• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бир кунда келган машҳурлик, мудҳиш автоҳалокат ва икки ойлик кома: Хонанда Зоҳид Рисқиевнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида

    “Уммон” гуруҳи асосчиси ва яккахони Зоҳид Рисқиев 20 март куни 35 ёшни қарши олди. Ўз вақтида хит қўшиқлари билан минглаб мухлисларни стадионларга йиға олган гуруҳ афсуски, бугунги кунда фаолият юритмайди. Гуруҳ хонандаларидан бири Жасур Рафиқов хасталик туфайли вафот этди, Зоҳид эса автоҳалокат туфайли маълум муддат ижодий танаффус қилди. Шоҳрух эса айни пайтда ўз бизнесига эга. 

    Фото: Instagram /@zohidmusicfl

    Зоҳид Рисқиев бутунлай санъатдан йироқ хонадонда туғилган бўлишига қарамай, болаликдан мусиқа ёзишга, қўшиқ айтишга қизиққан. Кўпчилик уни 2007 йилда ижодни бошлаган деб билади. Аммо у 13-14 ёшидан бошлаб қўшиқларининг хомаки вариантини яратиб, магнитофонда қўшиқлар ёзиб юрган. Оилада ёлғиз ўғил фарзанд бўлган Зоҳиднинг кун келиб, санъаткор бўлишини ҳеч ким кутмаганди. 

    Фото: Instagram /@zohidmusicfl

     

    Зоҳид Рисқиев ҳам осонликча санъаткор бўлгани йўқ. Шахсий ҳаётидаги қийинчиликлар қайсидир маънода ижодкор бўлишига сабаб бўлган бўлса не ажаб. Маълумотларга кўра, онаси унга ҳомиладорлик пайтида келишмовчилик сабаб отаси уларни ташлаб кетган. Кейинчалик она ўғли билан оила қурган ва қизлик бўлган.

    “Уммон” гуруҳи вакилларининг бари болаликдан қадрдон бўлишган. Ҳатто, улар боғчага ҳам бирга бориб, мактабда ҳам яқин дўстлар бўлишган. Зоҳид Рисқиев гуруҳнинг тузилишига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берганди:

    Фото: Instagram /@zohidmusicfl

     

    — Ўша йиллари мактаб тадбирларида қўшиқ куйлаш урфда эди. Жасур ва Шоҳрух ҳам қўшиқлар айтиб, тадбирларда фаол бўлиб юришарди. Уйимда компьютер ва овоз ёзадиган аппаратлар бор эди. Жасурга қўшиқ ёздим, ундан кейин Шоҳрух илтимос қилди. Кейин ҳаммамиз бирга қўшиқ айтсак-чи, деганман. Аммо ҳеч қачон гуруҳ тизиш фикри бўлмаган, деганди интервьюда.

    Дўстлар мактабни тамомлаб, пойтахтдаги турли касб-ҳунар коллежларига киришади. Улар орасида фақатгина Жасур Рафиқов Тошкент маданият коллежига ўқишга киради. Ижодга меҳри баланд Зоҳид эса онасининг талаби билан политехника коллежига ҳужжат топширади. Аммо ўқишни якунлаб, диплом олиш насиб этмаган. Кўп қолдирилган дарслар сабаб Зоҳид Ризқиев талабалар сафидан чиқарилган.

    Фото: Instagram / @_zohid_ummon

    Бўлажак хонанда дарсларда фаол бўлмаса-да, техникани яхши тушунарди. Унга компьютер тузатиш, дастур ёзиш қийинчилик туғдирмасди. Шу боис ҳам кўпчилик уни компьютер устаси деб биларди. Бундан ташқари, Зоҳид Рисқиев шеър ёзиш ва мусиқа басталашни тинимсиз машқ қиларди.

    “Уммон” йигитларининг ҳеч бирида санъаткор бўламан деган қатъий қарор бўлмаган. Жасур Рафиқовнинг онаси “Дарё”га берган интервьюсида гуруҳ ташкил этилган кунлар ҳақида гапириб берганди. 

    Фото: Instagram /@zohidmusicfl

    — Қўшиқларнинг барини Зоҳиднинг уйида яратишарди. Булар шунчаки ҳаваскор бўлиб қўшиқ айтиб юришарди. Бир куни олдимга келди-да: “Она дуо қилинг, биз тўйга кетяпмиз”, деди. “Сизларни тўйда ким ҳам эшитарди”, деб роса кулдим. У пайтлари Жасур кўпроқ қўшиқнинг реп жойларини ижро этарди. Бу йўналиш бизга янгилик бўлгани учунми уларнинг қўшиқ айтишини ҳеч жиддий қабул қилмасдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай “Бекободда концерт берамиз”, деб қолишди. Яна ҳайрон бўлдим. Кейин билсам қўшиқлари телефон орқали тарқалиб, ёшлар орасида танилишган экан, дейди онаси Ноила Рафиқова.

    Йигитлар аввалига гуруҳни “Жазо” деб номлашган. Аммо бу ном кўпчиликка манзур бўлмаган, яқин танишлари ҳам эътироз билдиришган “Уммон” номини танлашган. “Сокин тун” қўшиғи яратилганидан кейин роппа-роса бир йил ўтиб, йигитларга кутилмаган машҳурлик олиб келган. Аммо қизиғи, улар қўшиқни оммалаштириш учун ҳеч қандай харажат қилишмаган. Қўшиқ аввалига шунчаки “қароқчи” дискларда, ундан кейин телефонларда тарқалган. Гуруҳ одамлар орасидаги оммалашгач, мухлислар талабига кўра қўшиқлари радиода янграган.

    — Зоҳид қўшиқ ёзарди, Жасур гапга уста бўлгани учун ташкилий ишларга, интервьюларга жавоб берарди. Мен эса клип суратга олиниши керак бўлса молиявий томонларни ҳал қиларди. Пул тикмасдим, шунчаки даромад келгунига қадар маблағ топардим. Тўй ёки концертлардан маблағ топганимиздан кейин харажатларни қоплардик, дейди Шоҳрух Исамуҳаммедов.

    Фото: Instagram / @_zohid_ummon

    “Уммон” гуруҳи кутилмаган омадга эришган дейиш мумкин. Чунки ижодини 2007 йилда бошлаган йигитлар 2010 йилдан яккахон концерт дастурини беришни бошлашди. Икки-уч йил “Туркистон” санъат саройида берилган концерт, 2015 йилдан бошлаб “Халқлар дўстлиги” санъат саройида тақдим этилди. Албатта, бунга талабнинг юқорилиги сабаб бўлган. 

    Йигитларнинг бошқа гуруҳлардан фарқли жиҳати шундаки улар ўзига хос ҳаракатларни бажариб, қўшиқ куйлашарди. Бунинг учун эса рақс машғулотларига бориб, профессионал раққосдан сабоқ олишарди.
    Зоҳид Рисқиевнинг ташқи кўриниши ва қўшиқ куйлаш услуби қизиқчилар томонидан кўп марта танқид остига олинган. Аммо Шоҳрух Исамуҳаммедовнинг айтишича, Зоҳид бунга умуман эътибор бермасди.

    Фото: Instagram / @_zohid_ummon


    — “Миллион” концертига таклиф этганида бир йил борган, кейин умуман бормаган. Унга бундай нарсалар ёқмайди. Баъзан ҳазилларни ошириб юборишса, жаҳлим чиқиб кетарди. Аммо Зоҳид бунга эътибор бермай, тинчгина ижодини қилаверарди. Тинимсиз қўшиқ ёзиб, уни бизга эшиттирарди, дейди Шоҳрух Исамуҳаммедов.

    Зоҳид Рисқиев фақатгина “Уммон” учун эмас, балки бошқа хонандалар учун ҳам қўшиқ ёзган. Хусусан, Лола унинг яратган бир нечта қўшиқларни куйлаган.

    Фото: Instagram

    “Уммон” нафақат санъат саройларида балки стадионларда концерт бериш борасида ҳам пешқадам эди. Улар Ўзбекистон вилоятларидан тортиб қўшни республика стадионларини ҳам ўз мухлислари билан тўлдиролган. Уларнинг концерти раққоса ва қизиқчиларсиз ҳам аншлаг бўларди. Аммо кутилмаганда Зоҳид Рисқиев гуруҳдан ажралиб чиқишга қарор қилди. Бу Жасур ва Шоҳрух учун кутилмаган зарба бўлди. 

    — Уларнинг орасини бузишди. Албатта, совуқчилик тушишига биринчи галда пул сабаб бўлди. Кейин у айтмаган гапни бунисига айтди, дейишганидан кейин уч дўстнинг муносабатларига путур етди, дейди Жасур Рафиқовнинг онаси Ноила Рафиқова “Дарё”га берган интервьюсида.

    Шоҳрух Исамуҳаммедов интервьюлардан бирида гуруҳ бўлиниши қандай юз бергани ҳақида тўхталган:

    Фото: Instagram /@zohidmusicfl

    — Муносабатларимиз ҳеч қачон ёмонлашмаган. Фақатгина Зоҳид “Ҳаммамиз якка ёки мен алоҳида, сизлар гуруҳ бўлиб ижод қилиб кўрайлик. Бу ҳам санъатда бир юриш бўлади”, деган дейди у.

    2018 йилнинг ёзидаги гуруҳ парчаланди. Зоҳид Ризқиев якка ижод қилишга қарор қилди. Шоҳрух ва Жасур эса “Уммон” гуруҳини сақлаб қолмоқчи бўлди. Аммо икки йил ўтар-ўтмас Жасур Рафиқов санъатни тарк этгани ва тадбиркорлик билан шуғулланишини маълум қилди. 

    Фото: Instagram / @artikova_komola

    Қизларнинг ёқимтойи бўлган Зоҳид Рисқиев турмуш ўртоғи Камола Ортиқова билан тўйда танишиб қолган. Улар 2020 йилда оила қуришди. Афсуски, 2022 йилнинг 29 сентябрь куни Зоҳид Рисқиев шахсий автомобилида даҳшатли фалокатга учради. Икки ойдан ортиқ вақт мобайнида комада ётган ижодкор ҳалигача эркин юра олмайди, қўлларини бемалол ҳаракатлантира олмайди. Хонанданинг рафиқаси Камола Instagram саҳифасига унинг физиотерапия муолажаларини олаётгани акс этган видеоларни тез-тез жойлаб туради. 



    Зоҳид ва Камола бугунги кунда бир ўғил ва бир қиз фарзанднинг ота-онаси. 

    Фото: Instagram
    20 март, 19:50   Изоҳ (0)   59784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Уммон#Зоҳид Рисқиев#Жасур Рафиқов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳаёт бизни синовга ташлади». Собиқ «Уммон» гуруҳининг хонандаси Жасур Рафиқовнинг саратонга чалингани айтилмоқда

    06.10.2022, 14:55

    «Тўшакка михланиб қолганига бир йилча бўлганди». Жасур Рафиқовнинг ўлимига қандай касаллик сабаб бўлгани ҳақида маълумот берилди (видео)

    14.11.2022, 21:25

    Instagram: Юлдуз Турдиеванинг турмуш ўртоғига совғаси, унаштирилган Интизор Тожибоева, эҳсон тарқатган Баҳора Арслонова

    27.11.2022, 22:41

    Instagram: Жасур Умировнинг куёвнавкар маросими, туғилган кунини нишонлаётган Афруза, «Ипподром»даги сотувчиларни боплаган Хосият Ҳусанова

    02.12.2022, 22:54

    2022 йилда ҳаётдан кўз юмган ўзбек санъати вакиллари (фото)

    31.12.2022, 18:58

    Коллеждан ҳайдалган, болаликдаги дўстлари билан машҳурликка эришган, икки ой комада ётган Зоҳид Рисқиев 33 ёшда (фото, видео)

    23.03.2023, 13:39

    Instagram: Тошкент кўчаларида “эр излаётган” Марям Тиллаева, рафиқасининг туғилган кунини нишонлаган Илҳом Фармонов, операция қилинган Зоҳид Рисқиев

    25.08.2023, 22:15

    Instagram: Тўйда қўшиқ айтаётиб ухлаб қолган Наргиза Азимова, фарзандли бўлган Ганя Усмонова, Liil Хurramov’нинг янги уйига саёҳат

    29.08.2023, 22:25

    Альцгеймер, саратон ва автоҳалокат. Саломатлигидаги муаммолар сабаб ижодида танаффус кузатилган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    04.09.2023, 12:48

    Instagram: Янги уйидаги ҳашаматли гардеробини кўрсатган Муниса Ризаева, янги машинали бўлган Дурдона Қурбонова, Дилдора Ниёзовага аталган сюрприз 

    15.09.2023, 22:10

    Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг машҳурликда ўзларидан қолишмайдиган рафиқалари (фото) 

    11.10.2023, 14:47

    Instagram: Мадоннанинг концертига тушган Лола, неварали бўлган Раъно Зокирова, янги машина харид қилган “Уммон”чи Шоҳрух

    18.10.2023, 22:15

    Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Жаҳонгир Отажонов, юришга ҳаракат қилаётган Зоҳид Рисқиев, янги уйга кўчган Афсона

    24.12.2023, 22:53

    Instagram: 68 минг долларга машина олган Марям Тиллаева, иккинчи бор ота бўладиган Зоҳид Рисқиев, Кумуш Раззоқова ҳозир қаерда?

    22.03.2024, 05:55

    Instagram: Муниса Ризаева синглисини узатди, Озодбек Назарбеков неварали бўлди, Шаҳноз санъатга қайтмоқда 

    13.04.2024, 22:10

    Instagram: Абдулла Қурбонов оиласида тўй, Зоҳид Рисқиев қизини туғуруқхонадан олиб чиқди, Саида Саидбекова операцияни бошдан кечирди 

    22.08.2024, 10:45

    “Устим тирик, ичим ўликдай эди”. Камола Ортиқова Зоҳид Рисқиевнинг авариядан аввал иккинчи марта уйланмоқчи бўлгани ҳақида гапирди 

    10.10.2024, 11:50

    Турон қаер, Туркистон-чи? Марказий Осиёми ё Ўрта Осиё: географик атамалар маъносини биласизми?

    13 январ, 19:45

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48

    АҚШ Ҳиндистондан Россия нефть танкерларини бир ой ичида бўшатишни талаб қилди 

    25 январ, 18:53

    Саудия Арабистони Трампнинг илтимосига қарамай нефть нархини кескин оширди 

    7 феврал, 08:42

    Шарқ маликалари: тўйида энг гўзал образда намоён бўлган машҳур араб келинлари (фото)

    12 феврал, 15:58

    AFP: Трампнинг Ғазодаги режаси бўйича араб саммити 21 февраль куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади 

    17 феврал, 20:40

    Апрель ойида Ўзбекистон—Уммон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади

    24 феврал, 18:01

    “Ўзбекистон ва Уммон ўртасида иқтисодий дипломатия ривожланиб, ишбилармонлик алоқалари фаоллашмоқда” – сиёсий фанлар доктори Сайфиддин Жўраев

    24 феврал, 21:08

    Фарғонада ўпирилиб тушган йўл, Самарқандда ўз жонига қасд қилган 19 ёшли қиз, импорти кескин камайган енгил автомобиллар: 24 февралнинг энг муҳим хабарлари

    24 феврал, 23:10

    Рамазон ойи муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакат раҳбарлари, ҳукуматлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда

    1 март, 20:25

    Қайси шаҳарларда рўза энг узоқ ва энг қисқа давом этади?

    4 март, 13:15

    Instagram: Асал Шодиева қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Юлдуз Усмонова янги бизнес бошлади, умра сафаридаги машҳурлар

    12 март, 10:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40

    “Ўзбекистон қўшни давлатлар билан урушга киришиши мумкин эди” – Абдулазиз Комилов

    Ўзбекистон | 30 май, 23:30

    АҚШ Олий суди Трампга 500 минг муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат берди

    Дунё | 30 май, 23:25

    Непалда ўн минглаб намойишчилар монархияни тиклашни талаб қилмоқда 

    Дунё | 30 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 май, 22:55

    Тошкент вилоятида светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳайдовчининг машинасидан гиёҳванд модда топилди

    Ўзбекистон | 30 май, 22:40

    Сурхондарёдаги 5 та “дом”да 1,5 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 22:30

    Франция президенти Исроилга қарши сиёсат юритишда айбланди

    Дунё | 30 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.