Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Актёр Даврон Асқаров марҳум санъаткор, устози Мирза Азизовни хотирлади.

Вайнер Озод Шукруллоев рафиқасининг туғилган кунига ёқимли сюрприз тайёрлади ҳамда унинг реакциясини видеога олди.
Актриса Райҳон Уласенова оилавий суратларини саҳифасига жойлади.

Асал Шодиева ҳам мухлисларига янги сурати билан кўриниш берди.

Муниса Ризаева 24 апрель санасида ўғлининг 5 ойлигини нишонлади.

Хонанда Лола таниқли инстаблогернинг “Нима иш қиласиз?”, деган саволига ҳазиломуз тарзда жавоб қайтарди. У “ғирт бекорчи, текинхўр эканлиги ҳамда бой дугоналари ҳисобига кун кечиришини” айтиб ўтган.
Турк эстрадаси юлдузи Таркан вафот этган онасининг суратини бир неча кун саҳифасига жойлади ҳамда ушбу мусибатга ҳалигача кўника олмаётгани ҳақида ёзиб қолдирди. Шу билан бирга, хонанда барча дўстлари ҳамда мухлисларига ҳамдардлик учун миннатдорлик билдирди.


Шаҳло Зоирова кузатувчиларига ўзи билан юз берган ҳолат ҳақида сўзлаб берди. Актрисанинг айтишича, “тонировка” муддати ўтиб кетгани учун унинг автомобили жарима майдончасига олиб кетилган.
Изоҳ (0)