• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Жаноб ҳеч ким”, “Ҳай-ҳай қизалоқ” ва Асал Шодиева иштирокидаги бошқа муваффақиятли фильмлар (видео) 

    Ўзбек кино оламидаги бир-бирига ўхшамас роллари билан машҳур бўлган актриса Асал Шодиева 6 апрель куни 31 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан қуйида актриса иштирокидаги энг эсда қоларли фильмлар ҳақида маълумот берилади.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Актриса, хонанда Асал Шодиева 1992 йилнинг 6 апрель санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Асал санъатга кириб келган илк йилларида “Ўзбекистоним” номли таронани ижро этган. У Успенский номидаги мусиқага ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олган.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Кейинчалик Асал Шодиева актрисалик соҳасида ўзини синаб кўрди ва айнан шу йўналишда машҳурликка эришди. У кино оламидаги фаолияти давомида 30 га яқин фильмда суратга тушган.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    “Жаноб ҳеч ким”, “Учар қиз”,  “Уйланиш”, “Ҳай-ҳай қизалоқ”, “Мажнун”, “Пойга”, “Ваҳший”, “Қайсар ошиқлар” актриса ижодидаги муваффаққиятли фильмлар ҳисобланади. Актриса кинодаги фаолиятида танаффус эълон қилганидан кейин “Сохта”, “Учта сўз” каби тароналарини мухлисларига тақдим этди.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Асал Шодиева 2016 йилнинг 5 июнь санасида хонанда Шоҳруххон билан турмуш қурди. Жуфтликнинг тўйида ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари, жумладан Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, Улуғбек Раҳматуллаев, Асилбек Ниғматов, Ботир Қодиров, Жаҳонгир Позилжонов, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Шаҳзода ва ўзбек шоу-бизнесининг бошқа вакиллари иштирок этган.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Асал Шодиева турмуш қурганидан кейин кинофильмларда суратга тушишни камайтирди ва вақтини оилага сарфлади.  Ижодга қайтганидан кейин актриса турмуш ўртоғининг “Юрак”, “Гулим” тароналарига ишланган видеоклипларда суратга тушди. Ҳозирда фарзанд тарбияси билан машғул бўлган Асал Шодиева хонандаликдаги ижодини ҳам давом эттирмоқда. 

    2020 йилнинг 3 сентябрь санасида Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева илк марта ота-она бўлди. Улар биринчи фарзандига Муҳаммадюсуф деб исм қўйган. Орадан икки йил ўтиб актриса яна бир бор она бўлишини маълум қилди ва иккинчи фарзанди Бахтиёрни Туркияда дунёга келтирди.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Қуйида актриса иштирокидаги энг яхши фильмлар ҳақида маълумот берилади.

    “Уйланиш” фильми

    Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан 2009 йилда суратга олинган фильмда Асал Шодиева ҳамкасби Алишер Узоқов билан партнёр бўлган. Ушбу фильмда Асал Шодиева яхши кўрган инсонини севгиси учун курашишга ундайди ва синовдан ўтказади. Отасининг ҳайдовчисини ёқтириб қолган қиз турли хил синовлар билан бўлажак турмуш ўртоғини қай даражада уни яхши кўришини, мураккаб вазиятлардан қандай чиқиб кета олишини билиб олади. Кинокартинада Шоҳида Узоқова, Матёқуб Матчонов, Хосият Ҳусанова, хонанда Фарруҳ Комилов ва бошқа актёрлар рол ижро этган. Томошабинлар ушбу фильмни ҳалигача севиб томоша қилади.

    “Учар қиз”

    Актриса иштирокидаги кейинг муваффаққиятли фильм — “Учар қиз” кинокартинаси ҳисобланади. Асал Шодиева бу фильмда Адиз Ражабов билан партнёрликда рол ижро этган. Ўзга сайёралик қиз оддий қишлоққа келиб, бир оиланинг ҳаётини ўзгартириб юборади. Ҳар қандай дардни даволай олиши билан танилган “шаҳарлик қиз” қишлоқдаги кўплаб инсонлар ҳурматини қозонади. Бироқ биргина инсоннинг туҳмати билан барчаси ўзгариб кетади. Фильмнинг охирида ўзга сайёралик қиз ўз маконига учиб кетиб, яна қайтиб келади ва Адиз Ражабов уни ёқтириб қолади. Ушбу фильмда Саида Раметова, Жумадулла Раметов ва бошқа актёрлар иштирок этган. Фильм режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан 2014 йилда суратга олинган.  

    “Севги фариштаси” 

    “Севги фариштаси” фильми ҳам Асал Шодиеванинг ижодида алоҳида ўрин тутган лойиҳалардан бири. Кинокартинада Дилниёз Ғаффоров яхши кўрган инсонининг қалбини забт этиш учун ҳаракат қилади. Бу борада унга дўсти ёрдам беради. Кутилмаганда унинг дўсти автоҳалокат сабаб вафот этади, бироқ шундан кейин ҳам у руҳ қиёфасида яқин дўстига ёрдам беришда давом этади. Дилниёз Ғаффоров яхши кўрган инсонига, яъни Асал Шодиевага унинг қалбини забт этишида яқин дўсти руҳ қиёфасида ёрдам берганини айтади. Қиз бунга ишонмайди ва йигитдан хафа бўлади, бироқ кинокартинанинг якунида у Дилниёзнинг алдамаганини тушуниб етади. Фильмда Алишер Узоқов, Асал Шодиева, Дилниёз Ғаффоров, Адиз Ражабов ва бошқа актёрлар иштирок этган.

    “Ҳай-ҳай қизалоқ”

    “Ҳай-ҳай” қизалоқ фильмидаги рол Асал Шодиеванинг бошқа образларидан тубдан фарқ қилади. Актриса бу фильмда эрка, ҳаётда ҳеч кимнинг гапи билан иш тутмайдиган, ўзидаги ҳеч нарсани яхши томонга ўзгартиришни истамайдиган образни гавдалантирган. Биргина қилинган хато иш туфайли бобоси билан қишлоққа жўнаб кетган қиз сохта севги туфайли ҳаётидаги кўп нарсани яхши томонга ўзгартиради ва бир қанча синовларни бошдан кечиради. Фильм якунида у сохта севгисини йўқотиб, ҳақиқийсини, ёмон инсонлардан воз кечиб яхшиларини топади. Бу фильм ҳаётдаги ҳар бир қилинган танловни яна бир қайта ўйлаб кўришга чорлайди. Кинокартинада хонанда Муниса Ризаева, Убайдулло Омон, Умид Искандаров ва бошқа актёрлар рол ижро этган. Актрисанинг бу лойиҳадаги ижроси салбий бўлса-да, томошабинлар унинг иштирокидаги бу фильмни ҳам яхши кутиб олган.

    “Жаноб ҳеч ким”

    2009 йилда суратга олинган “Жаноб ҳеч ким” фильмида актриса Асал Шодиева яна Алишер Узоқов билан партнёр бўлди. Томошабинлар эътирофига сазовор бўлган фильмда у кутилмаганда ҳаётига кириб қолган инсон аслида уни алдаганини билади. Барчаси кеч бўлишига бир баҳя қолганда, яна воқеалар бошқа томонга ўзгариб кетади. У танлаган инсон ҳаётнинг кўплаб қийинчиликларини бошдан кечирган, онасиз вояга етган инсон бўлади. Кинокартина якунида жуфтлик бахтли ҳаёт сари қадам ташлайди. Лойиҳада Ирода Носирова, Алишер Узоқов, Мадина Мумтоз, Гулчеҳра Эшонқулова ва бошқа машҳур актёрлар иштирок этган.

    “Пойга” 

    Асал Шодиева “Пойга” фильмида оддий оилада вояга етган, олийгоҳда таҳсил олаётган қиз ролини ижро этган. Актрисанинг бу лойиҳадаги партнёри — Йигитали Мамажонов. Фильмда қиз отаси қидираётган қоидабузарни ёқтириб қолади, бироқ йигит аслида ким эканлигини ҳаммадан сир тутади, бунга эса ота-онасининг ўлимига сабабчи бўлган жиноятчининг қилган иши, қасос олиш нияти асос бўлади. Фильмда Матёқуб Матчонов, марҳум актёр Абдурайим Абдуваҳобов, Йигитали Мамажонов ва бошқа актёрлар иштирок этган.

    “Мажнун”

    “Мажнун” фильмидаги журналист қиз роли ҳам актрисанинг қай даражада маҳоратли эканини мухлисларга кўрсатиб берди. У фильмда кўп йиллар олдин ҳеч бир маълумотсиз йўқолган машҳур футболчини излаб топади ва у ҳақда лойиҳа қилишга қарор қилади. Кейинчалик қиз рафиқасининг вафоти туфайли мажнунсифат аҳволга келган йигитни яхши кўриб қолади ва кўплаб синовларни бошдан кечиради. Ҳаётига ҳеч кимни киритишни истамаган йигит қизни ранжитади. Тақдирга тан бериб, ўз уйига қайтиб кетган қизнинг ҳаёти кутилмаганда бошқа томонга ўзгариб кетади. Бу кинокартинада Улуғбек Қодиров, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Раъно Шодиева, Матёқуб Матчонов ҳам ўз образларини маҳорат билан гавдалантирган.

    07.04.2023, 17:15   Изоҳ (0)   18866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Аёл” сериали юлдузи кинога қайтмоқда, Чағатай Улусой янги лойиҳада суратга тушмоқда. Турк киноси янгиликлари

    07.04.2023, 15:48

    Илгари фильмда одатий ҳол бўлган, лекин ҳозир томошабинни асабийлаштирадиган ҳолатлар 

    06.04.2023, 09:06

    “Кариб денгизи қароқчилари” фильми қандай суратга олинганини акс эттирувчи 8 та қизиқарли ва кулгили сурат

    05.04.2023, 20:45

    DreamWorks компанияси “Шрек-5” мултфильми устида иш бошлади

    05.04.2023, 18:54

    Соч турмаги, кўйлак ва макияж: Фильмлар туфайли одамлар орасида жуда машҳур бўлган нарсалар (фото)

    04.04.2023, 12:30

    “Оиламиздаги фожиа бизни яқинлаштирди”. 48 ёшли Голливуд актёри Бредли Купер ҳалигача онаси билан бирга яшаши ҳақида

    03.04.2023, 19:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.