• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Уни театрдан четлаштиришганди” — марҳум актёр Шуҳрат Нуралиевни ҳамкасблари қандай хотирлайди? (видео)

    Шуҳрат Нуралиев ўлимидан аввал Ўзбек миллий академик драма театридан бўшатилган эди. Бу ҳақда марҳум актёрнинг ҳамкасблари Вазира Юнусова ва Нодира Маҳмудова “Дарё”нинг “Қалбимиздасиз” лойиҳасига берган интервьюсида сўзлаб берди.

    — Мен театрдан ташқари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ҳам фаолият юритаман. Шуҳрат Нуралиев ўқишга кирган йили институтимизда биринчи “Эстрада актёрлиги” бўлими ташкил этилган. Ўшанда институтда ўтказилган концертда у Юлдуз Усмоновани породия қилиб саҳнага чиққанди. Ким қандай фикрда билмадим-у, аммо породия ҳам алоҳида бир санъат, уни ижро этиш ҳам унча-мунча актёрнинг қўлидан келмайди. Шунда мен Шуҳратни эслаб қолдим. Чунки унинг ташқи кўринишидан тортиб хатти-ҳаракатларигача бошқаларга ўхшамасди. У ўша вақтда ҳам дўмбоққина эди, аммо саҳнада енгил ҳаракатланарди. Турғун Азизов билан маслаҳатлашиб, уни театрга ишга олиб келишга қарор қилганмиз, — дейди актриса Нодира Маҳмудова.

    Актриса ва театр режиссёри Нодира Маҳмудова Шуҳрат Нуралиев “Ҳамлет” спектаклида чол ролини ижро этгани ва унда томошабинларни ишонтириш қобилияти юқори бўлганини эслади.

    Фото: “Дарё”

    — Шуҳрат Нуралиев театрга ишга келганида бор-йўғи 25 ёшда эди. Аммо унга “Ҳамлет” спектаклидаги Офелиянинг отаси ролини берганмиз. У кекса ёшдаги ролни ҳам маромига етказиб ижро этганки, томошабинлар ижрочи ёш эканлигини пайқашмасди. Шуҳрат Нуралиев бирор марта саҳнадан қарсакциз чиққан актёр эмасди. Кўпчилик томошабинлар уни комик актёр деб билишади, аммо у дардли ролларни ҳам маромига етказиб ижро этарди. У кучли хотира эгаси эди, бутун бошли спектаклни ёд оларди, — дейди Нодира Маҳмудова.

    Актриса Вазира Юнусова эса Шуҳрат Нуралиев нафақат яхши актёр бўлгани, балки дилкаш дўст бўлганини эслаб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Шуҳрат Нуралиевнинг гримёр хонаси йўқ эди. Бир куни қарасам спектаклдан кейин сочларини ювишга қийналиб турган экан. “Укам келинг, менинг гримёр хонамдан фойдаланинг”, деганман. Шуҳрат Нуралиев ўз укамдек қадрдон эди. Ниҳоятда сахий, қўли очиқ йигит эди. Бир куни “Чорсу” бозорига бориб, иккита янги челак, бир талай хоним сотиб олган. “Шунча хонимни нима қиласан? Мен 3-4 та ейман”, деганимда шошмай туринг деб ишора қилган. Хонимларни театрга олиб келиб, ёш-у кекса санъаткорларни сийлаган. Театрда у-бу актёрнинг қорни очқаб қолса “Шуҳратнинг хонасига кириб чиқамизми?” дейишарди. Чунки унинг совиткичи ҳамиша егуликлар билан тўла бўларди. У ниҳоятда пазанда йигит эди, уйидан овқат тайёрлаб келиб мени, Гавҳар Шарипова, Собир Отажонов ва Қаҳрамон Асқаровни меҳмон қиларди. 
    У ҳақиқатан яхши актёр эди. Аммо қандайдир сабабларга кўра, уни театрдан четлаштиришди. Ўлимидан аввал учрашганимизда театрни соғинганини куюниб сўзлаб берганди. Унинг вафоти аввало, тақдир, аммо оиласи ва ишидаги стресслар ҳам сабаб бўлди. Оиласи билан яшамасди, аммо бир муддат ҳам уларни ташлаб қўйган йигит эмасди, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    11.05.2023, 18:59   Изоҳ (0)   13764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тор болғаси кўринишидаги Xbox ва Marvel’дан илҳомланиб яратилган бошқа гаджетлар (фото)

    11.05.2023, 16:24

    Вазир бўлиб онасининг орзусини амалга оширган, ўғлининг тўйи шов-шувларга сабаб бўлган Озодбек Назарбеков 49 ёшда (фото, видео)

    11.05.2023, 12:50

    Оғриқларини кулги ортига яширган юксак қалб эгаси. Актёр ва режиссёр Шуҳрат Нуралиевни хотирлаймиз (видео)

    11.05.2023, 11:30

    Голливуд актёри Жейсон Момоа “Тахтлар ўйини” сериалидан кейин пулсиз қолиб кетгани ҳақида сўзлаб берди

    10.05.2023, 21:26

    “Ҳеч қачон пластик жарроҳга мурожаат қилмаганман”. Дунёдаги энг бадавлат модел Кайли Женнер гўзаллик сирлари ҳақида 

    10.05.2023, 20:50

    79 ёшли Голливуд актёри Роберт Де Ниро еттинчи марта ота бўлди

    10.05.2023, 12:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.