• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Турмуш ўртоғим қамалганда қўлимда чақалоғим билан қолганман”. Бозорда ишлаган ва санъатдаги омадини узоқ кутган актриса Вазира Юнусова 59 ёшда (фото, видео)

    Истеъдодли актриса Вазира Юнусованинг санъат оламига кириб келганига 30 йилдан ошиқроқ вақт бўлди. Аммо актрисага омад 40 ёшдан кейин кулиб боқди, десак муболаға бўлмайди. Хўш, фарғоналик қизнинг санъатдаги фаолияти қандай бошланган? Келинг, қуйидаги мақола орқали барча саволларга жавоб излаймиз.

    “Бозорчи қиз бўлганман”

    Театр ва кино актрисаси Вазира Юнусова 1964 йилнинг 21 октябрь куни Фарғонанинг Яйпан қишлоғида дунёга келган. Актриса болалик йиллари ҳақида қуйидагича хотирлайди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Отам раҳматли Яйпаннинг машҳур ошпазларидан бири бўлган. У умрининг сўнггига қадар чойхонада ош дамлади. Оилада саккиз фарзанд эдик. Турган гапки, катта оила рўзғорини тебратиш осон кечмаган. Биз яшайдиган жой қишлоқ ва шаҳарнинг ўртасида бўлгани учун болаликдан савдо қилишни ўрганганмиз. Чунки ўн жоннинг кундалик овқатига ҳам анча-мунча маблағ керак эди. Шу боис, навбати билан бозорга чиқиб, қишлоқдан келтирилган сабзавотларни сотардик. Қонуний жой олиб сотмаганимиз учун милиционерлар нарсаларимизни олиб қўярди. Тўғри, ноқонуний савдо қилганмиз, аммо ўша пайтда мажбур эдик. Ёшгина қиз бўлсам “молим”ни бериб қўймаслик учун тиш-тирноғим билан курашардим. Чунки уларни олиб қўйишса, ота-онам саккиз жоннинг қорнини тўйдиришга қийналишини билардим. Мактабни битирадиган йилим икки акам ҳарбий хизматга кетди опаларимнинг бўйи етгани учун савдо қилиш фақат менинг зиммамда қолди, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    “Ўқишга киролмаса кўнгли совийди”

    Актриса нега санъаткор бўлишни истагани ва ота-онасининг бунга муносабати ҳақида ҳам гапирди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Оиламизда санъаткорлар бўлмагани учун ҳам жиддий қаршиликлар бўлган. Аммо ота-онам соҳага ўта негатив фикр билдирган инсонлар эмас. Онамнинг ўзи санъат институтига етиб келган, аммо ўқишга киролишимга ишонишмаган. “Ўқишга киролмаса кўнгли совийди”, деб ўйлаган экан. Аммо омадим келиб, институтга ўқишга кирдим.

    Бозорда ишлаб ҳам ота-онамнинг юзини ерга қаратмаганим учун улар менга ишонарди. Чунки ўзига пишиқ, қиламан деган ишнинг уддасидан чиқадиган қиз эдим, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    “Тўрт йил гримёр бўлиб ишлаганман”

    Актриса театрда гримёр бўлиб ишлагани, ижодкорлар ётоқхонасида турган кезларини хотирлади.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Менинг таниш-билишим бўлмаган. Шу кунгача нимагаки эришган бўлсам ҳаммасининг ортида меҳнат ва сабр бор. Ўзбек миллий академик театрига ҳам келиб, иш сўраганман. Театрда бирдан актёр штатига олинмайди. Устозлар аввал “саҳна чангини юцин”, деб либос, грим ёки саҳна ишчиси сифатида ишга олишарди. Мен ҳам тўрт йил давомида гримёр ёрдамчиси бўлиб ишлаганман. Саҳна ортида устоз санъакторларни кўриб, “Мен ҳам шу саҳнада катта ролларни ўйнармиканман”, деб орзу қилардим.

    Оила қурадиган бўлдим, турмуш ўртоғим ўша пайтда ички ишлар соҳасида ишларди. Ижодкорлар ётоқхонасига жойлашдик, икки фарзандим торгина хонада катта бўлишди, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    “Санъатдан кетасан”

    Актриса ижод қилиш учун турмуш ўртоғини қандай кўндиргани ва ишга бориб келиш учун нималар қилгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Аёл кишига қийин, айниқса у ижодкор бўлса икки ҳисса оғирроқ. Турмуш ўртоғим ниҳоятда жиддий инсон. Турмуш осон кечмайди, “Санъатдан кетасан”, деган гаплар ҳам бўлган. Ҳамиша вазиятни юмшатиб, санъатда қолишим, ҳеч бўлмаса театрда ишлашимга рухсат бериши учун кўндирардим. Хўжайним ҳар куни ишдан кеч, тунги 1-2 да қайтарди. Ёғингарчилик пайтида шимининг почаси лой бўларди. Уни ювиб, эрталаб еттигача яна қуритиб қўйишим керак эди. Ювилган шимга қайта-қайта дазмол босиб аранг қуритардим. Ундан кейин умумий ошхонага чиқиб, овқат қилардим. Чунки овқат ёки уй-юмушларидан камчилик топса, ишлашимга рухсат бермай қўйишидан қўрқардим, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    Қўш келган мусибат

    Актриса омадини ушлаб қололмагани ҳақида ҳам яширмайди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — 28 ёшимда “Оталар сўзи ақлнинг кўзи” кўрсатувида рол ижро этганман. Машҳурлик ҳиссини ўшанда ҳис қилганман десам муболаға бўлмайди. Чунки Тошкент давлат цирки ёнидаги ижодкорлар ётоқхонасидан турмуш ўртоғим билан чиқиб келсак, бир нечта одамлар ўраб олиб, дастхат сўрашган. Ёнидаги бекатда автобус келиб тўхтаган, ундаги йўловчилар ҳам таниб, ёнимга келишган. Мираббос ака унча-мунча актрисани мақтайдиган режиссёр эмасди, аммо турмуш ўртоғидан қадр топмаган аёл роли у кишига ҳам манзур бўлган. Айни танилган вақтим эса кетма-кет фарзандли бўлдик, ундан кейин онамдан айрилдим. Энг қийин вазиятимда турмуш ўртоғимнинг бошига катта мусибат тушди, — дейди Вазира Юнусова.

    “Енгиллик билан топилган пул осонликча кетади”

    Актриса онасининг ўлимидан сўнг кинодаги ролидан воз кечгани ва турмуш ўртоғи озодликдан маҳрум этилганда моддий жиҳатдан қийналганини эслади.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — 1998 йили бошимга жуда катта ташвиш тушган, онам вафот этган, бундан ташқари, турмуш ўртўгим ҳам қамалиб қолган, “декрет”да бўлганман, ётоқхонада яшаганман. Ўша кезлари уйда ейишга нон бўлмаган, бунинг устига Яйпандан акамнинг қизини — жиянимни ҳам олиб келганман.

    Бу жиянимни ўзимизнинг қариндошимизга турмушга берганмиз. Жиянимнинг уддабуронлигига ҳайрон қолганман. Кичкина, озғин қизча онамдан кўрпа қавишни ўрганган. Кейин менга келиб аммажон, буни шундай қависак, пул берар экан, деган. Болаларим учун буни ўрганишга киришиб кетганман.

    Ҳаётда қийинчилик, меҳнат билан бола-чақа боқса бўлади. Меҳнат билан ҳамма қийинчиликни енгиш мумкин. Енгиллик билан топилган пул осонликча кетади. Кейин кўрпа қавиганмиз, бошида қийшиқ қилиб қавиганман, олиб чиққанимда роса хафа бўлишган, қайта олиб чиқиб, қайта қилганман, — дейди Вазира Юнусова.

    “Кўрпага ўраниб, унсиз йиғлаганман”

    Актриса нонсиз қолган кунлари ва уни қийин вазиятда қўллаб-қувватлаган ҳамкасблари ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Иккинчи фарзандимни дунёга келтириб, оналик таътилида эдим. Турмуш ўртоғим озодликдан маҳрум этилгач, муддатидан аввал ишга қайтишга мажбур бўлдим. Театрга чиқиб ариза ёздим-у, болаларга нима бераман, ейишга нон ҳам йўқ-ку, деб ўйлаб келаётгандим. Ижодкорлар ётоқхонаси олдида, актёр Рихсивой Авазовни учратиб қолдим. Минг ҳижолат билан пул сўрадим. Тўсатдан сўраганим учунми ёки ҳақиқатан ҳам ёнида бўлмагани учунми “Қизим ёнимда пул йўқ эди-я, вақтлироқ айтмабсиз-да”, деб хижолат бўлди. Уялиб шу қадар тез юрганманки, лифтсиз тўққизинчи қаватга қандай чиққанимни билмай қолганман. Йўлакда кўз ёшларимни артиб, хонага кирсам жияним болаларга қараб ўтирган экан. Кўрпага ўраниб, унсиз йиғлаганман. Тушимга онам раҳматли кирди ва қўлимга нон тутди. Чўчиб уйғонсам эшик тақиллаётган экан. “Вазира опа сизмисиз, Рихсивой ака жўнатганди, қўшиқ айтасизми тўй бор эди”, деди. Ҳозир йўқ, десам пулсиз қоламан деб қўшиқ айтаман деб юборганман. Тўйга бордик, икки кўзим стол устидаги ноз-неъматларда эди. Қани энди улардан болаларимга беришса деб ҳаёлдан ўтказдим. Тўй тугаганидан кейин йигитлар қўлимга бир даста пулни тутқазишди. Энг қизиғи, Рихсивой ака “Менга қанча берсаларинг Вазирага ҳам шунча пул берасанлар”, деб шарт қўйган экан. Аммо мен у кишидан тажрибали эмасдим.

    Худди шундай ҳолат актёр Алишер Ҳамроев билан ҳам бўлган. У ҳам ётоқхонада яшарди, бир куни “Опа мени иккита тўйга айтишган, биттасига сиз “Аср” гуруҳи билан бирга борасиз", деди. Кейин билсам у ҳижолат бўлишимни истамай, чиройли кийиниб ўзини тўйга кетаётгандек кўрсатиб, орқа эшикдан яна хонасига кириб кетган экан, — дейди Вазира Юнусова.

    “Кўрпа қавиб топилган даромадим”

    Актриса теардан кейин ҳам кўрпача қавиб, қўшимча даромад топганини яширмайди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — У пайтлари сёмкалар жуда кам бўларди. Театрдаги маош эса у қадар юқори бўлмаган. Шу боис театр актёрлари тўй хизматларига чиқишга ёки бошқа қўшимча иш билан шуғулланишга мажбур бўлган. Яширмайман, ўша пайтларда ҳам кўрпа-тўшак қавиб, қўшимча даромад топишга ҳаракат қилардим. Тирикчиликнинг айби йўқ, муҳими топганимиз ҳалол бўлса бўлди, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    “Арзимас гонорар беришди”

    Актриса реклама ролигининг тасвирга олиш жараёнларида бир сутка ишлатиб, арзимаган гонорар беришгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Ўша пайтларда ҳақиқатан ҳам пулга эҳтиёжим бор эди. Реклама ролигига таклиф этишди, у бир сутка давомида суратга олинди. Кейин қўлимга 50 АҚШ доллари беришди. Қаттиқ ранжидим, чунки рекламалар бунақа арзон пулга олинмаслигини яхши билардим. Пулни қайтариб, мен розиман деб кетдим. Эртаси куни телефоним жиринглади, реклама берувчи ташкилотдан бир аёл киши қўнғироқ қилди. Кейин билсам ранжиганимни юқорида тургун раҳбари кўриб қолган ва сабабини билишга қизиққан экан. 50 доллар гонорар беришганини айтганимдан кейин гўшакни қўйди. Бир неча дақиқадан кейин яна қўнғироқ қилиб, уйимнинг манзилини айтишимни сўради. Шарт эмас, розиман дейишимга қарамай уйимга келиб, конвертда пул тутишди. Кейин билсам сметада менга 1300 АҚШ доллари ёзилган экан. Ўша пулни олиб келишганида шунақа хурсанд бўлгандим, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    Тўхонадан тўғри жарроҳлик столига...

    Актриса бирдан озиб кетишининг сабабини ҳам очиқлаб ўтди.

    Фото: Instagram / @vazirayunusova

    — Кўпчилик актрисалар ошқозонини операция қилдириб озиб кетяпти, сиз ҳам олиб ташладингизми, озиб кетибсиз, деган саволлар кўп бўлди. Йўқ, мен 25 октябрда, халқимиз хизматини қилаётган вақтимда ўт пуфагимдаги тош азоб бериб, 26 октябрь куни тўғри шифохонага борганман. Операция бўлдим, Аллоҳдан уч нафар фарзандим учун операциядан соғ-саломат чиқаришини сўрадим. Менга қараган барча шифокорларга миннатдорчилигимни билдираман. Менга жуда яхши қарашди, қўллари енгил, чаққон инсонлар экан. Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

    27.10.2023, 12:02   Изоҳ (0)   86599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Театрда ишлаб инфаркт бўлдим, аммо ҳеч ким қадримни билмади”. Уруш азобини кўрган ва Зайнаб Садриева сабаб санъатга меҳр қўйган Ноила Тошкенбоева 80 ёшда 

    09.10.2023, 16:33

    Туркман йигити билан оила қурган, концерти куни отасидан айрилган ва севимли ўгай она бўла олган Мавлуда Асалхўжаева 60 ёшда (фото, видео)

    17.10.2023, 12:59

    8 ёшдан ишлай бошлаган, спорт билан профессионал даражада шуғулланган ва киракашлик қилган Шаҳло Зоирова 35 ёшда (фото, видео) 

    23.10.2023, 19:14

    Instagram: Мухлисасига 19 минг долларлик узук ҳадя қилган Марям Тиллаева, унаштирилган Шаҳло Алижонова ва ўғиллари машина совға қилган Дилфуза Исмоилова

    26.10.2023, 22:15

    Болливуд юлдузлари суратга олиш майдончасида қандай овқатланади? (фото)

    26.10.2023, 12:12

    “Пулсизлик нима эканлигини мендан сўранг” — Дилшод Мирзамуродов ота соғинчи, ғамларни унутиш учун кулиши ва сёмкадан кейин тоби қочиши ҳақида 

    25.10.2023, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошгани аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 17:10

    Ўзбекистонда 22 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 21 июн, 16:50

    CBS: АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатлари Хоманаийнинг бўлажак ворисини муҳокама қилмоқда

    Дунё | 21 июн, 16:20

    Илкай Гундўған Туркия клубига ўтиши кутилмоқда

    Спорт | 21 июн, 16:16

    Туниснинг собиқ президенти 22 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 21 июн, 15:55

    Netflix ўзининг илк кўнгилочар марказларини очади

    Кино | 21 июн, 15:45

    Фарғонада 5,6 млрд сўмлик газни “ўғирлаган” газ таъминот корхонаси мансабдорларига суд ҳукми эълон қилинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.