Чеченистонда номаълум шахслар 24 октябрь куни Россия гвардиясининг ҳарбий колоннасини ўққа тутди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Ҳодиса оқибатида “Росгвардия” ҳарбий хизматчиси Дмитрий Верешченко ҳалок бўлган, яна бир ҳарбий жароҳатланган. Ҳужум тахминан туш пайтида Грозний туманидаги Петропавловск қишлоғида содир бўлган. Ходимлар Чурт-тоғи (Петропавловск) ва Беркарт-Юрт ўртасидаги автомобиль йўлида ҳаракатланган. Кейин номаълум кишилар уларга қарата ўт очган. Ҳужум қилганлар ҳалигача топилмаган.
Жабрланувчи шифохонага етказилган, унга ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳужум қилганларни қидириш ва қўлга олиш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Изоҳ (0)