• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    2022 йилда ҳаётдан кўз юмган ўзбек санъати вакиллари (фото)

    2022 йил ким учундир унутилмас, қувончли лаҳзаларга бой бўлди, кимлардир учун синовли келди, яна кимлардир эса бу ёруғ оламни тарк этди. Йўқотилган инсонлар орасида санъат ва маданият соҳасида сермаҳсул ижод қилиб, мухлислари қалбидан жой олган машҳурлар ҳам бисёр.

    Санобар Матмуродова 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Санобар Матмуродова 11 январь санасида бу ёруғ оламни тарк этди.

    Халқ ардоғидаги хонанда Санобар Матмуродова 1968 йилда Хоразм вилоятининг Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон халқ артисти Олмахон Ҳайитовага шогирд тушган.

    Хонанда 1994 йилда Самарқанд давлат университетининг мусиқа факультетида таҳсил олган ва шундан кейин Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмасида иш фаолиятини олиб борган. Санобар Матмуродова «Акажон», «Онам дерман», «Сан гарак» каби бир қатор қўшиқлари ўзбек халқи томонидан севиб тингланади.

    Фото: Ўзбекистон маданият вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон маданият вазирлиги

    Шароф Бошбеков 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат шуҳрати»ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди.

    Шароф Бошбеков 1951 йил 4 январда Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ғубир қишлоғида туғилган. 1974 йили Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаган. Унинг «Темир хотин» комедияси нафақат республикада, балки бошқа мамлакатлар театрларида ҳам саҳнага қўйилди.  Адиб драма ва киноқиссалардан иборат «Танланган асралар» китоби учун 2021 йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Йилнинг энг яхши асари» танлови ғолиби бўлди.

    Шароф Бошбеков 1996 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, 2001 йили «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

    Фото: Ёзувчилар уюшмаси

    Фото: Ёзувчилар уюшмаси

    Вилоят Оқилова

    Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова 2 февраль куни 84 ёшида вафот этди.

    Вилоят Оқилова 1937 йил 12 октябрда Самарқанд вилоятида, Ўзбекистон халқ артисти Исохор Оқилов оиласида туғилган. 1958—1994 йилларда Ўзбекистон Давлат филармониясида раққоса, балетмейстер, 1994—1996 йилларда «Туркистон» саройида, 1996 йилдан Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқалар жамиятида балетмейстер бўлган.

    Раққоса сифатидаги фаолияти давомида «Занг», «Ларзон», «Шодлик», «Хоразм лазгиси», «Тожик гўзали», «Помир рақси», «Афғонча», «Дилрабо», «Шодиёна» каби бир қанча рақсларни ижро этган.

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Жўрахон Пўлатов 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов 16 февраль куни 88 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

    Жўрахон Пўлатов 1934 йилда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган. У аския соҳасида сермаҳсул ижод қилган. Аскиячи узоқ йиллар маданият соҳасининг турли йўналишларида, хусусан, Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида фаолият юритди.

    <strong>Фото: Маданият вазирлиги</strong>

    Фото: Маданият вазирлиги

    Тўти Юсупова 

    Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 2022 йилнинг 15 март санасида 86 ёшида вафот этди.

    Маълумот учун, Тўти Юсупова 1936 йилнинг 10 март куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1957 йилдан ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. Шунингдек, актриса кинода самарали фаолият юритган.

    Тўти Юсупова 1994 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган, 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Марям Ихтиёрова 

    Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 22 март куни бу ёруғ оламни тарк этди.

    Маълумот учун, Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 1939 йил Хоразм вилояти, Янгибозор туманида дунёга келган. 1959 йилдан бугунга қадар Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри актрисаси сифатида фаолият юритган.  1997 йили Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган эди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Лутфулла Саъдуллаев 

    Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 10 апрель куни вафот этди.

    Лутфулла Саъдуллаев 1940 йил 18 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йил Тошкент театр ва рассомчилик санъат институтини тугатган. 1963—2007 йилларда Республика ёш томошабинлар театри, Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театрларида актёр бўлиб фаолият кўрсатган.

    Фаолияти давомида 200 га яқин спектаклларда бир-биридан эсда қоларли роллар ижро этади. Лутфулла Саъдуллаев узоқ йиллик ижодий фаолиятида давомида ўз ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи, устозлари, марҳум ҳамкасблари ҳақидаги хотиралари жамланган «Қисмат», «Ўкинч», «Мени кечир» номли китобларини нашрдан чиқарган.

    Фото:Instagram / @ муқаддас_садуллаева

    Фото:Instagram / @ муқаддас_садуллаева

    Равшан Намозов 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов 2022 йилнинг 24 сентябрь санасида бу ёруғ оламни тарк этди.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов 1961 йилнинг 10 июлида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. Термиз мусиқа билим юртини тамомлаб, отаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Намозов ва Шокир Маҳмудовлардан сабоқ олган. У фаолиятини 1989 йили ташкил этилган «Қарс» гуруҳида бошлаган.

    У 1985 йил Германия ўтказилган «Ёшлар фестивалида» ва 1989 йили Олмаота шаҳрида ташкил этилган «Осиё овози» кўрик танловида Гранд-Прини қўлга киритган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилаётган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Даврон Ғойипов 

    Ўзбекистонлик таниқли роk-pop юлдузи Даврон Ғойипов 7 октябрь куни, ўз туғилган кунида вафот этди.

    Даврон Ғойипов 1961 йил 7 октябрда туғилган. Мактабни битирганидан кейин 1978 йилда у «Ялла» гуруҳига бас гитарачи сифатида таклиф қилинади. 1980 йилда Даврон Ғойипов бошчилигида Ўзбекистондаги илк рок гуруҳи — «Оригинал» тузилади. 1980 йиллар бошларида ижро этилган «Бу нима бу?» қўшиғи гуруҳга катта машҳурлик олиб келган. Қўшиқ асосида кейинроқ фильм ишланган ва бош ролни Даврон Ғойипов ижро этган.

    Бундан ташқари «Қайдасан», «Керак эмас шаҳло кўзларинг», «Откритое окно» каби қўшиқлар ҳам мухлислар кўнгилларидан жой олган.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    Ҳайдар Муҳаммад 

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир ва драматург, «Дўстлик» ордени соҳиби Ҳайдар Муҳаммад 9 октябрь куни 86 ёшида ёруғ оламни тарк этди.

    Ҳайдар Муҳаммад 1936 йили Тошкентда туғилган. 1966 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг кечки филология бўлимини тугатган. 1965—1976 йилларда Ўзбекистон телерадиосида муҳаррир, 1976—1980 йилларда Маданият ишлари вазирлигида масъул вазифаларни бажарган. Кўп йиллар Ҳамза номли Академик драма театрида адабий эмакдош вазифасида хизмат қилган.

    Драматург таржимасида озарбайжон драматурги Анорнинг «Занжир ёки қиёфалар» (Муқимий театри), туркман драматурги Ҳ. Мухторнинг «Неварали келин» (Самарқанддаги Ҳ. Олимжон номли театр), бошқирд драматурги Фарид Богдановнинг «Тунги меҳмон» (Ҳамза номли ўзбек Давлат академик драма театри) каби асарлари ўзбек саҳнасига чиққан.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Жасур Рафиқов 

    «Уммон» гуруҳининг собиқ хонандаси 14 ноябрь куни саратон касаллигидан вафот этди.

    Маълумот учун, хонанда Жасур Рафиқов 1991 йилнинг 30 сентябрь санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У болаликдан бирга вояга етган дўстлари Зоҳид Рисқиев ва Шоҳрух билан «Уммон» гуруҳида ижод қилиб кўплаб хит тароналарни ижро этган.

    Гуруҳ 2007 йилда «Сокин тун» номли таронасини оммага тақдим этгандан кейин машҳурликка эришди. «Уммон» гуруҳининг «Қандай унутдинг», «Йўқ», «Бойлик», «Дўст», «Ким дея» тароналари ва бошқа кўплаб мусиқалари миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Мавзуга доир:

    • 2021 йилда вафот этган Ўзбекистон маданияти ва санъати вакиллари (фото).
    • 2020 йилда вафот этган маданият ва санъат соҳаси вакиллари (фото).
    • «Аслида Аллоҳ уни ўзига чақирганди». Instagram’да Жасур Рафиқов хотирланмоқда.

    31.12.2022, 18:58   Изоҳ (0)   41030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маколей Калкин ва Барбара Брильска: Янги йилда ҳамма севиб томоша қиладиган фильмлар қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    31.12.2022, 16:48

    2022 йилда фарзандли бўлган шоу-бизнес вакиллари (фото)

    31.12.2022, 14:51

    2022 йилда ўз бахтини топиб, оила қурган ўзбекистонлик машҳурлар (фото, видео)

    31.12.2022, 12:50

    Байрамона кайфият улашувчи Янги йил ҳақидаги 5 та фильм

    31.12.2022, 10:49

    Instagram: Онасини Умра сафаридан кутиб олган Зиёда, Ҳосила Раҳимова Янги йилни Нью-Йоркда қарши олади, Манзура ҳижобини ечгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

    30.12.2022, 23:05

    Чиқиндихонадан топиб олган чақалоқни ўз фарзандидек вояга етказган Митҳун Чакраборти ҳақида

    30.12.2022, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги қон гуруҳи расман эълон қилинди — у Ер юзида фақат бир одамда мавжуд

    Лайфстайл | 24 июн, 15:35

    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

    Реклама | 24 июн, 15:00

    Россиянинг НАТО давлатларига эҳтимолий ҳужуми сценарийси тузилди (харита)

    Дунё | 24 июн, 15:21

    “Диско раққоси” 75 ёшда: Митхун Чакраборти қандай қилиб ўзбек томошабинларининг севимли актёрига айланди?

    Кино | 24 июн, 15:05

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонга ташриф буюрди (фото)

    Ўзбекистон | 24 июн, 15:00

    Франциядаги кўча мусиқаси фестивалида 145 кишига шприц санчиб кетилди

    Дунё | 24 июн, 14:49

    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди

    Реклама | 24 июн, 13:30

    “Манчестер Сити” жиддий йўқотишга учради

    Спорт | 24 июн, 14:42

    Ташқи савдо: Ўзбекистон чет эл билан нималарни кўпроқ олди-сотди қилмоқда?

    Иқтисодиёт | 24 июн, 14:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.