Футбол бўйича Элит Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал ўйинлари 4 март, сешанба куни бўлиб ўтди.

Учрашувни майдон эгалари фаол бошлади. Бу эса 29-дақиқага келиб ўз натижасини берди. Риаскоснинг узатган тўпини Фламарион дарвозага йўллади ва ҳисоб очилди.
Шундан сўнг ҳар икки жамоада ҳам қатор вазиятлар юзага келди. Бироқ улардан икки жамоа аъзолари ҳам фойдалана билмади.
Таъкидлаш лозим, тўп назорати бўйича устунлик саудияликларда бўлди, аммо голли вазиятлар яратиш, дарвоза томон йўлланган зарбаларда “шерлар” устун келган.
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 11 март куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Элит Чемпионлар Лигаси
1/8 финал
4 март, сешанба
“Пахтакор” - “Ал-Ҳилол” 1:0
Голлар: 1:0 – 29, Фламарион
“Пахтакор”: 19.Жонатан Луиз, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (45.Резан Башар, 80), 17.Достонбек Ҳамдамов (30.Отабек Жўрақўзиев, 80), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион, 94.Брайан Риаскос (37.Игор Сергеев, 55).
Захира: 1.Никита Шевченко, 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов, 15.Диёр Ортиқбоев, 44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов, 99.Улуғбек Ҳошимов.
“Ал-Ҳилол”: 37.Яссин Буну, 3.Калиду Кулибали, 4.Ҳалфан Ад-Довсари, 5.Али Ал Булайҳи (28.Муҳаммад Каннў, 39), 8.Рубен Невеш, 11.Маркос Алмейда, 16.Носир Ад-Довсари, 22.Сергей Милинкович-Савич (99.Абдуллоҳ Ал Ҳамиддан, 76), 27.Каё (24.Мотеб Ал Ҳарби, 61), 29.Салим Ад-Довсари, 77.Малком.
Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Азмиддинов (34), Абдулла Абдуллаев (78), Калиду Кулибали (83)
Изоҳ (0)