• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Коллеждан ҳайдалган, болаликдаги дўстлари билан машҳурликка эришган, икки ой комада ётган Зоҳид Рисқиев 33 ёшда (фото, видео)

    “Уммон” гуруҳи асосчиси ва яккахони Зоҳид Рисқиев 20 март куни 33 ёшни қарши олди. Икки ойдан кўпроқ кома ҳолатида бўлган хонанда шу куни мудҳиш автоҳалокатдан сўнг илк марта мухлисларига видео мурожаат йўллаб, қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди.  

    Фото: Instagram /@zohidmusicfl

    Зоҳид Рисқиев бутунлай санъатдан йироқ хонадонда туғилган бўлишига қарамай, болаликдан мусиқа ёзишга, қўшиқ айтишга қизиққан. Кўпчилик уни 2007 йилда ижодни бошлаган деб билади. Аммо у 13—14 ёшидан бошлаб қўшиқларининг “хомаки” вариантини яратиб, магнитофонда қўшиқлар ёзиб юрган. Оилада ёлғиз ўғил фарзанд бўлган Зоҳиднинг кун келиб, санъаткор бўлишини ҳеч ким кутмаганди. 

    Фото: Instagram /@zohidmusicfl

    Зоҳид Рисқиев ҳам осонликча санъаткор бўлгани йўқ. Шахсий ҳаётидаги қийинчиликлар қайсидир маънода ижодкор бўлишига сабаб бўлган бўлса не ажаб. Маълумотларга кўра, онаси унга ҳомиладорлик пайтида келишмовчилик сабаб отаси уларни ташлаб кетган. Кейинчалик она ўғли билан оила қурган ва қизлик бўлган.

    “Уммон” гуруҳи вакилларининг бари болаликдан қадрдон бўлишган. Ҳатто, улар боғчага ҳам бирга бориб, мактабда ҳам яқин дўстлар бўлишган. Зоҳид Рисқиев гуруҳнинг тузилишига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берганди:

    Фото: Instagram /@zohidmusicfl

     

    — Ўша йиллари мактаб тадбирларида қўшиқ куйлаш урфда эди. Жасур ва Шоҳруҳ ҳам қўшиқлар айтиб, тадбирларда фаол бўлиб юришарди. Уйимда компьютер ва овоз ёзадиган аппаратлар бор эди. Жасурга қўшиқ ёздим, ундан кейин Шоҳруҳ илтимос қилди. Кейин ҳаммамиз бирга қўшиқ айтсакчи, деганман. Аммо ҳеч қачон гуруҳ тизиш фикри бўлмаган, — деганди интервьюда.

    Дўстлар мактабни тамомлаб, пойтахтдаги турли касб-ҳунар коллежларига киришади. Улар орасида фақатгина Жасур Рафиқов Тошкент Маданият коллежига ўқишга киради. Ижодга меҳри баланд Зоҳид эса онасининг талаби билан Политехника коллежига ҳужжат топширади. Аммо ўқишни якунлаб, димлом олиш насиб этмаган. Кўп қолдирилган дарслар сабаб, Зоҳид Ризқиев талабалар сафидан чиқарилган.

    Фото: Instagram / @_zohid_ummon

    Бўлажак хонанда дарсларда фаол бўлмаса-да, техникани яхши тушунарди. Унга компьютер тузатиш, дастур ёзиш қийинчилик туғдирмасди. Шу боис ҳам кўпчилик уни компьютер устаси деб биларди. Бундан ташқари, Зоҳид Рисқиев шеър ёзиш ва мусиқа басталашни тинимсиз машқ қиларди.

    “Уммон” йигитларининг ҳеч бирида санъаткор бўламан деган қатъий қарор бўлмаган. Жасур Рафиқовнинг онаси “Дарё”га берган интервьюсида гуруҳ ташкил этилган кунлар ҳақида гапириб берганди. 

    Фото: Instagram /@zohidmusicfl

    — Қўшиқларнинг барини Зоҳиднинг уйида яратишарди. Булар шунчаки ҳаваскор бўлиб қўшиқ айтиб юришарди. Бир куни олдимга келдида: “Она дуо қилинг, биз тўйга кетяпмиз”, деди. “Сизларни тўйда ким ҳам эшитарди”, деб роса кулдим. У пайтлари Жасур кўпроқ қўшиқнинг реп жойларини ижро этарди. Бу йўналиш бизга янгилик бўлгани учунми уларнинг қўшиқ айтишини ҳеч жиддий қабул қилмасдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай “Бекободда концерт берамиз”, деб қолишди. Яна ҳайрон бўлдим. Кейин билсам қўшиқлари телефон орқали тарқалиб, ёшлар орасида танилишган экан, — дейди онаси Ноила Рафиқова.

    Йигитлар аввалига гуруҳни “Жазо” деб номлашган. Аммо бу ном кўпчиликка манзур бўлмаган, яқин танишлари ҳам эътироз билдиришган “Уммон” номини танлашган. “Сокин тун” қўшиғи яратилганидан кейин роппа-роса бир йил ўтиб, йигитларга  кутилмаган машҳурлик олиб келган. Аммо қизиғи, улар қўшиқни оммалаштириш учун ҳеч қандай ҳаражат қилишмаган. Қўшиқ аввалига шунчаки “қароқчи” дискларда, ундан кейин телефонларда тарқалган. Гуруҳ одамлар орасидаги оммалашгач, мухлислар талабига кўра қўшиқлари радиода янграган.

    — Зоҳид қўшиқ ёзарди, Жасур гапга уста бўлгани учун ташкилий ишларга, интервьюларга жавоб берарди. Мен эса клип суратга олиниши керак бўлса молиявий томонларни ҳал қиларди. Пул тикмасдим, шунчаки даромад келгунига қадар маблағ топардим. Тўй ёки концертлардан маблағ топганимиздан кейин ҳаражатларни қоплардик, — дейди Шоҳруҳ Исамуҳаммедов.

    Фото: Instagram / @_zohid_ummon

    “Уммон” гуруҳи кутилмаган омадга эришган дейиш мумкин. Чунки ижодини 2007 йилда бошлаган йигитлар 2010 йилдан яккахон концерт дастурини беришни бошлашди. Икки-уч йил “Туркистон” санъат саройида берилган концерт, 2015 йилдан бошлаб “Халқлар дўстлиги” санъат саройида тақдим этилди. Албатта, бунга талабнинг юқорилиги сабаб бўлган. 

    Йигитларнинг бошқа гуруҳлардан фарқли жиҳати шундаки улар ўзига хос ҳаракатларни бажариб қўшиқ куйлашарди. Бунинг учун эса рақс машғулотларига бориб, профессионал раққосдан сабоқ олишарди.
    Зоҳид Рисқиевнинг ташқи кўриниши ва қўшиқ куйлаш услуби қизиқчилар томонидан кўп марта танқид остига олинган. Аммо Шоҳруҳ Исамуҳаммедовнинг айтишича, Зоҳид бунга умуман эътибор бермасди.

    Фото: Instagram / @_zohid_ummon

     

    — “Миллион” концертига таклиф этганида бир йил борган, кейин умуман бормаган. Унга бундай нарсалар ёқмайди. Баъзан ҳазилларни ошириб юборишса, жаҳлим чиқиб кетарди. Аммо Зоҳид бунга эътибор бермай, тинчгина ижодини қилаверарди. Тинимсиз қўшиқ ёзиб, уни бизга эшиттирарди, — дейди Шоҳруҳ Исамуҳаммедов.

    Зоҳид Рисқиев фақатгина “Уммон” учун эмас, балки бошқа хонандалар учун ҳам қўшиқ ёзган. Хусусан, Лола унинг яратган бир нечта қўшиқларни куйлаган.

    Фото: Instagram

    “Уммон” нафақат санъат саройларида балки стадионларда концерт бериш борасида ҳам пешқадам эди. Улар Ўзбекистон вилоятларидан тортиб қўшни республика стадионларини ҳам ўз мухлислари билан тўлдиролган. Уларнинг концерти раққоса ва қизиқчиларсиз ҳам аншлаг бўларди. Аммо кутилмаганда Зоҳид Рисқиев гуруҳдан ажралиб чиқишга қарор қилди. Бу Жасур ва Шоҳруҳ учун кутилмаган зарба бўлди. 

    — Уларнинг орасини бузишди. Албатта, совуқчилик тушишига биринчи галда пул сабаб бўлди. Кейин у айтмаган гапни бунисига айтди, дейишганидан кейин уч дўстнинг муносабатларига путур етди, — дейди Жасур Рафиқовнинг онаси Ноила Рафиқова “Дарё”га берган интервьюсида.

    Шоҳруҳ Исамуҳаммедов интервьюлардан бирида гуруҳ бўлиниши қандай юз бергани ҳақида тўхталган:

    Фото: Instagram /@zohidmusicfl

    — Муносабатларимиз ҳеч қачон ёмонлашмаган. Фақатгина Зоҳид “Ҳаммамиз якка ёки мен алоҳида, сизлар гуруҳ бўлиб ижод қилиб кўрайлик. Бу ҳам санъатда бир юриш бўлади”, деган — дейди у.
    2018 йилнинг ёзидаги гуруҳ парчаланди. Зоҳид Ризқиев якка ижод қилишга қарор қилди. Шоҳруҳ ва Жасур эса “Уммон” гуруҳини сақлаб қолмоқчи бўлди. Аммо икки йил ўтар-ўтмас Жасур Рафиқов санъатни тарк этгани ва тадбиркорлик билан шуғулланишини маълум қилди. 

    Фото: Instagram / @artikova_komola

    Қизларнинг ёқимтойи бўлган Зоҳид Рисқиев турмуш ўртоғи Камола Ортиқова билан тўйда танишиб қолган. Улар 2020 йилда оила қуришди. Аммо кўп ўтмай блогер турмуш ўртоғи билан жиддий сабабларга кўра бирга эмаслигини маълум қилди. Аммо улар ажрашгани йўқ. Анча вақтдан кейин ярашишгани ва яна бирга эканликлари маълум қилишди.

    Афсуски, 2022 йилнинг 29 сентябрь куни Зоҳид Рисқиев шахсий автомобилида даҳшатли фалокатга учради. Икки ойдан ортиқ вақт мобайнида комада ётган ижодкор олти ойлик даволанишдан сўнг мухлисларига кўриниш берди. Видеода хонанданинг нутқи ҳали тўлиқ тикланмагани сезилади. 

    Камола Ортиқова апрель ойига қадар турмуш ўртоғининг аҳволи янада яхшиланишига умид қилмоқда. Чунки келаси ойда улар фарзандли бўлишади.

    23.03.2023, 13:39   Изоҳ (0)   41785
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда

    22.03.2023, 21:28

    The Weeknd дунёдаги энг машҳур хонандага айланди

    23.03.2023, 11:50

    Instagram: Ўз бизнесини йўлга қўйган Феруза Норматова, Санжар Шодиев хонадонида тўй, Зоҳид Рисқиев рафиқасининг мурожаати 

    22.03.2023, 22:52

    “Уйда ёлғиз” фильми юлдузи Маколей Калкин иккинчи марта ота бўлди

    22.03.2023, 13:40

    “Керак бўлса йиртиқ майкада бахтли бўлишни ҳам биламан”. Юлдуз Усмонова ижоди давомида неча марта концерт бергани, қўшиқлари сони ҳақида гапирди (видео)

    22.03.2023, 11:57

    Instagram: Даҳшатли автоҳалокатдан сўнг илк марта кўриниш берган Зоҳид Рисқиев, фарзандлари билан Умрага борган Жамила Ғофурова, мухлисларидан миннатдор Dili.mе

    21.03.2023, 23:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.