• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Рол учун 8 ой лўлилар билан гаплашган Марям ва хўроз сабаб телевизорга чиққан Мараймамат — бир роли билан машҳурликка эришган ўзбек актёрлари

    Актёрлар орасида турли-туман ролларни ижро этса-да, томошабинлар учун биргина образи билан ёдда қолган ижодкорлар ниҳоятда кўп. Улар «ташриф қоғози»га айланган ролларининг яратилишини қуйидагича эслашади.

    «30 йилдан бери ака Шарифман»

    «Ака Шариф Тошкентда» фильми 1993 йили суратга олинган. Унда бош ролларда бирини ижро этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Хожиев 30 йилдан буён томошабинларга «Ака Шариф» номи билан таниш. Ажабланарлиси, унга ҳаётда ака Шариф деб мурожаат қиладиганлар кўплаб топилади.

    Фото: Скрин

    Фото: Скрин

    — Толиб Хожиевни унчалик танишмайди, аммо ака Шарифнинг мухлислари кўп. Бу ролнинг яратилишида телевидениенинг собиқ раҳбари Элбек Мусаевнинг хизмати катта бўлган. Ака у бухороча шевада гапирадиган рол ҳақидаги ғояни бермаганида, балки бундай фильм яратилмасмиди?! «Ака Шариф Тошкентда» фильмидаги аввал Шариф ва Маъруф исмли образлар телеминиатюралар театрида намойиш этилган. Ундан кейин Шароф Бошбековнинг ёрдами билан фильм сценарийси ёзилган. Бухороча соф юморга бой фильм сабаб халқ меҳрини қозондим, — дейди актёр Толиб Хожиев.

    « ‘Тоғлик куёв’ бўлишни истамагандим»

    Йўлчи Ортиқов нафақат актёр, каскадёр ва спорт устаси ҳисобланади. У актёр бўлиб танилмасидан аввал бир муддат каскадёрлик ҳам қилган. «Тоғлик куёв» фильмининг режиссёри Машраб Кимсанов билан Қозоғистонда суратга олиш майдончасида танишган. У Машраб Кимсановга каскадёр бўлиб, унинг «ёниш» саҳнасини ижро этган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаганимдан сўнг кетма-кет иккита тарихий фильмга таклиф қилишди. 1998 йил раҳматли Шуҳрат Аббосов «Жалолиддин Мангуберди» фильмини суратга олишни режалаштирганди. Худди шу пайтда Ҳабибулла Файзиевнинг «Алпомиш» фильмига таклиф қилиндим. Лекин иккаласида ҳам суратга тушиш насиб қилмади. «Жалолиддин Мангуберди» фильми баъзи сабабларга кўра суратга олинмайдиган бўлди. Афсонавий қаҳрамон Алпомиш фильмда трюкларни бажариши шарт эмас ва кўриниши ҳам бақувват бўлмаслиги кераклиги ҳақида эшитиб, ҳафсалам пир бўлди. Шундан кейин Машраб Кимсанов режиссёрлигида «Тоғлик куёв» телефильми суратга олинадиган бўлди. Унда тоғлик куёв — Холмурод ролига 25 киши синовдан ўтказилиши лозим бўлган. Машраб ака: «Ролга кўринишинг ҳам ижронг ҳам мос келяпти. Сени тасдиқладик», деди. Аммо бу ролда суратга тушгим келмади. Бу рол орқали масхарабозга ўхшаб қоламан, кейинчалик одамлар мени жиддий ролда кўришолмайди, деб ўйлагандим, — дейди актёр Йўлчи Ортиқов.

    «Рол учун 8 ой лўлиларни ўрганганман»

    Элмира Раҳимжонова «Чархпалак» сериали суратга олинмасидан аввал таниқли эмасди. Бу рол актрисанинг танилишига ва «Лўли Марям» номини олишига сабаб бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — 1997 йили «Ўзбектелефильм»да «Чархпалак» сериали учун кастинг ўтказилган. Лўли Марям роли учун 30 дан ортиқ актрисалар кастинг топширган. Яратганнинг инояти билан сценарий муаллифи ва режиссёр ролга мени тасдиқлашган. Аммо муаллиф Шароф Бошбеков қатъий талаб қўйган. Яъни сценарийдаги сўзларга ўзгартириш киритмаслигимни ва лўли аёллар феъл-атворини ўрганишимни сўраган. Аслида бу шевада Самарқанд ва Қашқадарёдаги шу миллат вакиллари сўзлашишар экан. Муаллифнинг маслаҳати билан 8 ой давомида лўли аёлларни ўрганишни бошлаганман. Ҳатто съёмка бошланишига бир неча ой қолганда, ҳаётда ҳам шу шевада гаплашганман. «Чархпалак» сериалидан сўнг жуда кўп фильм ва сериалларда суратга тушдим. Аммо томошабинлар учун фақат лўли Марям бўлиб қолдим. Бундан баъзида қувонаман, баъзида эса ранжийман, — дейди актриса Элмира Раҳимжонова.

    «Чеча 40 йилда топган онам ҳақида»

    Ўзбекистон халқ артист Азиза Бегматова «Отамдан қолган далалар», «Йўл бўлсин» ва «Чашма» каби машҳур фильмларда суратга тушган бўлишига қарамай, томошабинлар тасаввурида фақатгина чеча роли билан гавдаланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Чеча ролининг яратилишида режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг катта ҳиссаси бор. Шу инсоннинг кўмаги билан мен санъатда ўзимни топганман десам хато бўлмайди. Театрда Баҳодир Йўлдошев билан кўп гаплашардик, у ҳаётимга қизиқарди. Меҳрибонлик уйида ўсганим, 40 йил деганда туққан онам билан танишганим, унинг феъл-атвори хуллас ҳаммаси ҳақида унга гапириб берганман. Кейин билсам у инсон буларни жамлаб, спектакль яратишни ният қилган экан. Чеча ролининг прототипи бўлган Қурбоной онамнинг кўриниши, кийиниши ва гап-сўзлари ҳақида гапириб берганман.Ҳар бир актёрнинг ўзига яраша маҳорати бўлади. Режиссёр ўшани кашф этиши керак. Мени Баҳодир Йўлдошев Чеча орқали халққа танитди, — дейди актриса Азиза Бегматова.

    «Кичкина табиб»даги Дониёр

    Фото: Instagram / @dilshodbek_kattabekov

    Фото: Instagram / @dilshodbek_kattabekov

    — 1998 йилда «Ўзбекфильм»да «Кичкина табиб» фильмига кастинг бўлаётганини айтишди. Унда юзта бола қатнашган бўлса-да, рол менга насиб қилган. Қарасам, ҳаммаси ўзим бир йил олдин телевизорда кўрган актёрларим бўлган. Мурод Ражабовни «Темир хотин»да, Ражаб Адашевни «Абдуллажон»да, Карим Мирҳодиевни «Чархпалак»да кўрганман. Бундан ташқари, Фотима Режаметова, Зикир Муҳаммаджонов, Мунаввара Абдуллаева бор эди, борсам актёрлар ансамбли йиғилган, бу ҳам бир бахт эди. Бу ҳам ўзимни эркин ҳис қилишимга туртки бўлган, улар менга ролни ижро этишимга ёрдам берган.

    Ўша пайтда кинолар лентада олинган, хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Ҳозиргидек эмас эди, бир кун олдин яхшилаб матнни ёдлаб, эртаси куни суратга олиш жараёнларига бориб, ҳолатга кириб ўйналган. «Кичкина табиб»нинг ҳам бир ютуғи актёрлар ансамблининг жам бўлганидадир, жамоа зўр йиғилган эди. Шундан кейин менга «Кичкина табиб»да чиққан бола деб таъриф беришадиган бўлди. Кимдир исмимни билмаса ҳам, Дониёр деб чақирар эди, — дейди Дилшодбек Каттабеков.

    «Алфия кампир маҳалладошим эди»

    Актриса Барно Тешабоева бир пайтлар Умида Мирҳамидованинг «Оқ атиргуллар» клипида ёш ва чиройли қиз ролини ижро этганлигига ишониш қийин. Аммо у ҳақиқатан ҳам Алфия кампир ролини яратмасидан аввал кўплаб ролларни ижро этган. Аммо унга ҳаммасидан кўра кампир роли омад келтирган.

    Фото: Скрин

    Фото: Скрин

    — 1989 йили институтдаги устозларимиз томонидан ўзига хос рол яратиш борасида топшириқ бўлган. Қайси ролни саҳнага олиб чиқсам экан деб роса бош қотирганман. Шунда маҳалламиздаги татар кампир ёдимга тушиб, уни кузата бошладим. Кийиниши, гапириши, хатти-ҳаракатлари... Хуллас, «Қалпоқ»даги ижодкорлар билан институтда бирга ўқиганмиз. Улар Алфия кампир образини билгач, мени ҳам «Қалпоқ»қа таклиф этишган. Алфия кампир жуда машҳур бўлиб кетди, ҳатто ўз исмим қолиб унинг номи билан чақирадиган ҳам бўлишди, — дейди актриса Барно Тешабоева.

    «Мараймамат хўроз сабаб телевизорга чиққан»

    «Қалпоқ» кўрсатувининг яна бир вакили Раҳмонали Суропов Мараймамат ролининг яратилишига хўроз сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Скрин

    Фото: Скрин

    — Циркда масхарабоз бўлиб ишлардим. Аммо ҳамма актёрлар каби телевидениега кўрсатув қилиш ниятим бўлган. Аммо у пайтлари вазият анча бошқача эди. Яъни телевидениега кўрсатув қилиш учун жуда кўп тўсиқлардан ўтиш керак эди. Толиб Хожиевнинг ёрдами билан миниатюралар театрида чиққанман, аммо алоҳида кўрсатув қилишнинг гашти бошқача бўлади. Хуллас, раҳбарлар рухсатини олиш учун канал ҳақида ролик суратга олишимни маслаҳат беришни. Бош қотириб, циркда фойдаланадиган катта қорин ва мўйловдан фойдаланадиган бўлдим. Зотдор хўроз олиб, уни бир ой давомида қўлга ўргатдим. Сценарийга кўра, у телевизорни ёқиши ва «Ёшлар» каналини кўришни исташини кўрсатиш керак эди. Аёлим бир хонали уйда хўроз боқишимга жиддий қаршилик қилган. «Мана шу телевидениега интилишимга сўнгги уриниш бўлади», деб жон-жаҳдим билан ҳаракат қилганман. Ҳақиқатан ҳам ролик раҳбарларга ёққан ва кўрсатув қилишимга рухсат беришган. Мараймамат роли худди шу қиёфада «Қалпоқ»қа кўчган, — дейди комик актёр Раҳмонали Суропов.

    Мавзуга доир:

    • Юзлаб роллар ижро этган бўлса-да, томошабин фақат бир образи орқали танийдиган жаҳон киноси юлдузлари (фото)
    • Рол учун 25 кг озган, сочини калга олдирган: Сифатли ижод маҳсули учун ташқи кўринишини бутунлай ўзгартирган шоу-бизнес вакиллари (фото)

    13.01.2023, 11:43   Изоҳ (0)   21413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мурод Ражабов нима учун кинода суратга тушмай қўйди? Унинг фильмлари «запрет»дами? Ўзбек киносининг «Темир эркаги» билан суҳбат (видео)

    12.01.2023, 23:10

    «Аватар-2» 2022 йилнинг энг кассабоп фильми бўлди. Жеймс Кемерон кинофраншизани давом эттиришини айтди

    12.01.2023, 16:39

    «Баъзи ҳаракатларни режалаштирганман, баъзилари эса ҳақиқий импровизация эди». Женна Ортега «Уэнздей» сериалидаги рақси ҳақида

    12.01.2023, 14:35

    Болливуддан ҳайдалган, Ҳиндистон президентидан мукофот олган: Видя Баланнинг машаққатли ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида (фото)

    12.01.2023, 12:26

    Зендаянинг дебюти, Женнифер Кулиж билан боғлиқ кулгили ҳолат: «Олтин глобус — 2023» мукофоти ғолиблари эълон қилинди (фото)

    12.01.2023, 10:22

    Instagram: Илк марта ота бўлган Жаҳонгир Хўжаев, турмушга чиққан Дилдора Зокирова, қорни ёқтирмайдиган Райҳон

    11.01.2023, 22:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.