Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари имзолаган чегара тўғрисидаги шартномани олқишлади.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома 31 март куни Хўжанд шаҳрида имзоланганди.
“Бу уч давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир”, дейилади ШҲТ хабарда.
Аъзо давлатлар ушбу шартноманинг имзоланиши ШҲТ маконида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга салмоқли ҳисса қўшишини қайд этган.
31 март куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида уч мамлакат давлат чегаралари туташган ҳудудда Дўстлик стеласининг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Тантанали равишда очилган Дўстлик стеласи қардош мамлакатлар ўртасида мустаҳкамланиб бораётган яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларининг янги рамзига айланиши қайд этилди.
Изоҳ (0)