• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мамлакатни кўз ёшларга тўлдирган уруш. Тожикистондаги фуқаролар уруши ҳақида

    27 июнь Тожикистонда фуқаролар уруши тугаганининг 23 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан «Дарё» қўшни мамлакатда минглаб инсонларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлган воқеа тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    «Фуқаролар уруши учун юлдузча олишни хоҳламайман», – Лев Яковлевич Рохлин, 1994 йилда Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрини ишғол қилган генерал лейтенантлардан бири. «Власт» (Ҳокимият) нашри журналистининг тасдиқлашича генерал лейтенант Лев Яковлевич Рохлин Чеченистондаги уруш ҳаракатларида иштирок этгани учун Россия Федерациясининг Қаҳрамони унвонини олишга номзоди кўрсатилган, аммо Рохлин ўз мамлакати ҳудудидаги ҳарбий амалиётларда иштирок этганини таъкидлаб, Россия Қаҳрамони унвонини олишдан воз кечган.

    Фото: Google Photos

    Бундан 23 йил муқаддам Совет Иттифоқининг бир қисми бўлган Тожикистонда мустақиллик учун интилишга уриниш мамлакатнинг аҳолиси бошига энг мураккаб даврларга гувоҳ бўлишдек воқеликни ёзғирди. 1992 йилда миллий ва ҳудудий фарқларга эга бўлган мамлакатда фуқаролар уруши бошланиб кетди. Айрим манбаларда мазкур урушда 50 минг инсон ҳаётдан кўз юмган, жабр кўрган деб ёзилса, айрим манбалар бу уруш 80 минглаб инсонларнинг  ёстиғини қуритгани ҳақида ёзади.

    27 июнь 1997 йил санасида расмий Кремль раҳнамолигида Москвада Тожикистон ҳукумати ва Бирлашган тожик мухолифати ўртасида тинчлик битими имзоланади ва 5 йилдан кўпроқ давом этган Тожикистондаги фуқаролар уруши ниҳоясига етади. Бу битим собиқ совет давлатида фуқаролар уруши якунланганидан далолат эди. Мазкур фуқаролар урушини аёллар, болалар, кексаларга ва миллий мансубликка қарши қаратилган қатлиом деб аташ мумкин. Қонли тўқнашув ўзининг салбий жиҳатларини ҳаттоки уруш тугаганидан сўнг ҳам бир неча бор намойиш қилди.

    Уруш қандай бошланган эди?

    Собиқ Қизиллар империяси парчаланиб кетгач, Тожикистондаги воқеалар ҳам Боку, Тбилиси, Вилнюс каби шаҳарларда 1989–1990 йилларда юз берган тўқнашувлар сценарийси бўйича ривожланди. Фрайбург университети профессори Тим Эпкенханс назарида эса Тожикистонда юзага келган фуқаролар урушининг сабаблари ҳақида турлича фикр ва мулоҳазалар мавжуд.

    Айримлар эндигина мустақилликка эришган тожик ўлкасидаги қонли можароларга Тоғли Қорабоғдан кўчирилган арманларга Душанбеда янги уй жойларнинг топширилиши ортидан миллий келишмовчиликлар бошланган деб фикр билдирса, бошқа бирлар Ислом жангарилари ҳукуматни қўлга олиш мақсадида арманлар билан боғлиқ вазиятдан фойдаланган дейишади, учинчи бир гуруҳ вакиллари эса Тожикистондаги фуқаролар уруши ортида чет элдаги қора кучлар турганини айтади.

    Аслида эса қўшни ўлкадаги қонли можаронинг сабаблари кўп. Қочоқ арманларнинг Тожикистонга кўчирилиши 1990 йилда «Баҳманмоҳи хунин» – «Қонли февраль» воқеаларига бир сабаб эди. Ҳақиқатда эса тожик жамиятидаги ижтимоий муҳит иқтисодий таназзул, қашшоқлик натижасида анча кескинлашганди. Қайта қуриш, «Гласност» (Ошкоралик ) деб ном олган сиёсат натижасида Тожикистонда жиноий тўдаларнинг фаоллиги кузатилди. Амалдаги ҳукумат эса олдига қўйилган вазифаларни бажара олмай қолди. Ўша даврлардаги КГБ (Давлат хавфсизлиги қўмитаси) ва Ички ишлар вазирлиги вазиятни бошқаришга уринди. Душанбеда ҳаракат қилган Рауф Солиев гуруҳи воқеалар ривожида яхшигина ҳисса қўшди.

    Ўтмишни унутиш баъзида яхши эмас

    Қайта қуриш пайтида тожик жамиятида демократик Ислом уйғониш ҳаракати партияси ва Тожикистон демократик партияси амалдаги коммунистик партиянинг мухолифатчиси сифатида ўзини намоён қила бошлади. Мазкур гуруҳлар ўртасидаги сиёсий жанжал тобора сиёсий курашдан этник мансубликка асосланган ихтилофга айланди. Совет даврида аксар марказдаги раҳбарият Ленинободлик (ҳозирги Хўжанд) гуруҳ вакилларидан тайинланарди. Ленинободликларнинг ҳокимиятини маҳкам тутишида Кўлобдан ҳуқуқни муҳофаза қилишга тайинланган гуруҳ вакиллари ўзига хос иттифоқчиликни ташкил қилганди.

    Фото: Google Photos

    Совет Иттифоқи парчалангач тожик жамиятидаги бадахшонликлар, хисорликлар ва Сурхоб дарёсининг ўнг қирғоғида истиқомат қиладиган ғармликлар ҳокимиятда кучлар мутаносиблигини таъминлашда иштирок этиш ниятларини билдира бошлади.  Низонинг дебочаси сифатида эса 1990 йилнинг февраль ойида Душанбеда Тожикистон коммунистик партиясининг бош котиби  ва ноябрь ойидаги сайловлар натижасида Тожикистоннинг биринчи президенти этиб сайланган Қаҳҳор Маҳкамовнинг истеъфосини талаб қилган оммавий норозилик намойишлари бошлаб берди.

    Оммавий тартибсизликларнинг бошланишида 1985 йилда советларга қарши кескин фикрлари сабабли Тожикистон коммунистик партиясининг биринчи котиблигидан олиб ташланган Раҳмон Набиевнинг иштироки  бўлди. Собиқ раҳбар ўтмишдаги ҳолат учун амалдаги президент Қаҳҳор Маҳкамовнинг принципсизлиги ва советларга ён босишга уринишида айблади. Норозилик намойишлари натижасида Москвадаги Фавқулодда ҳолат давлат қўмитасини ёқлаган Маҳкамов ҳокимиятдан кетишга мажбур бўлади.

    Аммо Москвадан келган бўлғуси исёнчи ГКЧП аъзоси Борис Пуго Маҳкамовнинг истеъфоси учун тожикистонлик раҳбарларни изза қилади ва улар нотўғри йўл тутганини таъкидлайди ҳамда Маҳкамов ва унинг бош вазири Иззатилло Ҳаёевнинг истеъфосини қабул қилмайди. Норозилик янада кучаяди.  Мамлакатда сайловлар ўтказилади ва ҳокимият тепасига 1991 йилнинг 24 ноябрь санасида 56 фоиз овоз тўплаган Раҳмон Набиев келади. Тожикистон демократик партияси, Ислом уйғониш партияси ва «Растохез» миллий демократик ҳаракати қўллаган Давлат Худоназаров сайловлар натижаси сохталаштирилганини иддао қилади ва Раҳмон Набиевни мазкур ҳолатда айбдор қилади. Шунга қарамасдан Тожикистонда бир оз муддат урушдан олдинги сукунат даври кузатилади.

    Фуқаролар урушининг бошланиши

    1991 йил Совет Иттифоқи парчаланиб кетган даврлар. Разведка Бош Бошқармасининг 15-бригадасини янги Ўзбекистонга «совға қилишди». Майор унвонини Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазирининг буйруғи билан қабул қилиб олдим. 1992 йилнинг ёзида Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиб кетди. Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазири Рустам Аҳмедов бизга «Тожикистондаги конституциявий тузумни ўрнатиш» борасида топшириқ берди.

    Оқибатда, махсус ваколатга эга бўлган разведка отряди ташкил қилинди. Мен эса мазкур отряднинг бошлиғи бўлдим. Гуруҳда юзга яқин ҳарбийлар бўлиб, уларнинг аксари «Афғон уруши»ни бошидан ўтказган эди. Айтганча, бизнинг қўмондонимиз Чубайсга суиқасд уюштирган Владимир Квачков эди.

    Афғон урушидан Чеченистондаги қонли воқеаларга гувоҳ бўлган ҳарбий офицер Александр Мусик хотираларидан.

    1992 йилнинг баҳорида президент Раҳмон Набиев ғармлик ва помирликлар ҳамда Кўлоб ва ленинободлик гуруҳлар ўртасида иттифоқчи ҳукумат тузишга ҳаракат қилади. Аммо унинг ҳаракатлари бесамар тугайди. Натижада, ҳокимиятда юқори мансабга интилаётган кучлар ўртасида ҳақиқий кураш бошланади. Сентябрь ойида президент Раҳмон Набиев пойтахт Душанбедан Хўжандга қочиб кетишга уринади, аммо мухолифатчилар унинг пойтахтдан чиқиб кетишига йўл беришмайди.

    Фото: Wikipedia

    Тожикистондаги турли гуруҳлар мамлакатни фуқаролар уруши гирдобига ташлаб бўлганди. Набиев президентлик лавозимидан истеъфога чиққач, Олий Кенгаш раиси Сафарали Кенжаев Кўлобга қочиб кетади ва шу ерда кўлобликлардан иборат жанговар бўлинма ташкил қилади. Кўлоб ва ҳисорликларнинг коалицияси асосида Тожикистон халқ фронти ҳаракати ташкил қилинади. Мазкур ҳаракат ўз олдига Тожикистондаги конституциявий тузумни қайта ташкил қилишни мақсад қилиб олади.

    Тожикистон халқ фронтининг етакчиси сифатида собиқ жиноятчи авторитет Сангак Сафаров келади.  Шу даврдан бошлаб рус ҳарбийларининг, Ўзбекистоннинг молиявий ва ҳарбий ёрдамида Тожикистон халқ фронти аскарлари Қўрғонтепа, Кўлоб, Ғарм, тоғли Бадахшон ҳудудларида исломий ташкилотнинг жангари бўлинмалари билан жангларга киришиб кетади. Жангларда бирин-кетин мағлубиятга учраётган исломий жангарилар бой берилган ҳудудлардан чиқиб кетар экан маҳаллий аҳолини, хусусан, ўзбек ва рус аҳолисини қирғин қилар, Тожикистон халқ фронти ҳаракатидан ўзларича қасд олишга уринарди.

    1992 йилнинг сентябрь ойида Тожикистон халқ фронти қўшинлари Ҳисор водийсини қўлга киритади ва айнан шу ерда конституциявий тузум учун кураш олиб борувчи янги Ҳисор-Турсунзода гуруҳи ташкил қилинади. Бу эса Тожикистон халқ фронтига муҳим стратегик ютуқ беради: темир йўл алоқасини узиб қўйиш, Душанбе, Ғарм ва Помирга туташ раёнларни қамал қилиш имкони туғилади.  Душанбе, Ғарм ва Помирни назорат қилаётган Тожикистон Ислом уйғониш партияси аъзолари Панж дарёси орқали қўшни Афғонистондан афғон жангариларининг мадад кучлари келишига умид қилади.

    Лекин уларнинг бу умиди чиппакка чиқади. Тожикистон халқ фронтига ёрдам бериш мақсадида Фарғодан ҳарбий ҳаво десанти ҳарбий бўлинмаси ташланади. Мазкур гуруҳ рус ҳарбийлари билан биргаликда Афғонистондан Тожикистонга афғон жангари тўдаларини ўтишига йўл қўймаслик эди.  1992 йилнинг октябр ойида Тожикистондаги фуқаролар уруши ўзининг чўққисига чиқади. Уруш ҳаракатлари натижасида 20 минг одам ҳалок бўлган, 100 минглаб тинч аҳоли мамлакатни тарк этишга улгурганди.

    Мамлакат саноати ва қишлоқ хўжалиги издан чиққанди. 10 ноябрь санасида Тожикистон Олий Кенгаши раиси ўзининг ваколатларини топширади. 16 ноябрдан 2 декабрь санасигача Олий Кенгашнинг янги йиғилиши чақирилади ва сессияда президент Раҳмон Набиев истеъфога чиқади. Олий Кенгашнинг янги раиси сифатида кўлоблик Имомали Раҳмонов сайланади. Шу даврда Тожикистон ҳукумати қўшни Қозоғистон, Ўзбекистон, Россиядан мамлакатдаги уруш сабабли Тожикистонга тинчлик кучларини юборишини сўраб мурожаат қилади.

    15-махсус ҳарбий бўлинмада хизмат қилган генерал майор Александр Чубаров ўз хотираларида «Қўрғонтепадаги жанглар шафқатсиз кечгани, кексалар-у, аёлларнинг, болаларнинг мурдалари ариқларда қолиб кетганлиги-ю, низолашувчи тарафлар мурдаларнинг жасадларини кесиб олиб, қўрқув уйғотиш учун қишлоқма-қишлоқ тарқатиб юришгани»ни эсга олади.

    Тожикистон президенти Имомали Раҳмон (марказда).

    Тожикистон президенти Имомали Раҳмон (марказда).
    Фото: Courtesy Image

    Музокаралар давом этар экан, янги сессияда ҳеч қандай давлат мансаби тегмаган собиқ Олий Кенгаш раиси Сафарали Кенжаев бундан норози бўлади ва ўз ҳарбий отряди ёрдамида Душанбега муваффақиятсиз юриш бошлайди. Шу тариқа Тожикистонда фуқаролар урушининг янги жабҳаси бошланиб кетади. 10 декабрь санасига бориб Душанбе шаҳри батамом Тожикистон халқ фронти назоратига ўтади. Тожикистон халқ фронти пойтахтда яшовчи помирликлар ва қоратегинликларга нисбатан террорни бошлаб юборади.

    1993 йилдан бошлаб Тожикистондаги уруш ҳаракатлари Ғарм, Ромит ва Дарвоз ҳудудларига кўчади. 1993 йилда Тожикистон Олий Кенгаши мамлакатдаги мухолифатчи партиялар «Растохез» халқ ҳаракати, «Лали Бадахшон» жамияти, Ислом уйғониш партияси ва Тожикистон демократик партиясининг фаолиятини тақиқлаб, қўяди. Натижада, мазкур тўрт сиёсий куч етакчилари Бирлашган тожик мухолифати ҳаракатини тузганини ва амалдаги ҳукуматга қарши жангларни давом эттиражагини билдиради.

    Бу пайтда Тожикистон ва Афғонистон чегара ҳудудидаги вазият ҳам афғон жангариларининг тожик чегара постларига ҳужумлари кўпайиб қолади. 13 июль санасида бир гуруҳ афғон жангарилари Тожикистонга бостириб киради ва 12-чегара постидаги рус ҳарбийлари билан қуролли тўқнашув юз беради. Кечга яқин чегара ҳудудига рус ҳарбийларининг 201-мото ўқчи дивизияси етиб келади ва чегаралар бутунлигини таъминлашга ёрдам беради.

    Бирлашган Тожикистон мухолифати гуруҳи аъзолари орасида ихтилофлар юзага келади ва уларнинг ҳужумлари ҳам қисқариб боради.   Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўлланаётган Тожикистон халқ фронти кучлари бу пайтда ўз ҳарбий салоҳиятини анча кучайтириб олади. Рус чегарачилари эса тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаб, афғон мужоҳидларини Тожикистонга ўтишига тўсиқ қўяди.

    1994 йилда мухолифатчи гуруҳларнинг ҳарбий амалиётлари муваффақиятсиз якунланади. Тожикистоннинг аксар қисми ҳукумат қўл остига ўтган, мухолифатчилар ҳукумат назорати ўрнатилмаган тоғли ҳудудлардан амалга оширила бошланади.  Айни шу даврда Тожикистон халқ фронти аъзолари орасида асосан кўлобликлар ва ҳисорликлар орасида ҳокимиятда етакчи мавқега эга бўлиш борасида низо келиб чиқади. 1995 йилнинг апрель ойида Москвада Тожикистон ҳукумати ва мухолифат аъзолари ўртасида олий даражадаги учрашув бўлиб ўтади.

    Учрашув давомида бир ой муддатга ҳарбий амалиётларни тўхтатиш ва сулҳ тузишга эришилади. Имомали Раҳмоннинг Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида мухолифат етакчиси Саид Абдулло Нури билан ўтказган учрашуви натижасида сулҳ муддати яна уч ойга чўзилади. Умуман олганда, 1994 йилдан 1997 йил май ойига қадар БМТнинг ташаббуси остида Тожикистон ҳукумати ва мухолифатчи гуруҳ етакчилари ўртасида ўндан ошиқ учрашув ва мулоқотлар бўлиб ўтади.

    Фото: Wikipedia

    Бундай учрашувларнинг кўп ўтказилганига сабаб мухолифатчилар орасида ҳамфикрликнинг йўқлиги, мақсадларнинг аниқ эмаслигини кўрсатиш мумкин. Сабаби айрим мухолифат етакчилари тинчлик битими имзоланишини ва ҳукуматда ўрин олишини иддао қилса, айрим кланларнинг етакчилари урушни сўнгги нафасгача давом эттиришни иддао қилади. Бу эса мамлакатга тинчлик олиб келиш муддатини чўзиб юборди.

    1996 йилнинг 23 декабрида Имомали Раҳмон ва мухолифат етакчиси Саид Абдулло Нурий музокаралари чоғида бир гуруҳ мухолифатчилар ҳукумат таркибига киритилади ва беш минг нафарга яқин қуролланган гуруҳлар Тожикистон армияси сафига қўшиб олинади. 1997 йилнинг июнь ойида ниҳоят мамлакатга тинчлик олиб келган сулҳи имзоланади. Тинчлик битими натижасида, мухолифатчиларнинг ҳокимиятни ташкил қилишдаги иштироки таъминланади, мухолифатчи гуруҳларнинг ҳарбий тузилмалари Тожикистон армиясига киритилади. 1998 йилнинг 27 июнь санасидан бошлаб Тожикистонда мазкур кун «Миллий бирлашув куни» сифатида нишонлана бошланади.

    Тожикистон борасида Ислом Каримов сиёсати

    Ислом Каримов бошқарувидаги Ўзбекистон Тожикистондаги фуқаролар урушининг тинчлик келишуви билан якунлашида салмоқли ҳисса қўшди. Сиёсий таҳлилчи ва журналист Аркадий Дубнов назарида, «агарда Каримов Тожикистон халқ фронти ҳаракатини қўллаб-қувватламаганда, ҳозирги пайтдаги Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ҳокимият тепасига келишини» тасаввур қилиб бўлмасди. Нега Ўзбекистон ҳукумати Тожикистондаги халқ фронтини қўллаб-қувватлади, деган савол туғилади.

    Биринчидан, 1992 йилларда Ўзбекистондаги вазият ҳам анча қалтис, устига устак Афғонистонда кўп йиллардан бери давом этиб келаётган ҳокимият учун кураш Ўзбекистон ҳудудига тарқалмаслигининг олдини олишга қаратилган эди. Шу пайтда тўсатдан Тожикистондаги фуқаролар урушининг бошланиб кетиши ҳам Ўзбекистонда, ҳам Тожикистонда радикаллашган исломий гуруҳларнинг фаоллашишига олиб келди. Иккинчидан, тожик-афғон чегарасидаги низолар афғон мужоҳидларининг жанг қилиш майдонини кенгайтириши мумкин эди.

    Агарда конституциявий тартиб ҳимоя қилинмаса, Тожикистондаги урушнинг Ўзбекистонга ҳам ёйилиши борасида Ўзбекистон раҳбариятида хавотирлар бор эди. Шу сабабларга кўра, Ислом Каримов қўшни мамлакатдаги сиёсий инқирозни имкон қадар тез тугатишга қарор қилади. Бундан ташқари, сиёсий низолар майдонига айланган Тожикистондаги сиёсий элита Каримовнинг шахсига Марказий Осиё сиёсатининг оқсоқоли, элитаси сифатида ҳам қарарди, деб ёзади қозоғистонлик сиёсатшунос Дўсим Сатпаев. Айнан шу омиллар туфайли ҳам Тожикистонда 27 июнь санасида эришилган тинчлик битимининг имзоланишида расмий Тошкентнинг позицияси расмий Москва тутган сиёсат билан бир даражада ёдга олинади.

    Фуқаролар урушининг оқибатлари

    Уруш кўплаб оилаларни бир-биридан айирди, эрлар аёлларидан, фарзандлар ота-оналаридан юлиб олинди. Қанча исмлар уруш гирдобининг тўфонларида бедарак, беном, беиз кетди. Уруш ҳақида гап кетганда кўпчилик жанг-у жадалларда эркаклар қурбон бўлади дейишади. Аммо бу урушда кўплаб ожизаларнинг изтироблари ҳам бир достон. Тўғри, айрим аёллар мужоҳидлар сафига ҳам қўшилган, лекин бундай аёлларнинг саноғи оз. Тожикистонлик ота-оналар ўз қизалоқларини яшириш учун бор кучини, жасоратини ва матонатини кўрсатишади. Лекин сақлаб қолинган қизлар ва изсиз кетган аёллар сони ҳақида ҳозиргача фақат тахминий рақамлардагина гапирилади.

    Тожикистондаги уруш натижасида 100 мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлди, 600 мингга яқин тожикистонликлар қўшни мамлакатлардаги қочоқларга айланди, мамлакат ичкарисида бир миллионга яқин ишсизлар сони пайдо бўлди. Уруш Тожикистон иқтисодиётига етти миллиард доллар зарар келтирди. Атоқли олимлар, малакали шифокор, инженер, ўқитувчилар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди (Россия фанлар академияси Шарқшунослик институти «Россия ва мусулмон дунёси» алманахидан олинди). Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Олий Кенгашнинг 16-сессияси 25 йиллиги юбилейида нутқ сўзлар экан, Тожикистондаги фуқаролар уруши мамлакат иқтисодиётига 10 миллиард доллар миқдорида зарар келтирганини очиқлади.

    Бугун Тожикистон халқи бир неча йилдан бери тинч, осуда ҳаёт кечириб келмоқда, бироқ беш йил мобайнида давом этган урушнинг оқибатлари ҳозирда ҳам тожикистонликларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётига таъсир ўтказиб келмоқда.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    30.06.2020, 14:54   Изоҳ (0)   64488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирусга чалинганлар сони 650 мингга яқинлашди

    30.06.2020, 14:31

    ЖССТ Хитойда коронавирус манбасини қидириш билан шуғулланади

    30.06.2020, 13:55

    Германия канцлери Ангела Меркель нега тиббий ниқоб тақмаслигини тушунтирди

    30.06.2020, 12:41

    Олимлар қайси дорилар коронавирусни даволашда фойда бермаслигини маълум қилди

    30.06.2020, 11:05

    Афғонистонда коронавирусга чалинганлар 31 минг кишидан ошди, Қозоғистонда эса 22 мингга яқинлашмоқда

    30.06.2020, 10:50

    ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси тугамаётгани, аксинча тезлашаётганини маълум қилди

    30.06.2020, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.