«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатувидаги Мараймамат орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Раҳмонали Суропов 29 ноябрь куни инфаркт ташхиси билан оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик. Актёрнинг ўғли Сухроб Файзуллаевнинг журналист Наргиза Муродовага маълум қилишича, ҳозирда отасининг аҳволи анча яхшиланган.
«Шукрки, дадам бир неча соатлик жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтди. Юрагига иккита «стент» қўйишди. Насиб қилса, ҳафта сўнггида шифокорлар уйга жавоб беришаркан. Илгари ҳам юраклари оғриб, қон босимининг ошиш ҳолатлари кузатиларди. ‘Мен ҳали ёшман, аҳволим яхши’, деб шифокор кўригидан ўтишга қаршилик қиларди. 28 ноябрь куни кечқурун бирдан аҳволлари ёмонлашди ва юраклари безовта қилди. Шундан сўнг тонг саҳарда касалхонага олиб келдик», — дейди Сухроб Файзуллаев.
Маълумот учун, комик актёр Раҳмонали Суропов 1969 йил Наманган вилоятида таваллуд топган. Институтни тамомлагач, Тошкент давлат циркида масхарабоз сифатида фаолият юритган. 2000 йили халқаро цирк фестивалида «Энг яхши масхарабоз» номинациясида ғолибликни қўлга киритган. 2002 йилдан буён «Қалпоқ» ҳажвий кўрсатувида ижод қилади.
Изоҳ (0)