• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Актёр Шоҳрух Ҳамдамов Шоҳрух Хонни кўриш учун Ҳиндистонга боргани, Муниса билан “миш-мишлар” ҳамда ҳалигача уйланмаётганининг сабаби ҳақида (фото, видео)

    Ўзбек томошабинларига “Саодат”, “Туҳмат гирдоби” ва “Бахт овчиси” каби сериаллардаги роли билан яхши таниш бўлган актёр Шоҳрух Ҳамдамов 31 июль куни 28 ёшни қаршилади. Отасидан эрта айрилган, санъаткор сифатида тан олинмаган ва “запрет”га тушган Шоҳрух Ҳамдамов ижодни қандай бошлаган эди.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    “Санъат оиламизга бегона эмас”

    Шоҳрух Ҳамдамовнинг санъаткор бўлишини оила аъзолари тасаввур қилмаган. Чунки унинг оила аъзолари орасида Ички ишлар ходимлари кўп, отаси раҳматли эса архитектор бўлиб ишлаган.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    — Оиламизда санъаткорлар йўқ деёлмайман, холам Вазира Юнусова актриса, амакиларим эса қўшиқ айтишади. Орган соҳасида ишлайдиган акам ҳам бўш вақтида қўшиқ ҳиргойи қилиб туради. Онам тиш шифокори бўлиб ишларди, отам ўлганидан кейин бизни бировлардан кам қилмаслик учун курашди. Оиланинг кенжа фарзанди бўлганим учун менга ҳеч қачон йўқ, демасди. Баъзан мана шу ҳам санъаткор бўлишимга сабаб бўлдимикан, деб ўйлаб қоламан. “Қўшиқчи бўламан”, деганимда онам фикримдан қайтаришга ҳаракат қилган. Чунки бўй-бастим ва жисмоний имкониятларим Ички ишлар соҳасига мос эди. 2011 йили Санъат коллежига ўқишга кириб, уни тамомладим. Коллежда ўқиш билан бирга “Дийдор” театр студиясида ҳам тажриба орттирдим. Ўзимга бўлган ишончим юқори эди, афсуски, бир йилдан сўнг бари саробга айланди, — дейди Шоҳрух Ҳамдамов.

    “Отам ўлган кун...”

    Актёр отаси ва унинг ўлими билан боғлиқ кунларни қуйидагича эслайди.

    Фото: Скрин

    — Отам раҳматли оиламдан ўтганида бор-йўғи 7 ёшда эдим. Аммо отам билан боғлиқ ширин хотираларим жуда кўп. Бир куни мени “Халқлар дўстлиги” санъат саройига олиб борганлар. У ерни отам бошчилигида қайта таъмирлашган. Баҳодир Ҳамдамов дейишса жуда яхши билишарди, чунки отам ўз ишининг устаси бўлган. Афсуски, юрак хуружи сабаб, жуда эрта оламдан ўтган. Кутилмаган юрак хуружи барчамизни эсанкиратиб қўйган. Ўшанда бор-йўғи иккинчи синфда ўқирдим, — дейди актёр Шоҳрух Ҳамдамов. 

    “Институтга киролмаганим алам қилган”

    Актёр коллежни битирган йилиёқ Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширади. Ўша йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мунаввар Абдуллаев курс қабул қилиши керак эди. Ижодий имтиҳонларни муваффақиятли топширган актёрга омад кулиб боқмайди.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    — Ижодий имтиҳондан жуда юқори балл олганман. Атрофимдагилар ҳам институтга қабул қилинишимга ишонишганди. Аммо тестда омад кулмади ва талабаликка тавсия этилмадим. Тестдан йиқилишимни билардим, бир иккита танишларим пора беришни ҳам тавсия қилишганди. Чунки ўша йиллари институтлар коррупцияга ботиб кетган, тестга ўрнига одам киритиш ҳолатлари кўпайганди. 3 йил санъат коллежи ва Баҳодир Йўлдошев ижод мактабида ўқиб туриб, нега институтга ҳам пул бериб киришим керак, деганман. Хуллас, 2015 йили институтга ўқишга киролмадим. Кейин бир дўстим билан келишган ҳолда Ҳиндистонга бориб, ўқишни ният қилдик. Баъзан яхши ҳам институтга кирмаган эканман, бўлмаса мусофирчиликнинг нонини тотиб кўрмасдим, — дейди Шоҳрух Ҳамдамов.

    “Шоҳрух Хонни кўриш учун Ҳиндистонга борганмиз”

    Шоҳрух Ҳамдамовни онаси бу гал ҳам қўллаб-қувватлади. У ўғлининг хоҳишига қарши бормай, унга билет ва харажатларни қоплашга яхшигина пул берди.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    — Болаликдан Шоҳрух Хоннинг мухлисиман. Уни уйига бораман, гаплашаман деб орзу қилгандим. Аммо бу ўйлаганимдан ҳам қийинроқ экан. Унинг атрофида дунёнинг турли нуқталаридан келган инсонлар тўпланиб туришар, актёрни ҳеч бўлмаса бир марта ҳаётда кўриш учун бир неча кунни бедор ўтказишар экан. Биз ҳам бордик, аммо ўша кунлари Шоҳрух Хон Дубайда ҳордиқ чиқараётган экан. Кейин Анупам Хернинг олти ойлик ўқув курсига ҳужжат топширдик. У ерда пулини тўласа бўлди, имтиҳон топшириб ўтирилмас экан. Аслида ҳам ижод билан боғлиқ институтларга маҳоратнинг ўзи етарли бўлса керак. Олти ой мобайнида жуда кўп нарсаларни ўргандим, — дейди актёр Шоҳрух Ҳамдамов.

    “Мени айнитишди...”

    Ўзбекистонга қайтган актёр ўзини нафақат бу йўналишда, балки режиссёрликда ҳам синаб кўрмоқчи бўлади.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    — Клипларга кўп таклиф этишарди. Шундай вазият бўлдики, актёрликдан кўнглим қолди. Шунда режиссёрлик қилиш ҳақида ўйлаб қолдим. Ҳиндистонда режиссёрлик бўйича ҳам сабоқ олгандим. “Тарона рекордс”нинг раҳбари Равшан Йўлдошевнинг олдига бориб, клипмейкерлик қилмоқчиман, дедим. Ўшанда бор-йўғи 20 ёш бўлсам ҳам Равшан ака раъйимни қайтармади. Бир-иккита клип олгандан кейин баъзи инсонлар мени “айнитишди”. Сендан фойдаланишади, дейишганидан кейин “Тарона”дан узоқлашгандим. Аммо бу ҳам яхшиликка бўлди. Агар ўша пайтда режиссёрликдан кўнгил узмаганимда актёр эмас, режиссёр бўлиб танилган бўлармидим, — дейди актёр.

    “Режиссёрдан кўнглим қолди”

    Шоҳрух Ҳамдамов режиссёр Зулфиқор Мусоқовдан ранжигани ва ундан кўнгли қолишига сабаб бўлган воқеани айтиб берди.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    — Илгари кастинг топширишга “Ўзбеккино”га кўп борардим. Бир куни режиссёр Абдуҳалил Мингноров билан суҳбатлашиб ўтирганимизда хонага Зулфиқор Мусоқов келган. У инсонни ҳурмат қилардим, чунки “Осмондаги болалар” фильмларини кўриб катта бўлганмиз. Ёши ҳам катта, устоз деб ўрнимдан туриб саломлашдим. “Устоз, қанақа устоз? Мени шогирдим эмассан”, деб ғалати муомала қилди. Жуда ғалати аҳволга тушдим. Ўшанда Абдуҳалил ака юмшатиб, “Ҳурмат қилиб устоз деётганига раҳмат десанг-чи”, деганди. Мана шу гапдан кейин у кишига бўлган ҳурматим саробга айланган. Ижодкор сифатида ҳурмат қиламан, аммо инсон сифатида... Ўшанда “Албатта, актёр бўламан, фильмларингга чақирасан”, деб ният қилгандим. “Берлин-Оққўнғон” фильмига ёрдамчиларидан бири қўнғироқ қилиб кастингга чақирди. Вақтим йўқлигини айтиб рад этдим, — дейди актёр Шоҳрух Ҳамдамов.

    Дўстларнинг айрилишига пул сабабми?

    Шаҳзод Султонов ва Шоҳрух Ҳамдамов ҳам бир пайтлар яқин дўст бўлишган. Афсуски, ҳозирда молиявий келишмовчилик сабаб уларнинг муносабати бузилган.

    Фото: Коллаж

    — Шоҳрух ўзи суратга олаётган фильмига таклиф этган. “Улуғбек Қодиров ва Фаррух Соипов ъОшиқларъ фильмида бирга суратга тушиб, файз олишган. Биз ҳам бир фильмда суратга тушайлик”, деган. Рози бўлганман. Аммо гонорар кейинроқ берилишини айтганди. Тўғри, сёмкага борганимда йўл пули берилган, аммо умумий сумма кейинроқ берилишини айтган. Суратга олиш ишлари якунланганидан кейин аварияга учраб қолдим. Эрталаб тонгги 4:00 да Шоҳрухга қўнғироқ қилдим. Чунки ўша пайтда пул керак эди. “Ҳалиги пулдан берасанми? Аварияга учрадим”, десам ҳол-аҳвол сўраб “Йўқ, ҳозир у пулни ололмаймиз, ҳисобга тушмаган. Кейинроқ олдингга ўтаман”, деди. Аммо у фильм ижодкорларидан ҳеч ким келмади ва гонораримни ҳам беришмади. Аслида, бу гапни айтмоқчи эмасдим. Фақатгина кўрсатувда шердан қўрққаним учун бунга мажбур бўлганман, — дейди актёр Шаҳзод Султонов.

    “Юрагим ъжизъ этгани йўқ”

    Актёр нима учун ҳозиргача уйланмагани, онаси топган қизга уйланишни режалаштираётгани ва шу йилнинг охиригача турмуш қуриш нияти борлиги ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    — Қандай қилиб тушунтирсам экан. Масалан, сиз бир товарни кимгадир қизиқлиги учун сотасиз, лекин у нарса сиз учун қизиқ эмас, мен товар сотаман демоқчи эмасман. Бу соҳада юргандан кейин ҳамма нарса тескари бўлиб қолар экан, қизлар сизга гапирар экан, кейин атрофингизда ўзини тутиши йўқолади. Шуларни кўриб, кўпчилик шунақа бўлса керак, деб ўйлайман. Масалан, кўчада бир қиз кетяпти, қараяпсиз, лекин миядаги фикрлар бу ҳам бўлмайди, деб устунлик қилади. Бу фикрларни ортга қайтариш учун эса ўша қиз билан бир-икки оғиз гаплашишга тўғри келади. Муносабатда бўлиш керак, шунда қизнинг қанақа экани билинади.

    Умримда бир марта учрашувга чиқдим. Мен учун учрашувга чиқиш ғалати вазият. Ўзимнинг инсонимни ҳали учратмадим деб ўйлайман, ҳали юрагим жиз этмади. Онам топганига уйланиш ниятим бор, улар эса турмуш ўртоғимни ўзим топишимни айтяпти, топганларини ҳам кўравераман. Лекин битта нарса бор, оналар уйда ўтиради, сал гапга ҳам ишонувчан бўлиб қолади. Биз эса кўчада юрамиз, ҳозирги кунда қизларни аёллардан эмас, маҳалласидаги болалардан суриштириш керак.

    Мендан ҳам маҳалламдаги бирорта яхши қизни сўрашса, ҳақиқатан ҳам яхши дейман. Агар бошқача бўлса, яна бир суриштириб кўришини айтаман. Ҳозир олдингидек қизлар кам. Бу йил уйдагилар билан келишиб, аниқ қарор қабул қилдим, насиб қилган кун уйланаман. Агар яхши қиз бўлса, юрагим жиз этса, бир ойдан кейин ҳам тўй бўлиб кетиши мумкин. Шу йилнинг охиригача уйланиш ниятим бор, — дейди актёр.

    “Муниса Ризаевани севади”

    Ўзбек шоу-бизнесдаги актриса ва хонандалар билан тарқалган миш-мишларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлиги ва бўлажак турмуш ўртоғини санъат соҳасидан танламаслиги ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    — Муниса Ризаеванинг клипида ўйнаганим учун мени у билан севишади деб ўйлашган. Ҳозирги кунгача 40 дан ортиқ клипда ўйнаган бўлсам, ҳаммасида шу мавзу бор. Яқинда Райҳон Асадова билан “Миллион” жамоасининг концертида ёнма-ён ўтириб қолдик, яна шу гап чиқди.

    Санъатдан эмас, бошқа йўналишдаги қиз билан муносабатда бўлганман. Бироқ санъат соҳасидан уйлангим ёки бирор-бир жиддий мавзуда қарагим келмайди. Бир-биримизни тушунмаймиз деб биламан. Онам бунга қарши эмас, аксинча, бир клипда шу қиз билан рол ўйнабсан, шуни суриштир, деб қўяди. Лекин бўлмаслигини билмайди, — дейди Шоҳрух Ҳамдамов.

    Актёр нега “запрет”га тушганди?

    Шоҳрух Ҳамдамов “запрет”га тушганини билмаслиги ва иккита лойиҳада шу сабаб суратга тушолмагани ҳақида куюниб гапирди.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    — Нима сабабдан “запрет”га тушганимни билмайман, сабаб тополмаяпман. “Ўзбеккино”даги ҳеч бир инсон билан шахсий адоватим бўлмаган. Ҳозир ҳам бирорта режиссёрнинг киноси яхши чиқмаган бўлса, яхши чиқмаганини айтаман, яхши чиққан бўлса, яхши дейман. Чунки биз шу сферадаги инсонлармиз. “Запрет”га тушганим бўйича аниқ сабаб тополмаяпман, кейин атрофдагилар ҳам аниқ фикрни айтмаяпти. Менга “запрет”га тушганимни айтиб, кинога яқинлаштиришмаяпти. Иккита лойиҳанинг суратга олиш жараёнлари бошланиши керак эди. Кейин шунақа гап-сўзни эшитдим.

    Мен “запрет”дан қўрқмайман, ҳар қандай ишни қила оламан. Клиплардан таклифлар ҳам кўп, нечта режиссёрлар таклиф қилди. Бу нарса мени тинчлантирмайди, алам қиладигани — бу соҳага саккиз йил умримни тикканман. Саккиз йилнинг ҳар икки ойида суратга олиш жараёнлари бўлган, вилоятларга борар эдик. Бир йилда учтадан кинога тушган бўлсам, ярим йилдан ортиқ умримни сафлаганман. Шундан кейин бунақа гап-сўзлар бўлса, алам қилар экан. Мен кимга ёмонлик қилдим ёки бориб бирор жойни ёқиб юборганим йўқ.

    Тўғри, режиссёрлар билан айтишиб қолган пайтларим, суратга олиш жараёнларидан кетган вақтларим бўлиши мумкин, лекин ҳаммасининг сабаби бор. Балки, у ердаги ижодкорларга қайсидир интервьюдаги гапим ёқмагандир, бу дегани бўлди, ёпилди дегани эмас.

    “Запрет”га тушишимга сабабчи бўлган инсонларга зўр бўлди, дам олишга шароит яратиб бердингиз, раҳмат. Нимага унақа гап-сўзлар қилиб юрганингизни билмадим, ҳаммаси виждонингизга ҳавола, деган бўлардим.

    “ъБахт овчисиъдаги қаҳрамонимдек бўлишни истамайман”

    Актёр ҳаётда ўзи яратган қайси образга ўхшашни истамаслиги ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    — Ҳаётда “Бахт овчиси” сериалидаги образимга ўхшашни истамайман. Сценарийни ўқиганимда, образимнинг онасига қарши борадиган жойлари, шундан кейин онаси оқ қилдим деган воқеалар бор. Ўша пайт жуда ғалати бўлиб кетганман. Гулчеҳра Иброҳимбекова ҳам яхши рол ўйнаган, худди онам гапиргандек бўлган, бу жуда ёмон нарса, — дейди актёр.

    02.08.2023, 10:57   Изоҳ (0)   21213
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тойгар Ишикли: Турк сериалларидаги машҳур саундтреклар муаллифи ҳақида (фото, видео)

    01.08.2023, 20:45

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг молиявий аҳволи қандай? Нега ҳамма улар банкротлик ёқасида экани ҳақида гапирмоқда?

    01.08.2023, 18:51

    Вафоти сабабли сценарийда “ўлдирилишига” тўғри келган актёрлар (фото)

    01.08.2023, 17:59

    “Машҳур телеканаллардан бирига борсам, кондиционер ишламаяпти”. Отабек Маҳкамов Тошкентда “свет” тез-тез ўчирилаётгани ҳақида (видео)

    01.08.2023, 16:35

    Кардашян-Женнер оиласидаги энг бадавлат инсон кимлиги маълум қилинди

    01.08.2023, 14:30

    Тушлик учун 200 минг доллар: Жастин Бибер, Кайли Женнер ва бошқа машҳурлар овқатланишга қанча пул сарфлайди? 

    01.08.2023, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.