Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари томонидан Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги “Ғишткўприк” чегара постида қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида яшовчи фуқаро М.Н. Чеченистон Республикасидан 22 дона 4 турдаги қирғовул ва 5 дона Ҳиндистон оқ товусини чегара божхона постидан олиб ўтаётган вақтида тўхтатилган.

Текширув давомида тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шунингдек, ветеринар хулосасида қушлар номи ва сони нотўғри кўрсатилган.

Қушлар ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Изоҳ (0)