• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Чингачгук 84 ёшда: Энг машҳур “совет ҳиндуси” Гойко Митичнинг тақдири қандай кечган?

    Барча совет болаларининг ҳиндулар ҳақидаги ўйинлари шу актёр билан боғлиқ. У образни шу қадар маромига етказиб ўйнаганки, ҳатто ҳиндулар ҳам уни “бизники” деб ҳисоблаган.

    “Чингачгук — катта илон” фильмидан лавҳа
    Фото: 24smi.org

    Гойко Митич 2024 йилда 84 ёшга киради. Машҳур югославиялик актёр “Чингачгук — катта илон”, “Оқ бўрилар”, “Лочиннинг изи” ва бошқа кўплаб фильмларидаги образлари билан миллионлаб телетомошабинларнинг қалбидан жой олган.

    Гойко Митич 1940 йил Югославияда деҳқон оиласида туғилган. Уруш бошланганида отаси партизанлар сафида урушга кетган. Унинг тарбияси билан онаси, бува ва бувиси шуғулланган. Гойко болалигидан кучли ва чидамли эди. У ёшликдан енгил атлетика, эшкак эшиш ва футбол билан борини бериб шуғулланган. Ҳаттоки эшкак эшиш бўйича ўсмирлар терма жамоаси аъзоси ҳам бўлган. У мураббий бўлишни орзу қилгани учун кинода фаолият юритиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Шунинг учун Белграддаги жисмоний тарбия институтига ўқишга киради.

    Фото: 24smi.org

    60 йилларда молиявий қийинчиликлар Гойко Митични каскадёр сифатида кинога олиб боради. Ажойиб жисмоний ҳолатдаги ва харизматик йигитни тезда режиссёрлар пайқайди. Аввалига у апачилар доҳийси Виннету ҳақидаги фильмларда эпизодик ролларга, кейин эса бош ролларга ҳам таклиф қилина бошланди.

    “Катта айиқнинг ўғиллари” фильмидан лавҳа
    Фото: Liveinternet.ru

    Бўлажак актёрга “Калхатлар ичида” фильмидаги шошонлар етакчиси образи машҳурлик олиб келган. 1966 йилда эса “Катта айиқнинг ўғиллар” фильмида бош ролни ижро этди.

    Ўша пайтлардан Гойко доимий яшаш учун Германия Демократик Республикасига кўчиб келади.  Ўсмир йигит Чингачгук роли учун камондан ўқ отиш ва от устида юришни ўрганган. Актёр бутун иттифоқ бўйича шон-шуҳратга 1966 йилда бутун СССР учун прокати сотиб олинган “Чингачгук — катта илон” фильмидан кейин эришади.

    “Чингачгук — катта илон” фильмидан лавҳа
    Фото: Liveinternet.ru

    Бақувват, келишган ҳиндуга барча қизлар ошиқ бўлди, ўғил болалар ундан ўрнак олди. У спорт билан шуғулланиш учун ажойиб туртки бўлди. Биринчи муваффақиятли фильмдан кейин, бутун дунё кинотеатрларида намойиш этилган ҳиндулар ҳақидаги фильмларда кўплаб ролларни ижро этди.

    Гойко суратга тушган фильмларнинг бир нечтаси СССР ҳудудида ҳам суратга олинган. Қримда “Текумзе”, Мўғулистонда “Оқ пат доҳийси”,  Самарқандда “Ульзана” ва “Апачи” фильмлари тасвирга олинган.

    “Чингачгук — катта илон” фильмидан лавҳа
    Фото: Liveinternet.ru

    Ҳатто актёрнинг маҳоратини асл ҳиндулар ҳам юқори баҳолаган. Улар қандай қилиб бошқа ирқ вакилини бунчалик табиий ўйнаганига ҳайрон қолган. Совет журналларида Митичнинг машқлар мажмуаси нашр қилинган. Шуниси диққатга сазоворки, картинани АҚШда умуман билишмаган. Фильм прокати Америкада намойиш этиш учун сотиб олинмаган. Лекин фильмнинг бир нечта ноқонуний нусхалари ҳиндулар яшайдиган резервациягача етиб бориб, уларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ва оммавий қўзғолонларга сабаб бўлган.

    Wоunded Knee резервациясида қўзғолон кўтарган ҳиндулар. 1973 йил, февраль
    Фото: Liveinternet.ru

    Омманинг жасур ҳиндуларга бўлган қизиқиши сусайгач, Гойко Митич ўзини бошқа ролларда синаб кўра бошлади. У Германия Федератив Республикасига кўчиб ўтади ва немис томошабинлари орасида машҳур бўлган телесериалларда роль ўйнай бошлайди. Шунингдек, актёр театр саҳнасини ҳам забт этади. Театрларда Спартак, Робин Гуд ва яна турли қаҳрамонларни гавдалантиради. “Мария Тюдор” ва “Икки хўжайиннинг хизматкори” пъесаларининг экранга мослаштиришда иштирок этади. Бундан ташқари бир нечта оилавий ва болалар фильмларида ҳам роль ўйнашга муваффақ бўлган.

    Гойко Митич ва Рената Блуме
    Фото: Liveinternet.ru

    Актёрнинг шахсий ҳаёти доимо муҳокама марказида бўлиб келган. Унга тариф беришларича, суратга олиш майдончасидаги деярли ҳар бир шериги билан ишқий муносабатда бўлган. Митичнинг ўзи бу миш-мишларга изоҳ бермаган. Актёр гўзал немис актрисаси Рената Блуме, польшалик кино юлдузи Барбара Брильска ва ҳатто, миш-мишларга кўра, ГДР раҳбарининг рафиқаси Маргот Хонеккер билан ишқий муносабатда бўлган.

    Лекин унга меросхўрни италиялик унчалик ҳам таниқли бўлмаган актриса Рамона туғиб берди. 1992 йилда туғилган қизчага Натали деб исм беришди. Митич қизининг ҳаётида фаол иштирок этади, лекин унинг онасига уйланмайди. Актёр шахсий ҳаёти ҳақида сўрашганда, ёлғиз эмаслигини айтган, лекин маҳбубасининг кимлигини ошкор қилмаган.

    Фото: Liveinternet.ru

    Ҳозирги пайтда Гойко Митич кексайганига қарамай, жисмоний ҳолатини яхши сақлашга ҳаракат қилмоқда. У кинодан кетган ва бор эътиборини театрга қаратган.

    15.01.2024, 15:50   Изоҳ (0)   39109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари” ва бошқалар: севимли фильмларнинг кўпчилик кўрмаган ремейклари  

    05.01.2024, 09:55

    “Менинг қаттиққўл энагам” фильми қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда?

    09.01.2024, 13:50

    12 ёшидан заводда ишлаган, кейинчалик Сталинградда жанг қилган: “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи” фильмида жин ролини ўйнаган актёр ҳақида

    12.01.2024, 13:50

    Ўзи иштирок этган фильмни томоша қилишни истамайдиган Голливуд юлдузлари  

    12.01.2024, 16:20

    “Қалб”, “Коко сири” ва ўлим ҳақида ҳикоя қилиб, ҳаётни севишга ундайдиган бошқа мультфильмлар (видео)

    11.01.2024, 14:40

    “Гарри Поттер” нинг бадавлат актёрлари: Франшизадаги образи учун энг кўп гонорар кимга тўланган?

    08.01.2024, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.