• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Китоб

    Совет фильмларида аниқ кўриниб турган бўлса-да, кўпчилик пайқамаган хатоликлар (фото)

    Тарихда ўчмас из қолдирган севимли совет фильмларини қайта-қайта кўрганда зийрак томошабинлар илгари ҳеч ким пайқамаган турли хатоликларни аниқлайди. Бундай фильмлардаги хатоларга ҳар кимнинг муносабати ҳар хил. Баъзилар дарҳол режиссёрларни эътиборсизликда айблай бошласа, бошқалар буни севимли фильмини қайта кўриш учун яна бир сабаб деб тушунади.

    “Ишдаги ишқ”

    Фото: AdMe

    Верочка ва Людмила Прокофевна замонавий аёл қандай бўлиши кераклиги ҳақида суҳбатни давом эттириш учун офисдан мажлислар залига ўтиши биланоқ, Верочканинг тирноқларидаги лак ёрқин қизилдан тилла рангга ўзгаради.

    Шунга ўхшаш ҳодиса Самохваловнинг галстуги билан ҳам содир бўлади: аввалига Самохвалов Калугина билан танишиш учун унинг хонасига кириб келганида галстук кўк ва олов ранг тусда бўлади.

    Кейин у дўстлари Новосельцев ва Рижова билан танаффусга чиқади, у ерда қаҳрамоннинг галстуги олов ранг ва кумуш рангга ўзгаради. Самохвалов раҳбарнинг кабинетига қайтиб кирганида, аксессуар аввалги рангига қайтади.

    Фото: AdMe

    Фильмнинг финал қисмида Калугина ва Новосельцев жанжаллашиб қолади. Новосельцев раҳбарни ҳақоратлагани учун ғазабланган Калугина унинг юзига бир стакан сув сепиб юборади. Хона деворларига ҳам сув сачрайди.

    Бир неча сониядан сўнг қаҳрамонлар офис атрофида бир-бирини қувганда, деворда кичик томчилар кўринади. Яна бир дақиқадан кейин деворда аввалгидан катта доғлар “пайдо бўлиб қолади”.

    Фото: AdMe

    Новосельцев Самохвалов олдидаги қарзини тўлаганидан кейин кўзойнагини ечади.

    Фото: AdMe

    Бироқ бир зум ўтгач, худди шу кўзойнаклар яна тақилган ҳолатдаги кадр пайдо бўлади. Кейинги кадрда эса Новосельцев кўзойнаги яна унинг қўлида пайдо бўлади.

    “Яна ўша Мюнхаузен”

    Пастор бир ойнадан иккинчисига ўтганда, экранда электр розеткаси кўриниб қолган. Фильмдаги воқеалар эса XVIII асрда содир бўлади.

    Фото: AdMe

    Мюнхаузен ойга учиб кетмоқчи бўлган сўнгги саҳналардан бирида барон бир сония ўз ҳакамларига қараб, уларга яқинлашади. Аммо бир секунддан сўнг экран ракурси ўзгарганда стол устидаги таомлар ҳам ўзгариб қолади.

    Фото: AdMe

    Кўриб турганингиздек, арча остида турган хизматкор ҳам ғойиб бўлади.

    Фото: AdMe

    Барон қаср ичига югуриб кираётган пайтда эса фонда бошдан оёқ замонавий кийимдаги саҳна ишчиларини кўришингиз мумкин.

    Фото: AdMe

    “Карнавал”

    Фото: AdMe

    Аввалига сўлиб қолган лолалар бир лаҳзадан сўнг Нинанинг қўлларида сеҳрли тарзда “тирилади”.

    “Бриллиант қўл”

    Фото: AdMe

    Геша Козодоев омадсизлик ороли ҳақида қўшиқ куйлаётган вақтда, унинг сочи жингалак бўлади. Кадр ўзгарганда эса сочлари текис ва таралган ҳолатда қўшиқ айтаётгани тасвирланади.

    Фото: AdMe

    Семён Горбунковни жиноятчилар таъқиб қилганда унинг кийимлари дастлаб тиззаларигача доғ бўлади лекин у хонага югуриб кирганида, катта доғлар фақат кўйлагида борлигини кўриш мумкин.

    Фото: AdMe

    Ушбу кадрда Лёликнинг мўйлови бир томондан деярли кўчиб кетган бўлади, бироқ орадан бир оз ўтиб, панжара ортига тушиб қолганида, актёр мўйловининг ўнг томони яна ўрнига ёпиштирилган ҳолатда намоён бўлади.

    “Москва кўз ёшларга ишонмайди”

    Фото: AdMe

    Катерина билан учрашувининг бошида Володянинг бармоғидаги никоҳ узуги унинг ўнг қўлининг номсиз бармоғида бўлади, бу унинг уйланган эканини англатади. Аммо квартирада узук тўсатдан ўрта бармоққа тақилади. Қизиғи, Вера унинг оиласи борлигини билади, шу сабаб узук ўрнини алмаштиришга ҳожат йўқ эди.

    Фото: AdMe

    Озиқ-овқат дўконида Катерина аравасини консерва банкалари билан тўлдиради. У ердан чиқишда эса Вера Алентованинг қаҳрамони пиёз ва мевалар солинган ипли халта, қўлида кичик пакет ва кўпи билан ичига учта банка сиғадиган сумкани ушлаб туради.

    Фото: AdMe

    Аслида, дўкондан харид қилган банкалар жуда оғир бўлиши керак, аммо актриса худди енгил нарсаларни кўтариб юргандек баланд пошнада енгил ҳаракатлар билан қадам ташлайди.

    “Ы операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари”

    Шурик ва Лида имтиҳондан кейин унинг уйига қайтиб келишганда, Лида вентиляторни ёқиш учун девордаги ипга қўлини узатади.

    Фото: AdMe

    Бироқ бир сониядан сўнг яқиндан олинган кадрда қизнинг билагузуги яққол кўриниб турган қўли кўрсатилади. Аввалги кадрга кўра, билагузук чап қўлда эди.

    Фото: AdMe

    “Аёз бобо”

    Бу кинодаги хатолик эса суратга олиш гуруҳининг айби билан содир бўлган. Марфуша Аёз бобони кутаётган саҳнада олма ейиши керак эди. Аммо улар олмаларни меҳмонхонада унутиб қолдиради ва бир дона мева учун ортга қайтмасликка қарор қилинади.

    Фото: AdMe

    Натижада бечора Инна Чурикова олма ўрнига пиёзни иштаҳа билан ейди ва кетидан сут ичади.

    Фото: AdMe
    09.11.2024, 18:00   Изоҳ (0)   65257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #совет фильмлари#Ишдаги ишқ#бриллиант қўл#Шурик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янги йил кайфиятини улашувчи кино. Байрам кунлари томоша қилиш учун энг яхши фильмлар ўнталиги

    31.12.2020, 08:31

    Йил ҳисоботи: 2022 йилнинг энг кассабоп фильмлари

    23.12.2022, 10:55

    Маколей Калкин ва Барбара Брильска: Янги йилда ҳамма севиб томоша қиладиган фильмлар қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    31.12.2022, 16:48

    Ерга сочилган 6 тонна апельсин: «Чебурашка» фильми қандай суратга олинган?

    13.01.2023, 20:47

    “Кавказ асираси”, “Бриллиант қўл”, “Гугуртга кетиб”:  Леонид Гайдайнинг қайта-қайта томоша қилсак-да, зериктирмайдиган классик фильмлари

    01.02.2023, 21:43

    АҚШнинг “кўринмас” кучи: Америка сирларини ошкор этган асар ҳақида

    12.10.2023, 20:40

    “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалининг халқаро ва миллий ОАВда ёритилиши

    12.10.2023, 20:04

    Чингачгук 84 ёшда: Энг машҳур “совет ҳиндуси” Гойко Митичнинг тақдири қандай кечган?  

    15.01.2024, 15:50

    “У ўлишни хоҳларди, унга интиларди, у ҳақда орзу қиларди”. Тақдири фожиали якунланган совет киносининг машҳур актёрлари

    10.02.2024, 16:40

    “Зита ва Гита” фильми қандай суратга олинган: суратга олиш майдончасидан кадрлар ва фильм ҳақидаги 13 та қизиқарли факт

    02.03.2024, 11:50

    Севимли эртакларимиздан бошқа ролларда таниб олиш қийин бўлган совет актёр ва актрисалари

    07.08.2024, 13:29

    Йиллар ўтса ҳам Ҳиндистоннинг энг талабгир актёри бўлиб қолган Амитабҳ Баччан ҳозирда нималар билан банд?

    22.10.2024, 11:30

    СССР кинопрокатининг мутлақ етакчиси “Есения” фильмининг бош қаҳрамони  50 йилдан сўнг қандай кўринишда? 

    06.11.2024, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.