• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент ва Янгийўл ўртасида сарсон фуқаро. Масъуллар айбни бир-бирига тўнкамоқда

    Ўзбекистонда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш сифати охирги йилларда анча ўсганини таъкидлаш керак. Аввалги кўплаб қоғозбозликлар йўқотилиб, хизмат кўрсатиш тезлиги анча ошди. Кўплаб қулайликлар яратилди ва яратилмоқда. Шу билан бирга, фуқароларнинг сарсон ва саргардончилигига сабаб бўладиган айрим чалкашликлар ҳамон учраб турганини ҳам бор гап.

    “Дарё” таҳририятига 72 ёшли онахон мурожаат қилиб, ана шундай чалкашликлардан азият чекаётганини маълум қилди.

    Иллюстратив фото

    Онахоннинг айтишларича, уларга МИБ томонидан Янгийўл тумани суди қарори топширилган. Қарорда Янгийўл тумани “Туябўғиз” маҳалласидаги хонадонлардан бирининг солиқлари ўз вақтида тўланмагани учун 1 миллион сўмдан ошиқ қарздорлик юзага келгани, мазкур қарздорликни ҳамда ўз вақтида тўланмагани учун жаримани ва суд божини тўлаш кўрсатилган. 

    Онахоннинг таъкидлашича, узоқ йиллардан бери Тошкент шаҳридаги Яккасарой туманида истиқомат қиладилар. Янгийўлда ҳеч қачон яшамаганлар. Фақат 2020 йилда Янгийўл туманидаги “Туябўғиз” маҳалласида жойлашган ўзларига тегишли бўлган ерни сотганликларини маълум қилдилар. Аммо ерга эгалик ҳуқуқи бўлгани билан прописка ҳамиша Тошкент шаҳрида бўлганини таъкидладилар.

    “Дарё” вакили вазиятга ойдинлик киритиш учун онахон билан Янгийўл тумани солиқ идорасига борди. Солиқ идораси масъули базадан текшириб, ҳақиқатан кўрсатилган манзилдаги уй-жой бошқа фуқарога тегишли экани, аммо базадаги паспорт маълумотлари онахонники эканини маълум қилди. Бу хато қандай юзага келгани бўйича саволга жавоб бера туриб, “айбдорни излаш эмас, масалани ҳал қилиш керак”лигини мулойимлик билан тушунтирди. Масалани ҳал қилиш учун эса Кадастр бўлимига юборди.

    Кадастр бўлимидаги масъул эса муаммони эшитгач, “ҳозир текшириб бераман” деб ичкарига кириб кетди. Кейин эса чиқиб: “Биз томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Мазкур уй-жой 2020 йилда қилинган олди-сотди шартномасидаги фуқарога тегишли экани қайд этилган”, деб айтди. “Унда қандай қилиб Янгийўлда яшамайдиган онахон номига солиқдан қарздорлик борган?” деган саволга пропискани текшириш кераклигини айтиб, “паспорт столи”га юборди. 

    “Паспорт столи”даги масъул эса муаммони эшитиб, ҳозир текшириб берамиз, деб базага маълумотларни киритди. “Сизнинг пропискангиз Янгийўл тумани Туябўғиз маҳалласида экан”, деди кейин.

    “Қанақасига, ахир бу манзилда умуман яшамаганман-ку, бир умр Тошкентда истиқомат қилганман”, деган эътирозга “балки чалкашлик юзага келгандир”, деб жавоб берди.

    “Энди сиз Яккасарой тумани паспорт столига бориб, пропискангизни ўзингиз яшайдиган жойга қўйишингиз керак. Шунда автоматик равишда Янгийўлдан пропискадан ўчасиз”, деди.

    “Шунда солиқ бўйича нотўғри қарздорлик бошқа келмайдими?” деб сўрадик масъулдан. “Суд қарорини бекор қилиш учун Янгийўл тумани судига бориб, апелляция беришингиз керак. Бунинг учун ўзингиз яшайдиган маҳалла идорасига борасиз. Маҳалла раиси ўша ерда узоқ йиллардан бери яшаётганингиз ҳақида акт тузиб беради. Ўша актни олиб, судга кўрсатасиз”, деган жавобни эшитдик. 

    Қизиқ. Қайсидир тизимдаги қайсидир масъулнинг қачондир йўл қўйган айби туфайли 70 ёшдан ошган онахон Тошкент ва Янгийўл тумани орасида сарсон-саргардон бўлмоқда. Барча маъсул идоралар айб уларда эмаслигини таъкидламоқда ва бошқа идорага бориб масалани ҳал этишни маслаҳат беряпти. Айбдор йўқ, лекин сарсон бўлаётган фуқаро бор.

    4 март, 15:50   Изоҳ (0)   2696
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу жуда оғриқли ҳолат ва бу сўзни айтишга ҳам қийналяпман”. Янгиҳаёт ҳокими ўринбосари туманда фоҳишаликка қарши кураш ҳақида

    4 март, 14:43

    Грузия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

    4 март, 14:12

    Ўзбекистонда қурилиш майдонида ҳавога чанг кўтарилишини бартараф этмаганлар энди жаримага тортилади

    4 март, 13:21

    Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

    4 март, 12:49

    Тошкентда реклама қонунчилигини бузган 30 дан ортиқ корхона жаримага тортилди

    4 март, 12:20

    Яккасаройда 9 ёшли ўқувчига шилқимлик қилган ўқитувчи жавобгарликка тортилди 

    4 март, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53

    Ўзбекистонда экология бўйича ҳуқуқбузарларга 115 млрд сўм жарималар белгиланди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 16:35

    Ҳиндистондаги ҳодиса ягона эмас: тарихдаги энг йирик авиаҳалокатлар қаерда содир бўлган?

    Дунё | 28 июн, 16:15

    Тошкентда фуқаро инспекторга пичоқ билан тажовуз қилди (видео) 

    Ўзбекистон | 28 июн, 15:55

    Машҳур фильмларда кўпчилик сезмаган 17 хатолик

    Кино | 28 июн, 15:35

    Россия Трампни қизиқтирган литий конни эгаллаб олди

    Дунё | 28 июн, 15:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.