Ўзбекистонда 2023 йил ноябрь бошларида ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида қатор йўналишда электропоездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилганди. “Ўзтемирйўлйўловчи”нинг маълум қилишича, 14 февраль санасидан тўхтатилган шаҳарлараро йўловчи поездлар ўз ҳаракатини давом эттиришни бошлаган.
14 февраль санасидан 6418-сонли Тошкент—Сирдарё йўналиши:
- Тошкент 20:30 — Сирдарё 22:47.
15 февраль санасидан 6407-сонли Сирдарё—Тошкент йўналиши:
- Сирдарё 04:12 — Тошкент 06:21.
6413-сонли Гулистон—Тошкент йўналиши:
- Гулистон 15:52 — Тошкент 18:14.
6414-сонли Тошкент—Гулистон йўналиши:
- Тошкент 12:59 — Гулистон 15:27.
6429-сонли Тошкент—Ҳожикент йўналиши:
- Тошкент 07:06 — Ҳожикент 09:23.
6430-сонли Ҳожикент—Тошкент йўналиши:
- Ҳожикент 09:50 — Тошкент 12:01.
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрдан ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида мазкур йўналишда электропоездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилганди. 2021 йил май ойида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Тошкентда шаҳар атрофи қатнови учун электропоездлар паркини янгилаш режасини эълон қилган. Шу тариқа, Ҳожикент йўналишига тўртта янги тезюрар электропоездини қўйиш режалаштирилганди, бу эса йўл вақтини ҳозирги 2 соат 15 дақиқадан 1 соатга қисқартиради.
Бундан олдин 13—15 сентябрь кунлари амалга ошириладиган бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати техник сабабларга кўра бекор қилинганди. Октябрь бошида эса Ўзбекистонда маҳаллий йўналишдаги поезд чипталари нархи 50 фоизга, “Афросиёб”ники эса 100 фоизга оширилиши маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)