• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда

    Олий Мажлис депутатлари 11 декабрь куни заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқиб, қабул қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ушбу қонун лойиҳасида айрим қонун ҳужжатларига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг қимматбаҳо металларга бўлган талабини қондириш, уларнинг ривожи учун қулай бизнес муҳитини яратиш ва қонунчиликда мавжуд бўлган бюрократик тўсиқларни либераллаштиришга қаратилган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

    Хусусан, лойиҳа билан 2027 йил 1-сентябрьга қадар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш белгиланмоқда.

    Шунингдек, аффинаж корхоналарига (таркибида қимматбаҳо метал ва қимматбаҳо тошлар бўлган хом ашё билан ишлаш фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи корхоналар) қимматбаҳо металларни заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар учун қулай шакл ва миқдорларга келтирган ҳолда сотиш ҳамда қимматбаҳо металлардан сувенир тангалар тайёрлаш ва реализация қилиш ҳуқуқини бериш назарда тутиляпти.

    Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга ҳам ўз навбатида ўзлари ясаган заргарлик буюмларининг хомаки маҳсулотларини бошқа ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

    Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо металларни ва заргарлик буюмларини сотиб олиш фаолияти ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириши белгиланмоқда.

    Шу билан бирга, қонун лойиҳаси билан хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотувга қўйиш ҳамда чакана савдода реализация қилиш тақиқланмоқда.

    Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши республикада заргарлик саноатини ривожлантириш, маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қуватлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратади. Шунингдек, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолининг сифатли заргарлик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

    Ўзбекистонда заргарлик соҳаси

    Шавкат Мирзиёев 2024 йил июнида заргарлик саноатини янада ривожлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тайёр маҳсулотлар экспортини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимотида Ўзбекистонда қазиб олинаётган олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион долларлик экспорт бўлаётганини қайд этиб, тадбиркорлар учун алоҳида шароитларга эга заргарлик зоналари ташкил қилиниши, соҳага хом ашё етказиш, мутахассис тайёрлаш, ишлаб чиқариш занжири ва сотиш тизимини бутунлай қайта кўриб чиқиш муҳимлигини таъкидлаган эди.

    Соҳадаги ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун берилган имтиёзлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этиш таклиф этилганди.

    2024 йил июлида “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан чет элда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини, башарти улар бўйича божхона тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, сотувга қўйиш ва чакана савдода реализация қилиш ман этилди. 2027 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача камайтирилади.

    11.12.2024, 14:37   Изоҳ (0)   4740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #заргарлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда олтинни қайта ишлаш ва сотиш бўйича йирик марказ ишга туширилади

    26.03.2024, 13:06

    Ўзбекистонда 2027 йилгача бўлган даврда маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади

    19.06.2024, 19:40

    Ўзбекистонда тайёр заргарлик буюмларига импорт божхона божи камайтирилади 

    25.07.2024, 18:30

    Ўзбекистонга 450 грамм заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс тўхтатилди

    30.10.2024, 22:35

    Сирдарёда аёл 6,7 килодан ортиқ тақинчоқни чегарадан яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    05.11.2024, 13:40

    Пора олаётганда ушланган ҳоким ўринбосари, почта орқали етказиб бериладиган “загран” паспорт, чегарада аниқланган 5,6 млрд сўмлик қимматбаҳо тақинчоқлар: 5 ноябрни...

    05.11.2024, 22:40

    Амир Темурдан авлодларига, сўнгра афғон шоҳига насиб этган машҳур узук АҚШга қандай бориб қолган?

    12.11.2024, 13:05

    Тошкент халқаро аэропортида 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди

    13.11.2024, 22:10

    “Яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш лойиҳасига старт берилиши, Ўзбекистон ҳудудларида ёққан қор, биржада бошланғич нархига чеклов ўрнатилган Аи-80 бензини: 13...

    13.11.2024, 22:50

    Дубайлик миллиардернинг рафиқаси бир кунда қандай қилиб 216 минг доллар сарфлаши ҳақида сўзлаб берди 

    20.11.2024, 09:59

    Францияда 7 миллион евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди

    22.11.2024, 22:04

    Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг олти нафар фарзанди ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    28.11.2024, 18:40

    Швейцариянинг Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланмоқда 

    29.11.2024, 21:05

    Ўзбекистонда 2025 йили тоғ-кон ва геология соҳасидаги лойиҳаларга 1 млрд доллар инвестиция жалб қилинади

    02.12.2024, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.