Москва шаҳар суди шу йил май ойида Измайлово боғида бир аёлни зўрлаб, ўлдириб кетганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросининг ишини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда Москва шаҳар прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 2019 йил 28 майда содир бўлган. 23 ёшли айбланувчи аввал москвалик аёлни зўрлаб, кейин унинг полицияга мурожаат қилишидан қўрқиб бўғиб ўлдирган ва жиноят жойидан беркинган.
Прокуратура хабарида айтилишича, 23 ёшли ўзбекистонликка нисбатан Россия федерацияси ЖКнинг 131 (жинсий зўрлаш) ва 105-моддалари (бошқа жиноятни беркитиш учун қотиллик қилиш) билан жиноий иш очилган.
Изоҳ (0)