• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Хушламай куйлаган қўшиғи хит бўлган, санъат учун оиласидан воз кечган: Хонанда Умида Мирҳамидова 49 ёшда (видео) 

    Санъаткорлар орасидаги номи чиққан, аммо бирорта қўшиғи халқ оғзига тушмаган санъаткорлар жуда кўп. Аммо Умида Мирҳамидованинг “Оқ атиргуллар” қўшиғи номидан ҳам кўпроқ машҳурликка эришган ва хонанданинг “ташриф қоғозига” айланиб улгурган. Шахсий ҳаётида омади кулмаган ижодкорнинг санъатдаги фаолияти қандай кечган? Келинг, ана шу саволга жавоб излаймиз.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    Хонанда Умида Мирҳамидова Паркент туманининг Чангчи қишлоғида санъаткор Мирсобит Мирҳамидов оиласида таваллуд топган. Оила боши санъаткор бўлса-да, қизининг бу соҳанинг этагидан тутишини истамади.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Болалигим жуда гўзал ўтган. Тўнғич фарзанд бўлганим учун онамнинг дастёри эдим. 3-4 синфда ўқиб юрган пайтимдаёқ чақалоқни қандай йўргаклаш, ухлатишни яхши билардим. Санъатга қизиққаним учун туман ижодиёт марказидаги тўгаракларга қатнардим. 1989 йили мактабни тамомлаб, санъат бўйича ўқийман деганимда дадам жиддий қаршилик қилган. Қишлоғимиз тоғлар орасида жойлашгани учун шу ерларда номим чиқмай қолиб кетаманми деб, хат ёзиб уйдан кетганман, — дейди хонанда Умида Мирҳамидова.



    У ота-онасига хат ёзиб, автобусга ўтириб, Тошкентда яшайдиган холасининг уйига келмоқчи бўлгани аммо йўлдан адашиб қолгани ҳақида кулиб эслайди.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Тошкент ҳақида умуман тасаввурим йўқ эди. Қишлоқдек бир жой бўлса керак, ҳамма бир-бирини танийди деб ўйлабман. Холамнинг Қўйлиқда яшашини биламан холос. Гўёки шу ерга келиб холамнинг номини айтсам биров уйини кўрсатиб юборади, деб ўйлаганман. Аммо Тошкентга келиб адашиб қолганман ва бир аёл менга йўлни кўрсатиб юборишини айтиб Паркентга кетадиган автобусга яна ўтирганман. Аммо унгача кеч тушган, ота-онам шўрлик мени анча вақтдан бери излашаётган экан. Мана шу воқеадан кейин қиз болага қанчалар қийинлигини ва унинг ҳар бир қадами ота-онага маломат ёғдиришини тушуниб етганман. Чунки маҳалла-кўй орасида “Қадами ўзгариб қолганди, айнибди, қочиб кетибди”, деган гаплар тарқалган. 

    Мана шу воқеадан кейин Мирсобит Мирҳамидов қизидаги санъатга бўлган иштиёқнинг қатъийлигини билиб, пойтахтдаги Юнус Ражабий номидаги мусиқа билим юртига ўқишга киришига рози бўлади. 1991 йили билим юртини тамомлаб, Муқимий театрига хор ижрочиси бўлиб ишга киради. Бу ерда Зулайҳо Бойхонова билан танишиб, ундан қўшиқ айтиш сирларини ўрганади.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Тўй хизматларига кўп таклиф этишарди. Насиба Абдуллаева ва Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини худди улардек айтишга ҳаракат қилардим. Табиийки, ижром бошқаларга ҳам ёқарди. Бир куни тўйда раҳматли Муҳриддин Ҳолиқов мени кузатиб турган экан. Ёнимга келиб “Умида, ижронгиз жуда яхши. Наҳотки, ўз муаллифлик қўшиғингиз бўлишини истамайсиз?” деган. Ўйлаб қарасам ҳақиқатан ҳам 7 йил мобайнида бирорта муаллифлик қўшиғимни чиқармаган эканман. Ана шу гапдан кейин “Сайранг булбулим” номли қўшиқни ижро этганман. Қўшиқ халқ орасида танилишимга сабабчи бўлган, — дейди хонанда.

    У пайтлари аёл хонандаларга совчи қўядиган инсонлар камдан-кам эди. Аммо Умида Мирҳамидовани бир аёл ёқтириб. Ўғлининг номидан совчи бўлиб келади. 

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Турмушга чиққанимда 23 ёшда эдим. Қайнонам билан жуда илиқ муносабатда эдик. Катта оиланинг еттинчи келини бўлганман. Ярим кечаси тўйдан қайтиб, эрталаб кўзимни очолмасдим. Қайнонам эса эрта туриб, худди мен супургандек ҳовли ва кўчаларни тозалаб қўярди. Айбимни яширишга ҳаракат қилишини дилдан ҳис қилардим. Ниҳоятда самимий, кўнгли тоза аёл эди. Аммо турмушимиз узоққа чўзилмади. Ўғлим туғилгач, турмуш ўртоғим билан муносабатларимиз узоққа боролмаслигига кўзим етди, — дейди хонанда.

    Умида Мирҳамидова собиқ турмуш ўртоғи ниҳоятда ғурурли бўлгани ва санъат ёки оилани танлаш шарт қўйилганида у карерасини танлаганини қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Мен санъатдан осонликча воз кечиб кетолмасдим. Санъатда ўз ўрнимни топишни чин дилдан истардим. Бу вазиятда турмуш ўртоғимга ҳам осон бўлмаган. Чунки ҳамма ҳам аёлнинг санъаткор эканлигини тўғри тушунмасди. Мендан яхши аёл чиқмаслиги ҳам аниқ эди. Биз келишган ҳолда ажрашганмиз. Аммо бу қароримдан умуман афсусланмаганман. Ўғлим туғилиши керак бўлган, биз оила қурганмиз. Агар у инсонда менга нисбатан ишонч бўлганида ажрашмаган бўлардик, — дейди хонанда Умида Мирҳамидова.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Умида Мирҳамидованинг “Оқ атиргуллар” қўшиғи ҳамон ўз мухлисларига эга, десак муболаға бўлмайди. Қўшиқ премераси 2000 йилда ўтказилган. Орадан шунча йил ўтган бўлишига қарамай, қўшиқ ҳамон мухлислар эътиборида.

    — Бу қўшиқни ижро этишни истамаганман, ҳатто ғояси икки йилгача шкафдаги керакциз қоғозлар сақланадиган қутичада ётган. Ўзим хушламай ижро этган қўшиқ кутилмаганда муваффатга эришди. Рости, уни тўйларда ижро этишга хижолат бўламан. Висол оқшомида айрилиқ ҳақида куйлаш бироз ноқулай. Аммо халқимизга бу қўшиқ ёқади ва уни бир неча бор қайта-қайта тинглашдан ҳам бош тортишмайди, — дейди хонанда Умида Мирҳамидова.

     Бу қўшиқ Умида Мирҳамидованинг хит таронасига айланади. 1994 йилда ижро этган "Эй нозанин", 2000 йилда ижро этган "Оқ атир гуллар" қўшиқлари ҳам хонанданинг хит тароналар поғонасидан жой олади. Ҳозирги кунгача хонанданинг бир нечта мусиқий тўпламлари мухлислар эътиборига ҳавола этилган. 1999 йилда эса Умида Мирҳамидова "Халқлар дўстлиги" санъат саройида "Меҳмоним бўлинг" деб номланган концерт дастурини ўз мухлисларига ҳавола этади.

    Умида Мирҳамидова бир неча фильмларда комик ролларни ижро этган, ҳатто қизиқчилар билан кўплаб саҳна кўринишларида ҳам иштирок этган. 

    Фото: Скрин

    — Актрисаликка даъвом йўқ, шунчаки табиатан ҳазил-мутойибага мойиллигим бор. Қариндошларим орасида сўзга чечан аёллар кўп, балки шу учун тиллим бурродир. Аммо ролларим ўзимга умуман ёқмайди, — дейди Умида Мирҳамидова.

    Хонанда турмуш ўртоғи билан ажрашгач оила қурмади. У ўғли Ҳамидуллони ёлғиз тарбиялашни истади. Ҳамидулло Сайфуллаев айни кунда ҳисобчилик соҳасида таҳсил олади. У онаси каби санъаткор эмас балки банк ходими бўлишни афзал кўрди.

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    — Ўғлимга отасининг ёнимизда эмаслигини билдирмаслик учун ҳар нарсага тайёрман. Ҳаётда унга отадек бўлолдим, керак пайтида моддий жиҳатдан қўллаб-қувватладим. Аммо она бўлиб ҳар доим ҳам ёнида бўлолмадим. Ўғлим ҳеч қачон “Отам нега биз билан эмас”, деган саволни бермади. Аксинча, ҳамиша мени тушунди, — дейди хонанда.

    Умида Мирҳамидовани кўпчилик Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист деб билади. Аммо у 31 йиллик меҳнати давомида бирорта мукофотни қўлга киритмаган. Хонанда бундан ўксинмаслиги, муҳими халқ орасида яшаётган қўшиқлари борлигини айтади.

    04.03.2023, 09:41   Изоҳ (0)   40934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Раъно Ярашева 62 ёшда: Акаси ўлдирмоқчи бўлган, турмушда омадсизликка учраган ва 39 йиллик ижодидан бахт топган актрисанинг муваффақият йўли 

    16.02.2023, 17:40

    Етимликда улғайган, бир кунда икки ўғлидан айрилган: Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 73 ёшда (фото)

    02.03.2023, 13:13

    “Раҳбар бўлишимни мендан кўра кўпроқ исташди” — Азим Муллахонов ижтимоий тармоқлардаги танқидларга ўз муносабатини билдирди

    03.03.2023, 17:59

    Instagram: Аварияга учраган актриса, Ғуломжон Ёқубовга тўн кийдирган вазир, фарзанд кутаётган Ҳулкар Абдуллаева 

    03.03.2023, 22:45

    “Энг катта гонорарни Райҳон берган”. Йигитали Мамажонов собиқ рафиқаси билан ижодий ҳамкорлик ва клиплар орқали танилганидан уялмаслиги ҳақида (видео)

    03.03.2023, 15:50

    Фарзанд дунёга келтириш фильмларда кўрсатиладигандек осон эмаслигини ўз тажрибасида англаган Голливуд юлдузлари

    03.03.2023, 13:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.