• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Зита ва Гита” фильми қандай суратга олинган: суратга олиш майдончасидан кадрлар ва фильм ҳақидаги 13 та қизиқарли факт

    Икки эгизак қиз ҳақидаги “Зита ва Гита” фильми энг машҳур ҳинд фильмларидан бири десак, ёлғон бўлмайди. Қуйида мазкур фильм қандай суратга олингани ва унда юз берган қизиқарли воқеалар ҳақида маълумот берамиз.

    1. Бир неча йил режиссёр ёрдамчиси сифатида ишлаган Рамеш Сиппи 1971 йилга келибгина ўзининг биринчи мустақил фильми “Андоз”ни суратга олади, фильм катта муваффақият қозонади.

    Шу билан тўхтаб қолишни истамаган Рамеш дарҳол янги фильми учун ғоя излашга киришади. “Рам ва Шиам” фильми туфайли унда эгизак опа-сингиллар ҳақида фильм суратга олиш ғояси пайдо бўлади. Эгизак ака-укалар ҳақидаги ғояни у дарҳол рад этади, акс ҳолда у тўртинчи фильм бўлар эди. Лекин ҳинд кинематографиясида эгизак опа-сингиллар ҳақида фильм бўлмаганди.

    Қизиғи шундаки, режиссёр Прамод Чакраборти 1967 йилда чиққан ва эгизак ака-укалар ҳақида ҳикоя қиладиган “Рам ва Шиам” фильмидан илҳомланиб, эгизак опа-сингиллар ҳақида фильм суратга олишни режалаштиради. Лекин Рамеш Сиппи аллақачон ушбу ғоя устида ишлаётганини билиб, уни кўчирмакашликда айблашмасликлари учун бундай фильм суратга олишни истамайди.

    “Рам ва Шиам”
    Фото: Bollywoodtime

    Шунга қарамай, кейинчалик Прамод Чакраборт “Қасоскор” фильмини суратга олади ва у ҳам катта муваффақият қозонади.

    2. Эгизак опа ролини ижро этиш учун Рамеш Сиппи ўзининг ҳит бўлган “Андоз” фильмида суратга тушган актриса Ҳема Малинини таклиф қилади. Ҳема Малинининг айтишича, у “Рам ва Шиам” фильмини жуда яхши кўрган, аммо ҳеч қачон ўзи ҳам характери турлича бўлган опа-сингил ролларини ўйнайман деб ўйламаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ Малини режиссёр рўйхатидаги биринчи актриса эмасди. Бошида у эгизаклар роли учун машҳур актриса Нутанни таклиф қилишни ният қилган, лекин продюсерлар бу фикрга қарши чиқади, чунки актриса бу роль учун қариб қолганди — Нутан ўша пайтда 36 ёшда бўлиб, Зита ва Гита эса ёш қизлар эди.

    Нутан
    Фото: Bollywoodtime

    Шундан сўнг ушбу роль учун актриса Мумтозни таклиф қилишади — актриса “Рам ва Шиам”да суратга тушганди. Аммо Мумтоз жуда юқори гонорар сўраганлиги сабаб продюсерлар ўзлари уни хизматидан воз кечишга қарор қилади.

    Мумтоз
    Фото: Bollywoodtime

    Шундан сўнггина бу ролни Ҳема Малинига таклиф қилишади ва актриса бу ролни қабул қилади.

    3. Зита ва Гитанинг йигитлари ролига актёр топиш борасида баъзи қийинчиликлар юзага келади.

    Бир эркак роли учун машҳур ҳиндистонлик актёр Ражеш Кҳаннани чақиришади. Ражеш ролни қабул қилади, лекин шарт қўяди: фильм барибир эгизак ака-укалар ҳақида бўлиши ва бу ролларни у ижро этиши керак. Лекин режиссёр фильм опа-сингиллар ҳақида бўлиши кераклигини таъкидлаб туриб олади. Шу сабабли Кҳаннани рад этишга тўғри келади.

    Оқибатда Гита севгилиси (Рави) ролига ҳиндистонлик актёр Санжив Кумар олинади. Муаммо шундаки, актёр роли учун катта гонорар сўрайди. Аммо бошқа номзодлар қолмаганлиги сабабли Рави роли учун айнан Санживни олишга тўғри келади.

    4. Сценарий устида муаммолар давом этади, чунки икки ёш сценарий муаллифлари бирор тўхтамга келолмай қолишади. Баъзи тортишувлар ҳатто муштлашувгача боради.

    5. Ҳема Малини ва Санжив Кумар “Зита ва Гита” суратга олинишидан олдин ҳам таниш эди. Бундан ташқари, Санжив бир неча бор актрисани қўлини сўраган. Бироқ бу муносабатлар тўйгача етиб бормаган.

    Аммо Рака ролини ижро этган актёр Дҳармендра билан (Зитанинг севгилиси) Ҳема таниш эмасди. Аммо суратга олиш жараёнида Ҳема Малини Дҳармендранинг унга бўлган нозик ҳис-туйғуларини ҳис қилади, аммо унга жавоб қайтаришга шошилмайди. Ҳақиқатдан ҳам актриса унга ҳиссиётини билдиришдан қўрқарди, чунки Санживнинг бу гапларни билишини хоҳламасди.

    6. Ҳема Малини ва Санжив Кумар роликли конкида учишни билмасди, шунинг учун улар жуда кўп йиқилса-да, суратга олиш майдончасида конки учишни ўрганишларига тўғри келади.

    7. Баъзи фильм саҳналари сценарийда ёзилмаган. Ҳаммаси режиссёрнинг ғоясига кўра суратга олиш жараёнида пайдо бўлган. Масалан, Гитанинг шифтга ўрнатилган парракка чиқиб олиш саҳнаси шу тарзда ўйлаб топилган.

    Дастлаб ушбу ғоя актрисага ёқмайди, шунинг учун у режиссёр Рамеш Сиппидан буни ўзи кўрсатиб беришини сўрайди. Сиппи ростдан ҳам парракка чиқади. Шундан кейингина Ҳема Малини вентиляторга чиқишга рози бўлади.

    8. Ҳема Малини ролларини адаштириб юбормаслиги учун бир куни фақат Зитанинг, бошқа куни эса фақат Гитанинг саҳналари суратга олинади.

    Лекин Ҳеманинг айтишича, қаҳрамонларни чалкаштириб юбориш деярли имконсиз эди. Унга грим қилиниши ва костюм кийдирилиши билан дарҳол қайси персонажни ўйнаётганини ҳис қиларди. Бундан ташқари, актрисанинг тан олишича, грим ва кийим алмаштиргач, ҳатто унинг юриши ҳам автоматик тарзда ўзгариб қоларди.

    9. Агар Ҳиндистон-Покистон уруши бўлмаганида “Зита ва Гита” фильми 1971 йилда чиқиши керак эди. Ушбу можаро сабаб фильмни суратга олиш жараёни бир йилдан кўпроқ вақтга тўхтатиб қўйилади.

    10. Ҳема Малинига турлича характердаги опа-сингилларни ўйнаш қийин бўлмаган, чунки у ҳар бирининг характерига эга эди.

    11. “Зита ва Гита” фильми кенг омма орасида машҳурликка эришгач, 1972 йилнинг энг кассабоп фильмига айланади. Шундан сўнг режиссёр Рамеш Сиппи янги “Қасос ва қонун” фильмини суратга олишни режалаштиради ҳамда “Зита ва Гита”даги танилган актёрларни асосий ролларга таклиф қилишга қарор қилади, хусусан Ҳема Малини, Санжив Кумар ва Дҳармендра мазкур фильмда ҳам роль ўйнайди.

    Айнан “Қасос ва қонун” фильмининг суратга олиш жараёнида Ҳема Малини Дҳармендра билан романтик муносабатларга киришади. Аммо Ҳема Малининг отаси бу никоҳга қарши эди, чунки Дҳармендра уйланган ва икки фарзандини тарбиялаётганди. Шунинг учун жуфтлик актрисанинг отаси вафот этганидан кейин ва актёр ажрашгандан сўнггина турмуш қуради.

    Бу никоҳдан уларнинг икки фарзанди дунёга келади. Кейинчалик актриса “Hema Маlini Creations” номли продюсерлик компаниясига асос солади.

    12. Кўпчилик учун ҳинд фильмлари қўшиқлар билан чамбарчас боғлиқ. “Зита ва Гита” ҳам бундан мустасно эмас. Одатда актёр ва актрисалар фильмдаги қўшиқларни ўзлари ижро этмайди. Бунинг учун профессионал қўшиқчилар жалб этилади.

    Кинода актёрлар ўрнига қўшиқ айтадиган хонандалар унчалик кўп эмас. Лата Мангешкар ёлғиз ўзи Болливоод фильмлари учун 25 мингдан ортиқ қўшиқ куйлагани учун ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Шунинг учун ҳам ҳинд фильмларида қўшиқ ижро этилаётганда овозлар бир хил туюлиши мумкин.

    13. СССРда “Зита ва Гита” фильми ҳам жуда машҳур бўлган. Аммо Совет прокатига фильм бир оз қисқартирилган ҳолда етиб келган — тахминан 13 та саҳна кесиб ташланган.

    02.03.2024, 11:50   Изоҳ (0)   113073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#«Зита ва Гита»#кастинг#съёмка

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шумтака Карлсон, итоаткор Настенька, фирибгар тулки: болаларга ёмон ўрнак бўладиган машҳур эртак қаҳрамонлари

    28.02.2024, 15:50

    Алия Бҳатт барча даврларнинг энг буюк актрисалари — Нутан ва Кажолни ортда қолдириши мумкин

    29.02.2024, 16:40

    Актрисалар ҳаётини ҳақиқий даҳшатга айлантирган санъат асари даражасидаги ажойиб либослар (фото)

    01.03.2024, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.