Ўзбекистонда давлат иштирокидаги йирик корхоналар халқаро бозорларда хусусийлаштирилади. Бу ҳақда 21 апрель куни президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 29 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакети (улушлари) нуфузли халқаро профессионал консултантларни жалб қилган ҳолда оммавий савдоларга чиқарилади. 12 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказилади.
Қуйида савдога чиқариладиган корхоналар сотиладиган улуши билан келтирилди:
- Universal obile Systems МЧЖ — 100 фоиз;
- UzAutoMotors АЖ — 99,7 фоиз;
- UzAutoMotors Powertrain АЖ — 100 фоиз;
- “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ — 75,24 фоиз;
- “Ўзагросуғурта” АЖ — 99,35 фоиз;
- Uzbekistan GTL МЧЖ — 100 фоиз;
- “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ — 96,7 фоиз;
- “Трансгазмахсусқурилиш” АЖ — 77,6 фоиз;
- “Махсусэнергогаз” АЖ — 41 фоиз;
- Тўрақўрғон, Янги Ангрен, Ангрен, Сирдарё, Тошкент, Навоий, Тахиатош ИЭС — 100 фоиз;
- Муборак, Фарғона иссиқлик электр станциялари — 100 фоиз;
- Технопарк МЧЖ — 100 фоиз;
- Uzbek easing International АЖ — 45,5 фоиз;
- “Ўзагролизинг” АК — 97,5 фоиз;
- “Тошкент трактор заводи” МЧЖ — 100 фоиз;
- “Шеробод цемент заводи” МЧЖ — 100 фоиз;
- “Йўлқурилиш” АЖ — 100 фоиз;
- “Ўзсувқурилиш” АЖ — 100 фоиз;
- “Шарғункўмир” АЖ — 99,93 фоиз;
- “Ўзметкомбинат” АЖ — 91 фоиз;
- “Навоийазот” АЖ — 75 фоиз.
2025 йил 1 июлгача Энергетика вазирлиги ёқилғи етказиб беришнинг энг кам миқдори бўйича кафолати асосида халқаро бозорда иссиқлик электр станцияларининг очиқ оммавий савдоларини эълон қилади.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 декабрга қадар 2030 йилгача давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилиши таъминланади.
Давлат активлари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргарликда 2025 йил 1 декабрга қадар профессионал консултантлар, халқаро молия ташкилотларининг экспертларини жалб қилган ҳолда 2030 йилгача давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.
Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни ўтказган видеселектор йиғилишида хусусийлаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилаётганини, 49 та корхонадаги давлат улуши халқаро бозорда сотилишини айтганди.
Изоҳ (0)