• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Онамнинг ўлимидан сўнг турмуш ўртоғим қамалиб қолган”. Тақдир зарбаларини мардонавор енга олган Вазира Юнусова 60 ёшда (фото)

    Вазира Юнусова профессионал актриса бўлса-да, жуда кеч машҳурликка эришган. Чунки турмуш ўртоғи фаолиятига жиддий қаршилик қилган. Ҳаётда кўплаб молиявий қийинчиликларга учраган ва 40 ёшдан кейин машҳурлик завқини ҳис қилган актриса Вазира Юнусованинг ҳаётига назар ташлаймиз.

    “Милиционер олиб қўймасин деб курашардим”

    Театр ва кино актрисаси Вазира Юнусова 1964 йилнинг 21 октябрь куни Фарғонанинг Яйпан қишлоғида дунёга келган. Актриса болалик йиллари ҳақида қуйидагича хотирлайди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Отам раҳматли Яйпаннинг машҳур ошпазларидан бири бўлган. У умрининг сўнгига қадар чойхонада ош дамлади. Оилада саккиз фарзанд эдик. Турган гапки, катта оила рўзғорини тебратиш осон кечмаган. Биз яшайдиган жой қишлоқ ва шаҳарнинг ўртасида бўлгани учун болаликдан савдо қилишни ўрганганмиз. Чунки ўн жоннинг кундалик овқатига ҳам анча-мунча маблағ керак эди. Шу боис навбати билан бозорга чиқиб, қишлоқдан келтирилган сабзавотларни сотардик. Қонуний жой олиб сотмаганимиз учун милиционерлар нарсаларимизни олиб қўярди. Тўғри, ноқонуний савдо қилганмиз, аммо ўша пайтда мажбур эдик. Ёшгина қиз бўлсам ҳам молимни бериб қўймаслик учун тиш-тирноғим билан курашардим. Чунки уларни олиб қўйишса, ота-онам саккиз жоннинг қорнини тўйдиришга қийналишини билардим. Мактабни битирадиган йилим икки акам ҳарбий хизматга кетди опаларимнинг бўйи етгани учун савдо қилиш фақат менинг зиммамда қолди, дейди актриса Вазира Юнусова.

    “Ота-онам ўқишга киришимга ишонишмаган”

    Актриса нега санъаткор бўлишни истагани ва ота-онасининг бунга муносабати ҳақида ҳам гапирди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Оиламизда санъаткорлар бўлмагани учун ҳам жиддий қаршиликлар бўлган. Аммо ота-онам соҳага ўта негатив фикр билдирган инсонлар эмас. Онамнинг ўзи санъат институтига етиб келган, аммо ўқишга киролишимга ишонишмаган. “Ўқишга киролмаса, кўнгли совийди”, деб ўйлаган экан. Аммо омадим келиб, институтга ўқишга кирдим.

    Бозорда ишлаб ҳам ота-онамнинг юзини ерга қаратмаганим учун улар менга ишонарди. Чунки ўзига пишиқ, қиламан деган ишнинг уддасидан чиқадиган қиз эдим, дейди актриса Вазира Юнусова.

    “Актрисаликка эмас, гримёрликка ишга олишган”

    Актриса театрда гримёр бўлиб ишлагани, ижодкорлар ётоқхонасида турган кезларини хотирлади.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Менинг таниш-билишим бўлмаган. Шу кунгача нимагаки эришган бўлсам, ҳаммасининг ортида меҳнат ва сабр бор. Ўзбек миллий академик театрига ҳам келиб, иш сўраганман. Театрда бирдан актёр штатига олинмайди. Устозлар аввал “саҳна чангини юцин”, деб либос, грим ёки саҳна ишчиси сифатида ишга олишарди. Мен ҳам тўрт йил давомида гримёр ёрдамчиси бўлиб ишлаганман. Саҳна ортида устоз санъаткорларни кўриб, “Мен ҳам шу саҳнада катта ролларни ўйнармиканман”, деб орзу қилардим.

    Оила қурадиган бўлдим, турмуш ўртоғим ўша пайтда ички ишлар соҳасида ишларди. Ижодкорлар ётоқхонасига жойлашдик, икки фарзандим торгина хонада катта бўлишди, дейди актриса Вазира Юнусова.

    “Турмуш ўртоғим санъатдан кетасан, дерди”

    Актриса ижод қилиш учун турмуш ўртоғини қандай кўндиргани ва ишга бориб келиш учун нималар қилгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Аёл кишига қийин, айниқса, у ижодкор бўлса, икки ҳисса оғирроқ. Турмуш ўртоғим ниҳоятда жиддий инсон. Турмуш осон кечмайди, “санъатдан кетасан”, деган гаплар ҳам бўлган. Ҳамиша вазиятни юмшатиб, санъатда қолишим, ҳеч бўлмаса театрда ишлашимга рухсат бериши учун кўндирардим. Хўжайиним ҳар куни ишдан кеч, тунги 1-2 да қайтарди. Ёғингарчилик пайтида шимининг почаси лой бўларди. Уни ювиб, эрталаб еттигача яна қуритиб қўйишим керак эди. Ювилган шимга қайта-қайта дазмол босиб аранг қуритардим. Ундан кейин умумий ошхонага чиқиб, овқат қилардим. Чунки овқат ёки уй-юмушларидан камчилик топса, ишлашимга рухсат бермай қўйишидан қўрқардим, дейди актриса Вазира Юнусова.

    “Онам ўлиб, турмуш ўртоғим қамалди”

    Актриса омадини ушлаб қололмагани ҳақида ҳам яширмайди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — 28 ёшимда “Оталар сўзи — ақлнинг кўзи” кўрсатувида рол ижро этганман. Машҳурлик ҳиссини ўшанда ҳис қилганман, десам муболаға бўлмайди. Чунки Тошкент давлат цирки ёнидаги ижодкорлар ётоқхонасидан турмуш ўртоғим билан чиқиб келсак, бир нечта одамлар ўраб олиб, дастхат сўрашган. Ёнидаги бекатда автобус келиб тўхтаган, ундаги йўловчилар ҳам таниб, ёнимга келишган. Мираббос ака унча-мунча актрисани мақтайдиган режиссёр эмасди, аммо турмуш ўртоғидан қадр топмаган аёл роли у кишига ҳам манзур бўлган. Айни танилган вақтим эса кетма-кет фарзандли бўлдик, ундан кейин онамдан айрилдим. Энг қийин вазиятимда турмуш ўртоғимнинг бошига катта мусибат тушди, дейди Вазира Юнусова.

    “Кўрпа қавиб тирикчилик қилганман”

    Актриса онасининг ўлимидан сўнг кинодаги ролидан воз кечгани ва турмуш ўртоғи озодликдан маҳрум этилганда моддий жиҳатдан қийналганини эслади.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — 1998 йили бошимга жуда катта ташвиш тушган, онам вафот этган, бундан ташқари, турмуш ўртоғим ҳам қамалиб қолган, “декрет”да бўлганман, ётоқхонада яшаганман. Ўша кезлари уйда ейишга нон бўлмаган, бунинг устига Яйпандан акамнинг қизини — жиянимни ҳам олиб келганман.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    Бу жиянимни ўзимизнинг қариндошимизга турмушга берганмиз. Жиянимнинг уддабуронлигига ҳайрон қолганман. Кичкина, озғин қизча онамдан кўрпа қавишни ўрганган. Кейин менга келиб аммажон, буни шундай қависак, пул берар экан, деган. Болаларим учун буни ўрганишга киришиб кетганман.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    Ҳаётда қийинчилик, меҳнат билан бола-чақа боқса бўлади. Меҳнат билан ҳамма қийинчиликни енгиш мумкин. Енгиллик билан топилган пул осонликча кетади. Кейин кўрпа қавиганмиз, бошида қийшиқ қилиб қавиганман, олиб чиққанимда роса хафа бўлишган, қайта олиб чиқиб, қайта қилганман, дейди Вазира Юнусова.

    “Нонсиз қолган кунларим”

    Актриса нонсиз қолган кунлари ва уни қийин вазиятда қўллаб-қувватлаган ҳамкасблари ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Иккинчи фарзандимни дунёга келтириб, оналик таътилида эдим. Турмуш ўртоғим озодликдан маҳрум этилгач, муддатидан аввал ишга қайтишга мажбур бўлдим. Театрга чиқиб ариза ёздим-у, болаларга нима бераман, ейишга нон ҳам йўқ-ку, деб ўйлаб келаётгандим. Ижодкорлар ётоқхонаси олдида актёр Рихсивой Авазовни учратиб қолдим. Минг хижолат билан пул сўрадим. Тўсатдан сўраганим учунми ёки ҳақиқатан ҳам ёнида бўлмагани учунми “Қизим, ёнимда пул йўқ эди-я, вақтлироқ айтмабсиз-да”, деб хижолат бўлди. Уялиб шу қадар тез юрганманки, лифтсиз тўққизинчи қаватга қандай чиққанимни билмай қолганман. Йўлакда кўз ёшларимни артиб, хонага кирсам жияним болаларга қараб ўтирган экан. Кўрпага ўраниб, унсиз йиғлаганман. Тушимга онам раҳматли кирди ва қўлимга нон тутди. Чўчиб уйғонсам эшик тақиллаётган экан. “Вазира опа сизмисиз, Рихсивой ака жўнатганди, қўшиқ айтасизми тўй бор эди”, деди. Ҳозир йўқ, десам пулсиз қоламан деб қўшиқ айтаман деб юборганман. Тўйга бордик, икки кўзим стол устидаги ноз-неъматларда эди. Қани энди улардан болаларимга беришса деб хаёлдан ўтказдим. Тўй тугаганидан кейин йигитлар қўлимга бир даста пулни тутқазишди. Энг қизиғи, Рихсивой ака “Менга қанча берсаларинг Вазирага ҳам шунча пул берасанлар”, деб шарт қўйган экан. Аммо мен у кишидан тажрибали эмасдим.

    Худди шундай ҳолат актёр Алишер Ҳамроев билан ҳам бўлган. У ҳам ётоқхонада яшарди, бир куни “Опа мени иккита тўйга айтишган, биттасига сиз «Аср” гуруҳи билан бирга борасиз», деди. Кейин билсам у хижолат бўлишимни истамай, чиройли кийиниб ўзини тўйга кетаётгандек кўрсатиб, орқа эшикдан яна хонасига кириб кетган экан, — дейди Вазира Юнусова.

    “Ҳунарда топган даромадим”

    Актриса театрдан кейин ҳам кўрпача қавиб, қўшимча даромад топганини яширмайди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — У пайтлари сёмкалар жуда кам бўларди. Театрдаги маош эса у қадар юқори бўлмаган. Шу боис театр актёрлари тўй хизматларига чиқишга ёки бошқа қўшимча иш билан шуғулланишга мажбур бўлган. Яширмайман, ўша пайтларда ҳам кўрпа-тўшак қавиб, қўшимча даромад топишга ҳаракат қилардим. Тирикчиликнинг айби йўқ, муҳими топганимиз ҳалол бўлса бўлди, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    “Арзимас гонорар беришди”

    Актриса реклама ролигининг тасвирга олиш жараёнларида бир сутка ишлатиб, арзимаган гонорар беришгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Ўша пайтларда ҳақиқатан ҳам пулга эҳтиёжим бор эди. Реклама ролигига таклиф этишди, у бир сутка давомида суратга олинди. Кейин қўлимга 50 АҚШ доллари беришди. Қаттиқ ранжидим, чунки рекламалар бунақа арзон пулга олинмаслигини яхши билардим. Пулни қайтариб, мен розиман деб кетдим. Эртаси куни телефоним жиринглади, реклама берувчи ташкилотдан бир аёл киши қўнғироқ қилди. Кейин билсам ранжиганимни юқорида турган раҳбари кўриб қолган ва сабабини билишга қизиққан экан. 50 доллар гонорар беришганини айтганимдан кейин гўшакни қўйди. Бир неча дақиқадан кейин яна қўнғироқ қилиб, уйимнинг манзилини айтишимни сўради. Шарт эмас, розиман дейишимга қарамай уйимга келиб, конвертда пул тутишди. Кейин билсам сметада менга 1300 АҚШ доллари ёзилган экан. Ўша пулни олиб келишганида шунақа хурсанд бўлгандим, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    Тўйхонадан тўғри жарроҳлик столига...

    Актриса бирдан озиб кетишининг сабабини ҳам очиқлаб ўтди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Кўпчилик актрисалар ошқозонини операция қилдириб озиб кетяпти, сиз ҳам олиб ташладингизми, озиб кетибсиз, деган саволлар кўп бўлди. Йўқ, мен 25 октябрда, халқимиз хизматини қилаётган вақтимда ўт пуфагимдаги тош азоб бериб, 26 октябрь куни тўғри шифохонага борганман. Операция бўлдим, Аллоҳдан уч нафар фарзандим учун операциядан соғ-саломат чиқаришини сўрадим. Менга қараган барча шифокорларга миннатдорчилигимни билдираман. Менга жуда яхши қарашди, қўллари енгил, чаққон инсонлар экан. Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

    “Вайнлардан яхшигина даромад топилади”

    Актриса кейинги вақтларда вайнларда ҳам суратга тушяпти. Актриса нима учун уларда суратга тушаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Икки қизим менга маъмурлик қилишади, “Сизни вайнларга суратга тушишга чақиришяпти”, дейишганида, бундан таклифларни қабул қилманглар деб тайинлагандим. “Ҳар ҳолда академик драма театрида ишлайман, уят бўлади”, деб рози бўлмагандим. Қизларим кўндиришгандан кейин рози бўлдим. Кейинчалик бу иш ҳам ўзимга ёқиб қолди. Чунки бу ҳам ижод. Уни устига вайнлардан яхшигина даромад топилади. “Вайнми, бачканами”, деганларнинг кўпчилиги ўзлари ҳам ижтимоий тармоқларга видео жойлаяпти. Ижодкор ҳам замонга мослашиши керак. Масалан мен суратга тушган вайнлар бачкана эмас, дейди Вазира Юнусова.

    “Ўғлим йўқлигидан армон қилардим”

    Актриса Вазира Юнусова бир неча йил савдо билан шуғуллангани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Жуда узоқ йил Туркияга қатнаб, аёл-қизлар кийимларини олиб кетганман. Чунки у пайтларда сёмкаларим анча кам эди. Мени яқиндан билганлар савдода тажрибам борлигини яхши билишади. Аммо уч йил аввал бу фаолиятимга якун ясадим. Аммо савдога қизиқишим сўнгани йўқ. Дўкон очдик ва уни қизларим билан бошқаряпмиз. Илгари ўғлим йўқлигидан армон қилардим. Шукрки, тўнғич қизларим маслаҳатчим, ёрдамчим бўлишган. Кенжам ҳам ҳа демай уларга шерик бўлади, — дейди Вазира Юнусова.

    29.10.2024, 15:58   Изоҳ (0)   139864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Вазира Юнусова#театр#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ейишга ноним қолмаганида кўрпа қавишни ўрганганман”. Вазира Юнусова онасидан айрилгани, турмуш ўртоғи қамалганидан кейин кўрган қийинчиликлари ҳақида (видео)

    17.02.2023, 16:46

    “Уни театрдан четлаштиришганди” — марҳум актёр Шуҳрат Нуралиевни ҳамкасблари қандай хотирлайди? (видео)

    11.05.2023, 18:59

    “Оилавий низолар сабаб адам билан бирга яшамас эдик” — марҳум актёр Шуҳрат Нуралиевнинг қизи отасини соғиниб яшагани ҳақида гапирди (видео)

    17.05.2023, 17:59

    Фақат қиз фарзандларни тарбиялаётган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    13.07.2023, 16:47

    Актёр Шоҳрух Ҳамдамов Шоҳрух Хонни кўриш учун Ҳиндистонга боргани, Муниса билан “миш-мишлар” ҳамда ҳалигача уйланмаётганининг сабаби ҳақида (фото, видео)

    02.08.2023, 10:57

    “Турмуш ўртоғим қамалганда қўлимда чақалоғим билан қолганман”. Бозорда ишлаган ва санъатдаги омадини узоқ кутган актриса Вазира Юнусова 59 ёшда (фото, видео)

    27.10.2023, 12:02

    Рейтинг: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат гонорар оладиган “келин саломчи” актриса ким?

    24.01.2024, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.