• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Оилавий низолар сабаб адам билан бирга яшамас эдик” — марҳум актёр Шуҳрат Нуралиевнинг қизи отасини соғиниб яшагани ҳақида гапирди (видео)

    “Дарё” мухбирлари марҳум актёр Шуҳрат Нуралиев хонадонида бўлиб, хотира кўрсатув тайёрлади. Ижодкорнинг фарзандлари нафақат оталари вафот этганидан кейин, ҳаётлик чоғида ҳам уни соғинишгани ва бир неча йил айро яшашганини маълум қилишди.

    — Адам билан кўп ҳам кўришолмасдик. Чунки биз оилавий низолар сабаб бувимнинг уйида яшардик. Аслида адам билан онам бирор марта тортишишмаган, улар бир-бирини тушунишарди. Аввал адам ота уйида яшади, аммо кўп ўтмай алоҳида яшаётганлари ҳақида эшитдик. Адам ҳеч қачон бизни ёлғизлатиб қўймасди. Оналарини кўргани келсак, адам ҳам ота уйига келарди. Ёшликдаги қийинчиликларни гапириб, кулдириб ўтирарди. 
    Турмушга чиққанимдан кейин эркак кишига осон эмаслигини англаб етдим. Чунки оиланинг тарқалиб кетмаслиги кўп жиҳатдан эркакларга боғлиқ экан. Ўша пайтда вазиятни тушунмагандирман, аммо оилали бўлгач эркак киши учун онаси ва аёлини бирдек тушуниш нақадар қийин эканлигини англаяпман.
    Адам аразлаб бир неча йил ота уйига ҳам келмай қўйган. Аммо шунда ҳам бувим ва амакиларимни ўйлаб, рўзғорлик қилиб таксидан бериб юборар экан. Бир куни қўнғироқ қилиб, бувимнинг уйига бормоқчи эканлигимизни айтдим. Адам ноилож рози бўлди. Бувимнинг уйига борсак, адам биздан аввалроқ келиб, подездда кутиб турган экан. Ўшанда ҳаммамиз қучоқлашиб йиғлаганмиз. Адам раҳматли “Бўлди, нима бўлса бўлди. Энди бирга яшаймиз”, деганди. Афсуски, орадан кўп ўтмай аҳволи ёмонлашди, — дейди актёрнинг тўнғич қизи Мафтуна Нуралиева. 

    Марҳум ижодкорнинг ҳамкасби, актриса Вазира Юнусова эса Шуҳрат Нуралиевнинг офисда яшагани ва вафотидан аввал айтган сўзлари ҳақида гапирди. 

    — Шуҳрат Нуралиев оиласи билан ажрашиб кетгани ҳақида эшитгандим. Офис олиб, ўша ерда ҳам ижод қиларди, ҳам яшарди. У онасини жуда яхши кўрадиган, қалқон бўлоладиган фарзанд эди. Оддий мисол, у аёлига пайпоқ олмоқчи бўлса ҳам, бозорга бизни олиб бориб, аввал онасига бошдан оёқ кийим олиб, кейин аёлига керак бўлган нарсани харид қиларди.
    “Мен сендан олдин кетаман, опа”, деган гапни кўп айтарди. Ҳатто ўлимидан аввал ҳам шу ҳақда гап очганида “Сен мендан анча ёшсан, ўғлим йўқ анбаримни ўзинг кўтарасан” деганида койиб бергандим. Шуҳрат қувноқ, дардсиз инсондек  кўринган бўлса-да, ичида ютиб юрганлари кўп экан. У онаси, аёли, фарзандлари ва укалари ҳақида кўп ўйларди. Болаларининг тўйини қилишни орзу қиларди, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Нуралиев 1980 йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У собиқ Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. Кино актёрлигидан ташқари, Ўзбек Миллий академик драма театрида ҳам фаолият юритган. Вафотидан аввал эса Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг жамоасида раҳбар ва режиссёр вазифасида ишлаган. Шуҳрат Нуралиев Нилуфар Усмонованинг “Асрайди”, “Кел иккимиз” каби хит қўшиқлари муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, у Юлдуз Усмонованинг бир неча қўшиқларига клиплар суратга олган. 

    17.05.2023, 17:59   Изоҳ (0)   25792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзимни 3 марта ўлдирмоқчи бўлганман”. Таниқли модел Нигина Фахриддинова ўгай отанинг зулмига учрагани ҳамда оғир операцияни бошдан кечиргани ҳақида 

    17.05.2023, 16:30

    “Муҳташам юз йил” сериалида Мерем Узерлидан кейин Хуррам Султон ролини ижро этган актриса ҳаётда қандай кўринишга эга? (фото)

    17.05.2023, 14:26

    Instagram: Муниса Ризаева турмушга чиқмоқда, Лолага миллионта атиргул совға қилишди, “Уммон” гуруҳи тикланмоқда

    16.05.2023, 22:22

    Икки қадам узоқликдаги океан ва машҳур қўшнилар: Гарри ва Меган қироллик саройидан кетгач, қандай уйга кўчиб ўтган?

    16.05.2023, 19:02

    Ортиқча вазндан қутулиб, бошқа инсонга айланган ўзбек санъати вакиллари (фото)

    16.05.2023, 17:30

    Битта фильмда бир нечта образни гавдалантирган машҳур актёрлар (фото)

    16.05.2023, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.