишорасига бўйсунмай Флойдга ҳужум қилган.
Мейвезернинг жамоаси ва Готтининг вакиллари ҳам жанжалга аралашган. Шундан сўнг оммавий муштлашув бошланган. Ҳакам эса жангни ўтказилмаган деб топганди.
Маълумот учун, собиқ MMA жангчиси Жон Готти III Ню-Йорк мафиясининг бошлиғи бўлган марҳум Жон Готтининг набираси ҳисобланади.
Изоҳ (0)