Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Муниса Ризаева “Х-Фактор” шоусининг сёмка жараёнида тоби қочиб, шифохонага олиб кетилгани ҳақида сўзлаб берди.
Юлдуз Турдиева турмуш ўртоғи билан тушган суратини саҳифасига жойлади.
Шаҳзода Муҳаммедова жаҳонга машҳур бренднинг ижтимоий тармоқларда кўп реклама қилинган маҳсулотларини талабга жавоб бермагани учун сотиб олмасликка чақирди.
Ситора Фармонова инсоннинг ўй-хаёллари унинг ҳаётида муҳим ўрин тутиши ҳақида мулоҳаза юритди.
Ёрқинхўжа Умаров ўғли билан тушган суратини Stories’га жойлади.
Абдурашид Йўлдошев Грузиянинг Тбилиси шаҳридан кўриниш берди.
Дилдора Ниёзова оиласидаги можарони оммага олиб чиққанидан афсусда эканлигини билдириб, турмуш ўртоғидан кечирим сўради.
Жалолиддин Аҳмадалиев янги қўшиғига клип суратга олдирди.
7 август куни таниқли хонанда Умида Мирҳамидова ўғли Ҳамидуллани уйлантирди. Никоҳ оқшомида ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлди.
Изоҳ (0)