• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ҳиндистонга бормайман деб туриб олди». Жасур Рафиқовнинг онаси Сардор Раҳимхон унинг даволаниши учун 25 минг доллар бермоқчи бўлгани ҳақида (видео)

    «Дарё» интернет нашрининг YouTube’даги каналида «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқовнинг онаси Ноила Рафиқова билан суҳбат ташкил этилди. У ўғлининг саратон касаллигига чалиниши, нега Сардор Раҳимхоннинг таклифини рад этгани ҳақидаги саволларга қуйидагича жавоб берди.

    — Шаҳар онкология касалхонасига текширтиргани борсак, таҳлилларни Ҳиндистонга жўнатиш кераклигини айтишди. У ердан таҳлил натижалари 15 кунда келар экан. Жавоблар келгунига қадар бошидаги кесилган жароҳат янада шишиб бораверди. Кейин укам онколог танишига олиб борди. У шифокор урология соҳасида фаолият юритар экан. «Сени бошингга қарашмасам, томоғингни текширишсин», деди. Шу кунгача унинг томоғига эътибор бермаган эканман. Бўқоғи шишиб кетган экан. Шаҳар онкологиясидаги баъзи шифокорлар «Бунга энди ҳеч нарса ёрдам бермайди», дейишди. Уларни шифокорга эмас, қассобга ўхшатгандим. Укам таниш топиб Жасурни Республика онкология касалхонасига олиб ўтди. «Шунча вақтни ўтказибсизлар, эртароқ шу ерга олиб келмайсизларми?» дейишди. У ерда ҳамма нарса бепул экан. Шифокорлар тўрт марта кимё терапия олиши кераклигини айтишди. Ўзимизда барча таҳлилларни текширадиган аппаратлар бор экан. Аммо шаҳар онкологияси бизни сарсон қилиб, таҳлилларни Ҳиндистонга юбориш кераклигини айтишди. Ўн беш кунда ҳаёлимдан нималар ўтганини тасвирлаб беролмайман. Оёғим тагидаги ер узилгандек бўлди. Ўғлим ҳамиша тасалли бериб: «Она сиз сиқилманг, бу Аллоҳнинг менга берган синови. Мени суйгани учун бу дардни берди», дерди. Бу касаллик суякларда авж оларкан. Текширув натижасида елка ва умуртқаларида ҳам борлигини аниқлашди. Бошидаги шиш очилгани учун у авж олиб кетди. Тўртинчи кимё-терапияни олганидан кейин аҳволи анча яхшиланди. Ўлим соатига қадар Аллоҳнинг номи тилидан тушмади. Ақл-ҳуши жойида, хушсурат бўлиб оламдан ўтди, — дейди Ноила Рафиқова.

    Ноила Рафиқова оғир кунда уни қўллаб-қувватлаган дўстларига миннатдорлик билдириб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ўғлим қисқа умр кўрган бўлса ҳам қиёматли дўстлар орттирган экан. Уни қўллаб-қувватлайдиган инсонлар кўп эди.

    Шоҳруҳ ёки Фаттоҳ кечга яқин «Нима овқат егинг келяпти», деб «смс» ёзишарди. Айтган овқатини олиб келиб, соатлаб ёнида ўтиришарди. Дилфуза Исмоилованинг ўғли Сардор Исроилов ҳам вақт топди дегунча ёнига келарди. «Ака тезроқ соғайиб кетсангиз, сизга ёққан машинамни совға қиламан», дерди.

    Зоҳид аварияга учрагандан кейин Шоҳруҳ Instagram орқали «Икки дўстимни ҳам дуо қилинглар», деганидан кейин Жасурнинг касаллиги кўпчиликка ошкор бўлди. Эртасига «Ўзбекконцерт»дан ҳам келиб хабар олишди. Улар зарли бежирим қутига солинган «Ёрлиқ» олиб келишибди. Ўғлим мана шу бир парча қоғоздан ҳам кўнгли кўтарилиб қувониб кетди.

    Фото: Instagram / @shoxrux_ummon_

    Фото: Instagram / @shoxrux_ummon_

    Бир куни ҳолсиз бўлиб ўтирганида уйимизга Сардор Раҳимхон келди. Шоҳруҳ Жасурнинг касал эканлиги ҳақида айтган экан. Сардор Раҳимхон кайфиятини кўтариб, узоқ вақт суҳбатлашиб ўтирди. Ўшанда Ҳиндистонга олиб бориши ҳақида айтганди.

    Бир неча кундан кейин ёрдамчиларидан бири келиб, сафар учун ҳужжатларни тайёрлашини айтди. Жасур роса хурсанд бўлди. Сафар ҳаражатларини сўрасам кулиб «Пулингиз борми?» деб сўради. «Ҳа 2000 АҚШ долларим бор, яна керак бўлса қарз оламан», десам «Жасур акамнинг ҳаражатларидан ҳавотир олманг, уларга тахминан 25000 АҚШ доллари кетади», деди.

    Шоҳруҳ дўстини етаклаб, хорижга чиқиш паспортини олиш учун олиб борди. Жасур ҳолсизлигидан аранг юрарди. Паспортларни тайёр бўлганида негадир Жасур фикридан қайтди. «Она нима бўлса бўлди, кетмайман», деди. Ўшандаёқ кўнгли ниманидир сездими «бормайман» деб оёқ тираб туриб олди, — дейди Ноила Рафиқова.

    Жасур Рафиқов болаликдаги дўсти Зоҳид Рисқиевнинг даҳшатли автофалокатга учрагани ҳақидаги хабарни эшитиб, саломатлиги яна да ёмонлашди. Бу ҳақида онаси Ноила Рафиқова қуйидагиларни сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Автофалокат содир бўлган тун қариндошимизнинг тўйида эдим. Эрталаб келсам Жасур қовоғини уйиб олган, кўриниши ҳам бир аҳволда. Ўша куни Жасурнинг туғилган куни эди. Пешанасидан ўпиб, табрикласам ҳам чеҳраси очилмади. «Ёнингда бўлмаганим учун хафа бўлдингми?» дедим. У бошини чайқаб «Эшитмадингизми? Зоҳидни...» деди.

    Кейин билсам 29 сентябрь куни Зоҳид аварияга учраган экан. Ўғлим ўзи бир аҳволда бўлса ҳам дўстидан хавотир оларди. Зоҳид оилада ёлғиз ўғил ва боқувчи бўлгани учун «Она яхши бўлиб кэтсин. Бўлмасам Лола опа (Зоҳиднинг онаси)га қийин бўлади», дерди.

    Мана шу воқеадан кейин яна саломатлиги ёмонлашди. Ўйлаб қарасам баъзи инсонлар бақириб дардларини ташқарига чиқарар экан. Жасур индамай ичига ютиб юраверар экан. Ўшанда вақтида одам бақириб туриши ҳам керак экан, деб хаёлимдан ўтказгандим, — дейди Ноила Рафиқова.

    Мавзуга доир:

    • «Ҳаётдаги кетма-кет зарбалар ўғлимни касал қилди». Марҳум хонанда Жасур Рафиқовнинг онаси билан суҳбат (видео)
    • «Аслида Аллоҳ уни ўзига чақирганди». Instagram’да Жасур Рафиқов хотирланмоқда
    • «Тўшакка михланиб қолганига бир йилча бўлганди». Жасур Рафиқовнинг ўлимига қандай касаллик сабаб бўлгани ҳақида маълумот берилди (видео)
    • «Ҳаёт бизни синовга ташлади». Собиқ «Уммон» гуруҳининг хонандаси Жасур Рафиқовнинг саратонга чалингани айтилмоқда

    12.12.2022, 15:37   Изоҳ (1)   28156
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 176925427@telegram.org / 12.12.2022, 19:24

      Afsus

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вояга этган фарзандлари билан чинакамига фахрланадиган машҳурлар (фото)

    12.12.2022, 10:48

    «Ҳаётдаги кетма-кет зарбалар ўғлимни касал қилди». Марҳум хонанда Жасур Рафиқовнинг онаси билан суҳбат (видео)

    11.12.2022, 22:44

    «Ўртадаги 13 ёш фарқ паспортдаги рақамлар холос»: актёр Хью Жекман рафиқаси билан бирга ўтказган яхши-ёмон кунлари ҳақида

    11.12.2022, 19:45

    Хит бўлган биргина қўшиғи туфайли умрининг охиригача етадиган бойлик орттирган юлдузлар (видео)

    11.12.2022, 16:08

    Антонио Бандерас «Шрек» мультфильмининг экранларга қайтишига ишора қилди

    11.12.2022, 13:50

    Instagram: Алла Пугачёвага айланган Дилноза Кубаева, Севинч Мўминова имижини ўзгартирди, ҳамкасбларига «тош отган» Нилуфар Ҳамидова

    10.12.2022, 22:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.