Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳомиладор аёлни зўрлашда гумон қилинаётган ўзбекистонликни қўлга олди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Тергов идоралари томонидан 1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Шерзод Сафаровга Россия Жиноят кодексининг 131, 161-моддаларида кўзда тутилган жиноятлар (зўрлаш, талончилик) аломати билан айблов эълон қилинди. У ҳибсга олинди», дейилади Россия Тергов қўмитаси хабарида.
Жиноий иш материалларига кўра, мазкур шахс жорий йил 12 май куни тунда Санкт-Петербургдаги уйларнинг бири яқинида 1988 йилда туғилган ҳомиладор аёлга ташланиб, зўрлаган ва мобил телефонини тортиб олган.
Изоҳ (0)