• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Ҳаётда ҳам фильмларидаги қаҳрамони каби ҳурматга сазовор машҳур актёрлар (фото)

    Аксарият ҳолларда актёрлар ижро этган образи уларнинг реал ҳаётига алоқадор бўлмайди, аммо бугунги қаҳрамонларимиз истиснодир. Қуйида экранларда мард, жасур ва олийжаноб ролларда тасвирланган, ҳаётда эса бунда-да ажойиб инсон бўлган киноюлдузларни санаб ўтамиз.

    Брюс Ли

    Фото: Дзен

    Брюс Ли актёрлик фаолиятини болаликдан бошлаган.Отаси Брюсни Гонконг киноси билан яқиндан таништирган. АҚШга кўчиб келгандан сўнг, Брюс фильмларда рол ижро этишни бошлади, аммо актёр ирққа оид стереотипларга дуч келди. Чунки Голливудда осиёликлар одатда заиф, ҳаммага мослашган ва оддий ишчи ёки хизматкор сифатида тасвирланган. Ип Ман ёрдамида эгаллаган жанг санъати ёрдамида Брюс жанговар фильмларда кучли, чаққон ва эпчил қаҳрамонларни ўйнай бошлади. Айнан Брюс Ли туфайли йиллар давомида янги стереотип пайдо бўлди. Энди инсонларда “барча осиёликлар жанг санъатидан хабардор” деган фикр пайдо бўлди.

    Жан-Клод Ван Дамм

    Фото: Дзен

    Болалигида Жан-Клод озғин ва касалманд бола эди. Шунинг учун отаси 10 ёшли ўғлини каратэга беради. Бола бор вужуди билан машқ қила бошлайди, шу билан бирга бодибилдинг билан ҳам шуғулланади. ​18 ёшида бўлажак актёр каратэ бўйича қора белбоғ олади ва бодибилдингда “Жаноб Бельгия” унвонини қўлга киритади. 1979 йилда Ван Дамм “Ит ва бўри орасидаги аёл” фильмида дебют қилади. 20 ёшида эса у аллақачон спорт зали очишга, уни Брюсселда энг яхшисига айлантиришга, бир неча йилга етадиган мўмай даромад қилишга улгуради. Кейинроқ АҚШга актёр бўлиш учун кўчиб кетади ва у ерда Чак Норрис билан учрашади. Брюс Ли сингари, Жан-Клод Ван Дамм асосан жанговар фильмларда ўйнаган. “Кикбоксчи”, “Икки карра зарба”, “Қонли спорт” каби кўплаб фильмларда иштирок этган.

    Жеки Чан

    Фото: Дзен

    Жаҳон киносининг тирик афсонаси, гонконглик Жеки Чан учун 90 йилларнинг охири ва 2000 йилларда актёрлик фаолиятининг фаол даври бўлди. Голливуднинг “Тиғиз вақт”, “Шанхайлик шоввозлар” каби фильмларидаги образидан кўнгли тўлмагач, ўзининг продюсерлик компаниясига асос солди ва асосий эътиборни Гонконг киносига қаратди. Жеки Чан мухлислари актёрнинг кинодаги қаҳрамони билан бирлашиб кетган ажойиб характери учун яхши кўради. Жеки Чан юзлаб жароҳатлар олгани ва бир нечта операцияларни бошидан ўтказганига қарамай, ижод йўлида давом этиши барчани ҳайратга солади.

    Чак Норрис

    Фото: Дзен

    Чак Норрис 1968 йилда илк бор экранларда кўринган бўлса-да, айнан 70 йилларда кино саноатидаги фаолиятига жиддий эътибор берган. Чак Норрис деганда юзлаб душманлари билан якка ҳолда кураша оладиган қудратли инсон қиёфаси кўз олдимизга келади. Ҳақиқий ҳаётда ҳам у образлари каби кўплаб муваффақиятларга эришган. Мактабни тугатгач, каратэ бўйича оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпионига айланади ва дзюдо бўйича қора белбоғга эга чиқади. Норрис кинода актёр бўлиб эмас, балки каскадёрлар мураббийси сифатида иш бошлаган. У “Изсиз йўқолганлар”, “Октагон”, “Унсиз ғазаб”, “Мажбурий қасос” ва бошқа кўплаб фильмларда суратга тушган.

    Марк Уолберг

    Фото: Дзен

    Марк Уолберг экранда хавфли ва қўпол эркак образини гавдалантирганда унинг рол ўйнашига ҳожат ҳам қолмайди. У хавф-хатарларга тўла нотинч болаликни бошдан ўтказган. 80 йилларнинг охирида ўспирин Марк бир нечта инсонга ҳужум уюштирган пайти актёрлик ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганди. 1988 йилда у вьетнамлик шахсга ҳужум қилгани учун қамоққа олинган. Уолберг тез орада озодликка чиқди ва ўтмишни унутиб, мусиқа яратишни бошлади. Шу тариқа Марк кино саноатига ҳам кириб келди ва Голливудда ўз ўрнига эга бўлди.

    Kиaну Ривз

    Фото: Дзен

    Kиaну Ривз катта кинодаги фаолиятини “Билл ва Теднинг ажойиб саргузаштлари” фильми билан бошлаган, шундан сўнг “Тўлқинларни бўйсундириб”, “Тезлик”, “Иблис ҳимоячиси”, “Матрица”, “Константин: зулмат ҳукмдори” ва “Жон Уик” фильмларида рол ўйнаган. Бу фильмларнинг барчасини бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар томоша қилган, аммо Kиaну бундан ҳеч қачон кибрланиб кетмаган. У бир неча ўнлаб километр йўл босиб, мушкул аҳволда қолган нотаниш одамни уйига олиб бориши мумкин, касалхоналарга пул хайрия қилади, у ҳеч қачон оддий одамларга паст назар билан қарамайди. Метрода юради ва мухлислари билан доим дўстона муносабатда бўлади. Шон-шуҳрат ва бойлик Kиaнуни бузолмади, балки унга янада хайрли ишларни қилиш имкониятини берди.

    Стив Бушеми

    Фото: Дзен

    Стив Бушеми “Қутурган итлар” ва “Фарго” фильмларида жиноятчи ролларини, “Сопранолар” ва “Ерости империяси” телесериалларида бош ролларни ижро этган. Машҳурликка эришишдан аввал Стив 1980 йилдан 1984 йилгача Нью-Йоркда беш йил давомида ўт ўчирувчи бўлиб ишлаган. Орадан 17 йил ўтгач, АҚШда содир бўлган ва бутун дунёни ларзага келтирган11 сентябрь воқеаларида машҳур актёр ўт ўчирувчи формасини кийиб, вайроналарда қолган инсонларни қутқаришга кетган. У ҳар сафар ҳаётини хавф остига қўйиб, бир ҳафта, кунига 12 соат давомида шундай ишлади.

    03.05.2024, 15:51   Изоҳ (0)   22946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эмма Уотсон, Брэд Питт ва Хью Лори: Кино ва мусиқа соҳасида муваффақиятга эришган собиқ спортчилар (фото)

    26.12.2021, 19:49

    Қимматбаҳо автомобиль ва кийимларга ўч эмас: камтарона яшайдиган бадавлат машҳурлар (фото)

    16.04.2024, 14:51

    Ота-онаси сотиб юбормоқчи бўлган, бутун суяги қолмаган ва ўқиш-ёзишни билмайдиган Жеки Чан 70 ёшда (фото)

    19.04.2024, 11:51

    Голливуд юлдузи Крис Ҳемсворт “Тор” фильмида суратга тушганидан афсусланиши ҳақида сўзлаб берди 

    03.05.2024, 14:50

    Марҳум актёр Мэттью Перрининг Голливуддаги ҳашаматли уйи сотувга қўйилди

    03.05.2024, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.