Москва шаҳрида 20 октябрь куни Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси ҳамюртини зўрлаганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда пойтахт тергов қўмитаси хабар берди.
Россия Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми “а” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлаш) аломатлари бўйича жиноят иши тергов қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, 20 октябрь куни тунда Краснобогатирской кўчаси яқинидаги боғда бўлган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳамюрт аёлга ҳужум қилган.
Кейин уч нафар айбланувчи жабрланувчини зўрлаган, тўртинчи айбланувчи эса атрофдаги вазиятни кузатиб, шерикларнинг хавфсизлигини таъминлаган.
Жиноятни содир этишда гумон қилинган 4 нафар шахс ушланиб, уларга нисбатан айблов эълон қилинган. Тергов Москва шаҳар Преображенский туман судига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритмоқчи.
Изоҳ (0)